Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

27
Қонун ижроси билан кучли

Қонун ижроси билан кучли

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги “Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5505-сонли фармонининг 3-банди, учинчи хатбошисига кўра, қонунларни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини қўллаш, улар кучга кирган пайтдан эътиборан ижросини ташкил этиш юзасидан қўшимча ички идоравий ҳужжатлар қабул қилишга доир мажбуриятлар юклатилмаган ҳолда амалга оширилиши белгиланган.

Адлия бошқармаси томонидан Сурхондарё стандартлаштириш ва метрология бошқармаси ҳамда Сурхондарё синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси фаолиятида мазкур фармон ижросини ўрганиш натижасида қонунларни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини қўллаш, улар кучга кирган пайтдан эътиборан ижросини ташкил этиш юзасидан жами 16 та қўшимча ички идоравий ҳужжатлар (буйруқлар) қабул қилганлиги аниқланди.

Масалан, стандартлаштириш ва метрология бошқармаси томонидан фаолиятига умуман дахли бўлмаган “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги 800-сонли Қарори ижросини таъминлаш тўғрисида” 2018 йил 11 октябрда 215-сонли, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 октябрдаги ПФ-5553-сонли Фармони ижросини таъминлаш тўғрисида” 2018 йил 16 октябрда 219-сонли, “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 ноябрдаги 920-сонли Қарори ижросини таъминлаш тўғрисида” 2018 йил 12 ноябрда 235-сонли, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил                               13 ноябрдаги ПҚ-4015-сонли Қарори ижросини таъминлаш тўғрисида”                  2018 йил 14 ноябрда 236-сонли, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 ноябрдаги ПҚ-4017-сонли Қарори ижросини таъминлаш тўғрисида” 2018 йил 19 ноябрда 237-сонли, “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 ноябрдаги 948-сонли Қарори ижросини таъминлаш тўғрисида” 2018 йил 26 ноябрда 238-сонли, “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 ноябрдаги 950-сонли Қарори ижросини таъминлаш тўғрисида” 2018 йил 27 ноябрда 239-сонли, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги ПФ-5582-сонли Фармони ижросини таъминлаш тўғрисида” 2018 йил                     27 ноябрда 240-сонли, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил                         26 ноябрдаги ПҚ-4030-сонли Қарори ижросига оид” 2018 йил 28 ноябрда               241-сонли буйруқлар қабул қилинган.

Бу ҳолат юқорида кўрсатилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат талабларига зид бўлганлиги сабабли, адлия бошқармаси томонидан буйруқларни бекор қилиш ҳақида тақдимномалар киритилди.

Адлия бошқармаси томонидан киритилган тақдимномаларга асосан Сурхондарё стандартлаштириш ва метрология бошқармаси ҳамда Сурхондарё синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси томонидан жами 16 та буйруқлар бекор қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги “Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5505-сонли фармони ортиқча қоғозбозликни йўқ қилиш, асоссиз бўлган ҳужатларни (буйруқларни) қабул қилишга чек қўйишда муҳим роль ўйнаши шубҳасиздир.

 

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси

Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни

қўллаш амалиётини ўрганиш

бўлими бошлиғи                                                     Б.Гаффаров

 

 

21
Инсон ҳуқуқлари декларацияси қабул қилинганлигининг 70 йиллиги

Инсон ҳуқуқлари декларацияси қабул қилинганлигининг 70 йиллиги

 

         Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг қабул қилинганлигининг 70 йиллигини кенг нишонлаш бўйича тадбирлар дастури” тўғрисидаги 2018 йил 5 майдаги
ПФ-5434-сонли Фармони асосида Сурхондарё вилоят Юридик коллежи мажлислар залида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва унинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида тутган ўрни ва аҳамияти мавзусида  давра суҳбати бўлиб ўтди.

         Табирда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Сурхондарё вилоят Адлия бошқармаси масъуллари ҳамда Сурхондарё юридик коллежи ўқитувчилари ва талабалари иштирок этишди.

         Шунингдек, ушбу тадбирда Юридик коллежининг 3-18 гурухи  ўқувчиси Рамазонов Жаҳонгир ва 2-18 гурухи ўқувчиси  Элмуродов Абдуллолар жорий йилнинг 12-14 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида “Комбат-Айкидо” бўйича бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионатида иштирок этишиб, юқори ўринни эгаллаганликлари учун коллеж раҳбарияти томонидан қимматли совғалар билан тақдирландилар.

