Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

04
"Ҳуқуқингни бил ва талаб қил"

2018 йил 3 декабр куни Қумқўрғон туман адлия бўлими томонидан туман ИИБ билан ҳамкорликда  "Ҳуқуқингни бил ва талаб қил" акцияси доирасида туман автошохбекатида "Қонунга итоаткор ҳайдовчи" тадбири ўтказилиб,тадбир ғолибларига фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари топширилди.

Сурхондарё вилоят
Қумқўрғон туман адлия бўлими  
етакчи маслаҳатчиси:                                         Хуррамов Рустам Хуррамович

04
“Ойнинг энг яхши ходими”

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси тизимида
“Ойнинг энг яхши ходими”

Сурхондарё вилоят адлия бошқармасида “Ойнинг энг яхши ходими” танлови ғолиби аниқланди.
Комиссия томонидан 2018 йилнинг ноябрь ойида “Ойнинг энг яхши ходими” сифатида Сурхондарё вилоят адлия бошқармасининг Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғиҚаршиев Ҳусниддин Холмуродович топилди. Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ходимлари томонидан Қаршиев Ҳусниддин Холмуродовични ҳар доим ўзига юклатилган вазифаларни масъулият ва шижоат билан бажаришдаги интизомини ҳурмат қилади, ушбу танлов унинг меҳнат фаолиятидаги масъулиятни янада оширишга ҳизмат қилади.
Ушбу танлов жорий этилганлиги ҳар бир ходимни ўз жамоаси орасида янада фаол меҳнат қилишга, адлия органларида меҳнат ва ижро интизомини янада мустаҳкамлашга, шахсий ташаббус кўрсатишга, шунингдек касбдошлари орасида юксак эътиборга сазовор бўлишга хизмат қилади.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси жамоаси Қаршиев Ҳусниддин Холмуродовични ушбу эътироф билан самимий муборакбод этади ва унинг келгусидаги ишларида омад ва зафарлар тилайди.

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси жамоаси

03
Сурхондарё вилоят юридик коллеж

           Сурхондарё вилоят юридик коллежининг мажлислар залида жорий йилнинг 29 ноябрь куни навбатдаги очиқ мулоқот куни ўтказилди.Унда жиноят ишлари бўйича вилоят суди раиси Ҳ.Н.Қудратов иштирок этди. Мамлакатимизда ҳафтанинг ҳар пайшанба куни “Профилактика куни” деб белгиланганлиги муносабати билан “Ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш” ва вилоят, туман (шаҳар) жиноят ишлари бўйича судлари томонидан амалга оширилаётган ишлар, суд соҳасига оид қонун ҳужжатларидаги янгиликлар хусусида батафсил маълумотлар берилди.
          Шу билан биргаликда, суд идораларига ўрта-махсус юридик маълумотга эга бўлган фуқароларни бўш иш ўринларига, жумладан архив мудири, архивариус, судья ёрдамчиси ва девонхона мудири лавозимларига ишга қабул қилиш тартиби хусусида ҳам фикрлар билдирилди.

Вилоят адлия бошқармаси 
ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими 
масъул ходими    Қ Чориев

28
Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати ходимлари билан семинарлар ташкил этилди.

Адлия вазирлиги ва худудий адлия органлари томонидан 2018 йил 28 ноябрь куни давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати ходимлари билан ҳудудларда семинарлар ташкил этилди.
1. Денов туман ҳокимлиги биносида Сариосиё, Узун, Олтинсой ва Шўрчи туманлари юридик хизмат ходимлари билан;
2. Жарқўрғон туман ҳокимлиги биносида Термиз шаҳар, Термиз ва Қумқўрғон туманлари юридик хизмат ходимлари билан семинар ўтказилди.
Ўтказилган семинарда юридик хизмат ходимларига соҳага доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун моҳияти тушунтирилди шунингдек, улар фаолиятига медотик ёрдам кўрсатувчи услубий қўлланмалар тарқатилди ҳамда аноним сўровномалар ўтказилди.
Бундан ташқари тадбирда ушбу туманлардаги давлат органлари ва ташкилотларида жами 15 та вакант штат бирликлари тўлдириш мақсадида дарҳол 2 нафар малакали ходимлар саралаб олиниб ҳужжатлари Адлия бошқармасига тақдим этилиши тавсия этилди. Шу билан бирга, малакасини оширмаган ва аттестациядан ўтмаган ходимларга қисқа муддатларда аттестациядан ўтиш чоралари кўриш хусусида тавсиялар берилди.

27
Сурхондарё вилояти юридик коллеж

            Сурхондарё вилояти юридик коллежида жорий йилнинг 1 ноябридан бошлаб 93 нафар иккинчи мутахассислик бўйича ўқувчилар қабул қилиниб, ўқув машғулотлари тасдиқланган ўқув режаси асосида олиб борилмоқда.      Тасдиқланган тадбирлар дастурига мувофиқ юридик коллежда ҳар ҳафтада бир марта “очиқ мулоқот” куни ўтказилади.