 

Вилоят адлия бошқармаси
ҳуқуқий тарғибот ва маърифат
бўлими масъул ходими            Қоржов Чориев

21
Инсон ҳуқуқлари декларацияси қабул қилинганлигининг 70 йиллиги

Инсон ҳуқуқлари декларацияси қабул қилинганлигининг 70 йиллиги

         Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг қабул қилинганлигининг 70 йиллигини кенг нишонлаш бўйича тадбирлар дастури” тўғрисидаги 2018 йил 5 майдаги
ПФ-5434-сонли Фармони асосида Термиз Давлат университети мажлислар залида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва унинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида тутган ўрни ва аҳамияти мавзусида  давра суҳбати бўлиб ўтди.

         Тадбирда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Сурхондарё вилоят Адлия бошқармаси мутаҳассислари ҳамда Сурхондарё юридик коллежи ўқитувчилари ва талабалари иштирок этишди.

         Шунингдек, табирда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ва адлия бошқармаси масъуллари томонидан  Термиз Давлат университети ахборот рисурислар марказига китоблар совға қилинди.

Вилоят адлия бошқармаси
ҳуқуқий тарғибот ва маърифат
бўлими масъул ходими                                                    Қоржов Чориев

21
Инсон ҳуқуқлари декларацияси қабул қилинганлигининг 70 йиллиги

Инсон ҳуқуқлари декларацияси қабул қилинганлигининг 70 йиллиги

 

         Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг қабул қилинганлигининг 70 йиллигини кенг нишонлаш бўйича тадбирлар дастури” тўғрисидаги 2018 йил 5 майдаги
ПФ-5434-сонли Фармони асосида Термиз шаҳридаги 15-сонли ўрта таълим мактаби мажлислар залида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва унинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида тутган ўрни ва аҳамияти мавзусида  давра суҳбати бўлиб ўтди.

         Тадбирда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Сурхондарё вилоят Адлия бошқармаси мутаҳассислари ҳамда мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирок этишди.

         Шунингдек, табирда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ва адлия бошқармаси масъуллари томонидан  мактабга ва берилган саволларга яхши жавоб берган ўқувчиларга китоблар совға қилинди.

 

Вилоят адлия бошқармаси
ҳуқуқий тарғибот ва маърифат
бўлими масъул ходими                 Қоржов Чориев

21
“Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг қабул қилинганлигининг 70 йиллигини кенг нишонлаш бўйича тадбирлар дастури”

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг қабул қилинганлигининг 70 йиллигини кенг нишонлаш бўйича тадбирлар дастури” тўғрисидаги 2018 йил 5 майдаги

ПФ-5434-сонли Фармони асосида Сурхондарё вилоят Юридик коллежи мажлислар залида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва унинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида тутган ўрни ва аҳамияти мавзусида  давра суҳбати бўлиб ўтди.

         Тадбирда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Сурхондарё вилоят Адлия бошқармаси масъуллари ҳамда Сурхондарё юридик коллежи ўқитувчилари ва талабалари иштирок этишди.

         Шунингдек, ушбу тадбирда Юридик коллежининг 3-18 гурухи  ўқувчиси Рамазонов Жаҳонгир ва 2-18 гурухи ўқувчиси  Элмуродов Абдуллолар жорий йилнинг 12-14 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида “Комбат-Айкидо” бўйича бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионатида иштирок этишиб, юқори ўринни эгаллаганликлари учун коллеж раҳбарияти томонидан қимматли совғалар билан тақдирландилар.

Вилоят адлия бошқармаси
ҳуқуқий тарғибот ва маърифат
бўлими масъул ходими                     Қоржов Чориев

10
“Конституция-ҳуқуқ ва эркинликлар кафолати”

“Конституция-ҳуқуқ ва эркинликлар кафолати”

 

Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси халқимиз ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунасидир. Конституциямиз мамлакатимизда миллий қонунчилик тизими, давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари шаклланишига хизмат қилиб, ҳеч кимга қарам бўлмасдан, эркин ва фаровон яшашнинг қонуний кафолати бўлиб келмоқда.

Ўтган йиллар давомида мамлакатимиздаги туб ислоҳот ва ўзгаришларнинг барчаси Конституциямиз асосида амалга оширилди. Бу эса унинг ҳақиқатан ҳам халқимиз манфаатларига, давлатимизнинг стратегик мақсадларига тўла жавоб берадиган, ҳар томонлама пухта ишланган муҳим сиёсий ҳужжат эканидан далолат беради.

Бугун Конституция тўғрисида, унинг маъно-мазмуни ва устувор тамойиллари ҳақида гапирар эканмиз, асосий қонунимизда биринчи навбатда шахс манфаатининг давлат манфаатидан устун этиб белгилангани, инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатлари энг олий қадрият сифатида муҳрлаб қўйилганини алоҳида таъкидлашимиз лозим.

Хусусан, Конституциянинг 2-моддасида қайд этилишича, “Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар”. Бу норма ҳақиқий маънодаги демократик бошқарувни, халқ ҳокимиятини ўзида намоён этади.

Шунингдек, асосий қонунимизнинг 15-моддасига кўра, “Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Давлат, унинг органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, фуқаролар Конституция ва қонунларга мувофиқ иш кўрадилар”. Ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти барпо этишнинг асосий шарти қонун устуворлиги экан, мамлакатимизда бу масалага давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида эътибор қаратилганлигини кўриш мумкин.

Жамият ҳаёти, халқ онги ҳамда фуқароларнинг дунёқарашлари жуда тез фурсатларда ривожланиб бормоқда. Бу ривожланиш ўз навбатида давлатдан туб ўзгаришларни амалга оширишга, қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга сабаб бўлмоқда. Ўтган 26 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига
11 маротаба ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган.

Хусусан, асосий ўзгартиш ва қўшимчалардан бири Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримов томонидан билдирилган ташуббусга мувофиқ 2011 йил 18 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни билан киритилган.

Мазкур ўзгартиш ва қўшимчаларнинг асосий мақсади ижро ҳокимиятини мустаҳкамлаш ҳамда парламент назоратини янада кучайтиришдан иборат бўлди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайловларда энг кўп депутатлик ўрнини олган сиёсий партия ёки тенг миқдордаги депутатлик ўринларини қўлга киритган бир неча сиёсий партиялар томонидан киритилиши белгиланди, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ўртасида зиддиятлар доимий тус олган ҳолда Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида учдан бир қисми томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти номига расман киритилган таклиф бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлиси муҳокамасига Бош вазирга нисбатан ишонсизлик вотуми билдириш ҳақидаги масала кўриб чиқилиши кўрсатиб ўтилди. Шу билан бирга, Олий Мажлис палаталари қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти Бош вазирни лавозимидан озод этиш бўйича қарор қабул қилиши, бунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бутун таркиби Бош вазир билан бирга истефога чиқиши белгилаб қўйилди.

Шуни алоҳида қайд этиш лозимки ҳуқуқий маданият савияси қабул қилинган қонунлар сони билан эмас, балки уларнинг барча даражаларда ижро этилиши билан белгиланади. Шу боис, давлатимиз томонидан қонунларимизни муваффақият билан ҳаётга татбиқ этишга, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бажарилишининг мониторингини кучайтиришга устувор аҳамият берилди.

Жумладан, Конституция 78-моддасининг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг долзарб масалалари юзасидан Бош вазирнинг ҳисоботини эшитиш ва муҳокама қилиш деган сўзлар билан тўлдирилиши мамлакатимиз парламентининг  роли ва таъсирини кучайтириш орқали давлат ҳокимияти тизимида ўзаро бир бирини тийиш ва мувозанат сақлаш принципининг янада самарали амалга оширилишини таъминлашда муҳим ўрин тутади. Шу билан бирга, Конституциянинг 32-моддасига жамият ва давлат ишларини бошқариш давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ривожлантириш ва такомиллаштириш йўли билан ҳам амалга оширилиши тўғрисидаги норманинг киритилиши Конституциянинг 2-бобида белгиланган халқ ҳокимиятчилиги принципини амалга оширишнинг муҳим кафолати сифатида намоён бўлди.

Бундан ташқари, мамлакатимизда сайлов тизимини такомиллаштириш бўйича ислоҳотлар амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 16 апрелдаги қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддаси олтинчи-тўққизинчи қисмлар билан тўлдирилди. Мазкур ўзгартиришга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайловни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси референдумини ташкил этиш ва ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан фаолиятининг асосий принциплари мустақиллик, қонунийлик, коллегиаллик, ошкоралик ва адолатлиликдан иборат бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тузилиши белгилаб қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2017 йил 7 февралдаги ПФ­­­­­-4947-сон Фармони билан “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича” Ҳаракатлар стратегияси қабул қилинди. Унда кўзда тутилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича 2017 йил 6 апрелда “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун қабул қилиниб, ушбу ўзгартиришлар суд ҳокимиятининг нуфузини янада оширди ҳамда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари суд орқали ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашнинг конституциявий кафолатлари кучайтирилди.

Мазкур конституциявий тузатишларга мувофиқ суд тизимида иқтисодий ва маъмурий судлар тузилди ҳамда Олий хўжалик суди ва Олий суд фуқаролик, жиноий, маъмурий ва иқтисодий суд иши юритуви соҳасидаги суд ҳокимиятининг ягона олий органига – Ўзбекистон Олий судига бирлаштирилди.

Асосий Қонунга киритилган яна бир муҳим ўзгартиришларга мувофиқ  суд-ҳуқуқ тизимида янги институт – Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши жорий этилди. Судьялар Олий кенгашининг конституциявий мақоми  111-модданинг янги таҳрири билан аниқ мустаҳкамлаб қуйилди.