            Шундай тадбирларнинг навбатдагисида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи Р.Номозов иштирок этди ва ўқувчиларга вилоятдаги мажубурий ижро бюроси органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар, ижро иши юритиш тартиби, ишга қабул қилиш хусусида батафсил маълумотлар берилди.

Вилоят адлия бошқармаси
ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими
масъул ходими    Қ Чориев

27
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 октябрдаги 866-сонли қарори ижросини таъминлаш.

             Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 октябрдаги 866-сонли қарори ижросини таъминлаш, ҳамда вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимида фаолият юритаётган ходимларга сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захира қилишига яқиндан кўмак бериш мақсадида жорий йилнинг 22 ноябрь куни бошқарма ҳовлисида картошка, пиёз, сабзи ва гуруч маҳсулотларини арзонлаштирилган кўчма савдо ярмаркаси ташкил этиб берилди.

Молия-иқтисод бўлими
бош мутахассиси:                          С.Қулматов


23
Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда Омбудсманнинг минтақавий вакилининг ва адлия органларининг ўзига хос ўрни ва роли

Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда Омбудсманнинг минтақавий вакилининг ва адлия органларининг ўзига хос ўрни ва роли

 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ўртасида имзоланган Меморандумга асосан 2018 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режасинининг ижросини таъминлаш мақсадида 2018 йил 17 ноябрь куни вилоят Оила марказининг мажлислар залида жорий йилнинг 5 май куни “Инсон ҳуқулари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 70 йиллигига бағишланган тадбирлар дастури тўғриси”да Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонининг мазмун моҳияти ҳамда “Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда Омбудсманнинг минтақавий вакилининг ва адлия органларининг ўзига хос ўрни ва роли” мавзуларида семинар тадбири ўтказилди.

Семинарда вилоятдаги давлат органлари ва ташкилотлари, хизмат кўрсатувчи идоралар ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари  мутахассислари иштирок этишди.

Семинардан кўзланган асосий мақсад “Инсон ҳуқулари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 70 йиллигига бағишланган тадбирлар дастури тўғриси”даги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонини аҳолининг барча қатламига кенг тарғиб қилиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда Омбудсманнинг минтақавий вакилининг ва адлия органларининг ўзига хос ўрни ва роли, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби ҳамда мурожаатларини кўриб чиқишдаги муаммоларни таҳлил қилиб, уларнинг ечимлари тўғрисида тушунча бериш ва аҳолининг ҳуқуқий маданиятини янада ошириш ҳисобланади.

Семинарда дастлаб Адлия бошқармасининг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи Ш.Тиловов сўзга чиқиб, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда адлия бошқармасининг ўрни ҳақида батафсил тўхталди ва “Инсон ҳуқулари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 70 йиллигига бағишланган тадбирлар дастури тўғриси”даги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонини мазмун моҳияти ва “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг ижроси аҳволи юзасидан тадбир иштирокчиларига ҳуқуқий тушунтириш берди ҳамда бу борадаги муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли таклифларини билдириб ўтди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича (Омбудсман)нинг Сурхондарё вилояти бўйича Минтақавий вакили А.Артиқов сўзга чиқиб, Минтақавий вакилнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги ўрни ва роли ҳамда бу борада олиб борилаётган ишлар ҳақида маъруза қилди.

Семинар якунида Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Сурхондарё вилоят ҳудудий бўлинмаси бош мутахассиси О.Худойназаров сўзга чиқиб, Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон декларацияси тўғрисида тушнчалар берди.

Семинар якунида семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

 

Вилоят адлия бошқармасининг

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш

бўлими бошлиғи                                                              Шерозиддин Тиловов

 

01
Тадбиркор ҳуқуқи ҳимояда

Тадбиркор ҳуқуқи ҳимояда

 

           Термиз шаҳар адлия бўлими ходимлари шаҳардаги тадбиркорлик субъектларида бўлиб, тадбиркорлар ва корхона ходимлари билан мулоқот олиб боришмоқда. Бу борада вилоят адлия бошқармасининг тумандаги бўлимлари томонидан туман ва шаҳарлар миқёсида гуруҳлар ташкил қилинган.

           Гуруҳлар таркибига ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, корхона ва ташкилот, муассасалар раҳбар ва масъуллари бириктирилган. Бундай штабларнинг зиммасига тадбиркорлик бўйича барча масалалар, ташаббуслар, муаммолар бўйича таклифларни кўриб чиқиш вазифалари юклатилган.

           “Мебель савдо” деб номланган оилавий корхонамизда сифатли мебеллар ишлаб чиқараяпмиз дейди ёш тадбиркор Санжар Саидов. Ишлаб чиқариш корхонамизда 10 дан ортиқ фуқаро иш билан таъминланган. Айрим ҳолларда тадбиркорлик бўйича тушунмовчиликлар, тўсиқлар юзага келганда қонунчиликдан яхши хабардор эмаслигим менга панд берарди. Бугун мутахассислардан бепул маслаҳатлар олдим. Ўз ишимни кенгайтириб, шаҳар марказидаги бўш турган бинолардан бирини олиб, ишлаб чиқариш цехини очмоқчиман.