Бундан ташқари, Ҳаракатлар стратегиясига асосан 2017 йил 31 майда “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш, шунингдек суд ҳокимиятининг мустақиллиги, хусусан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди ваколат доиралари қайта кўриб чиқилди.

Шунингдек, 2018 йил 15 октябрдаги “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови такомиллаштирилиши мунособати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонунга асосан Конститутция 105-моддасининг биринчи қисмига ўзгартириш киритилди. Мазкур ўзгартиришга биноан фақат маҳалла раислари икки ярим йил муддатга сайланиши кўрсатиб ўтилди.

 Хулоса қилиб айтганда Конституцияга мазкур ўзгартиш ва қўшимчаларнинг киритилиши асосий қонунимизнинг ҳар томонлама мукаммал бўлишига хизмат қилиб, давлатимизнинг асосий қонуни сифатида мамлакатимизда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари, демократик ислоҳотлар ва янгиланишларга мустаҳкам ҳуқуқий замин яратмоқда.

 

Вилоят адлия бошқармаси

ҳуқуқий тарғибот ва маърифат

бўлими масъул ходими                                                    Қоржов Чориев

 

07
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигинг 26 йиллиги

      Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигинг
26 йиллиги муносабати билан Сурхондарё вилоят юридик коллежининг “Фемида” ва “Адолат посбонлари” жамолари ўртасида “Конституция-ҳуқуқ ва эркинликлар кафолати” мавзусида ҳуқуқий тадбир ўтказилди.
      Тадбирда жамоалар 3 та шарт бўйича ўзаро беллашдилар ва “Фемида” жамоаси ғолибликни қўлга киритди.
Тадбир сўнгида жамоаларга адлия бошқармасининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари топширилди.

 

Вилоят адлия бошқармаси
ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими
масъул ходими    Қ Чориев

06
“Ҳуқуқий билимлар куни”

       Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигинг 26 йиллиги муносабати билан Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Сурхондарё юридик коллежи мажлислар залида Термиз шаҳар халқ таълимига қарашли мактаблардан ўрин олган жамолар ўртасида “Ҳуқуқий билимлар куни” танловининг финал босқичи ўтказилди.
      Финал босқичида термиз шаҳридаги, 13-сонли ўрта таълим мактаби жамоси 1-ўринни, 9-сонли ўрта таълим мактаби жамоаси 2-ўринни ва 14-сонли ўрта таълим мактаб ўқувчилари 3-ўрин соҳиби бўлишдилар.
      Тадбир якуни бўйича ғолиб бўлган жамоларга адлия бошқармасининг дипломи ва эсдалик совғалар топширилди.

Вилоят адлия бошқармаси 
ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими 
масъул ходими    Қ Чориев

04
"3 декабрь-Халкаро ногиронлар куни"

Сариосиё туман адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 3 декбр куни тумандаги “Истиқлол” ва “Давр” мажмуаларида туман туман ҳокимлиги, туман ногиронлар жамияти, туман кўзи ожизлар ва бошқа мутасадди ташкилот ходимлари билан биргаликда БМТ Бош Ассамблеясининг 1992 йил 14 октябрдаги 47/3-сонли карорига асосан белгиланган "3 декабрь-Халкаро ногиронлар куни" муносабати билан тадбир кечаси ташкил этилди. Тадбир иштирокчилари бўлмиш 300 нафар имконияти чекланган шахсларга туман адлия бўлимининг ташаббуси билан ихтиёрий жалб этилган ҳомийлар томонидан эсдалик совғалар тарқатилди.

04
Ногиронлик аравачасига муҳтож

Сариосиё тумани “Гулобод” маҳалласи,Чароғон қишлоғида яшовчи фуқаро Шарипов Абдували туман адлия бўлимига мурожаат қилиб, 4 нафар фарзанди ногирон эканлиги, ногиронлик аравачасига муҳтож эканлигини билдирган, мазкур мурожаат туман адлия бўлими томонидан ўрганувда унинг вояга етмаган 14.03.1994 йилда туғилган Музаффарова Дилноза Абдувалиевна, 22.01.1996 йилда туғилган Музаффарова Гулноз Абдувалиевна, 08.09.1990 йилда туғилган Музаффарова Парвина Абдувалиевна ва 03.09.1988 йилда туғилган Шарипов Парвизлар Абдувалиевичларнинг 2-гуруҳ ногирони эканлиги уларга ҳақиқатдан ногиронлик аравачасига мухтожлиги аниқланиб, 3-декабр  “Ногиронлар байрами” куни муносабати билан туман адлия бўлими ходимлари томонидан ушбу ногиронларнинг уйига бориб, ҳар бирига совға-саломлар улашилди, шундан 14.03.1994 йилда туғилган Музаффарова Дилноза Абдувалиевнага эса ногиронлик аравачаси совға қилинди.