           Термиз шаҳрида тузилган гуруҳ аъзолари жойларга чиқиб, кенг миқиёсда тушунтириш-тарғибот ишларини олиб боришмоқда. Шаҳардаги “Термиз бунёдкор инвест”, “Мадина Намуна”, “Термиз миллий таомлари”, “Умаржон”, “Зангори аср”, “Зомин - СИБ”, “Глобал Сервис”, “Турон шарқ инвест”, “Махмуд Самандар” оилавий корхоналарида учрашувлар ўтказилди. Ўрганишлар жараёнида аёнлашдики, баъзи тадбиркорлар олган бинолар ва ерларда ишлаб чиқариш жараёни ташкил қилмасдан келган.Уларга тадбиркорликни ривожлантириш йўли орқали аҳолининг яшаш шароитини яхшилашга, ишсизликни камайтиришга, қишлоқ, туман, шаҳарларни ободонлаштиришга эришиш мумкинлиги тушунтирилди.

          

 

Термиз шаҳар адлия бўлими

бош маслаҳатчиси:                                                                     Т.И.Турсунов

31
Адлия органлари-инсон ҳуқуқларини таъминловчи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан биридир.

Адлия органлари-инсон ҳуқуқларини таъминловчи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан биридир.

 

            Бизга маълумки Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3666-сонли Қарори асосида тасдиқланган Адлия вазирлиги тўғрисидаги Низомнинг 10.11-бандида адлия органлари фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича чораларни амалга ошириш соҳасида давлат органлари ва ташкилотлари томонидан инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириши белгиланган.

          Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туман адлия бўлимида ҳам ушбу йўналишда инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан,Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туман адлия бўлими томонидан Қумқўрғон тумани "Меҳробод"маҳалласида яшовчи фуқаро Турсагатов Парданинг манфаатини кўзлаб унинг ноқонуний равишда жиноий жавобгарликка тортилганлиги ва ўз вазифасидан озод этилганлиги учун 10 миллион сўм моддий ва 20 миллион сўм маънавий зарарни ундиришни сўраб фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судига даъво ариза киритилди ва 2018 йил 7 август куни суд томонидан ушбу фуқаролик иши кўриб чиқилиб, фуқаро Турсагатов Парда фойдасига 10 миллион сўм маънавий зарарни ундириш ҳақида суд қарори қабул қилинди ва фуқаронинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш чораси кўрилди.

        Сурхондарё вилоят ҳокими томонидан 2018 йил 4 сентябр куни Қумқўрғон туманида ўтказилган сайёр қабулда  вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ва туман адлия бўлими томонидан қабул қилинган фуқаро  Абдурахмонов Сайёднинг "Ёшлар-келажагимиз" давлат дастури доирасида бино ва ер майдони ажратиш масаласидаги мурожаати алоҳида назоратга олиниб ижобий ҳал қилинди ҳамда Абурахмонов Сайёдга маъмурий бино ҳамда ер майдонини доимий фойдаланиш учун бериш тўғрисида туман ҳокимининг қарори чиқарилди ва мурожаат муаллифи ўз ташаккурномасини тақдим қилди.

       Қумқўрғон туман адлия бўлимига тумандаги "Пахтаобод"мфйда яшовчи фуқаролар Нормуминова Саломат ва Кўчарова Ойсулувлар тумандаги 8-сонли умумий ўрта таълим мактаби раҳбарияти туғруқ таътилидан кейин қайтариб ишга олмаганлиги, шу масалада ҳуқуқий ёрдам кўрсатиб, ишларига қайта тиклаб беришда амалий ёрдам сўраб, мурожат  қилган. Мурожаати туман адлия бўлими томонидан  ўрганиб чиқилиб, ижобий ҳал этилди, 8-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 2018 йил 5 сентябрда О.Кўчаровани бошланғич синф ўқитувчиси лавозимига ва С.Нормуминовани жисмоний тарбия ўқитувчиси лавозимига ишга қабул қилиш ҳақида 97-сонли буйруғи қабул қилинди. Мурожаат муаллифлари О.Кўчарова ва С.Нормуминовалар туман адлия бўлимига ўз ташаккурномаларини билдирди.

      Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туман адлия бўлими томонидан Қумқўрғон тумани "Мунчоқтепа" маҳалласида яшовчи фуқаро Ахмедова Хасиятнинг манфаатини кўзлаб юридик аҳамиятга эга бўлган фактни белгилашни сўраб фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судига ариза киритилди ва суд томонидан ушбу фуқаролик иши кўриб чиқилиб, аризани қаноатлантириш ҳақида суд қарори. Шу каби бир қанча ижобий ишлар амалга оширилиб фуқароларнинг манфаатини кўзлаб судларга даъво аризалар киритиш орқали уларнинг ҳуқуқларини тиклаш чоралари кўрилмоқда.

     Қумқўрғон туман адлия бўлими томонидан 2018 йил июл ойида тумандаги "Ариқошган" маҳалласида яшовчи Қодиров Фахриддиннинг электр тармоқлари корхонаси томонидан ортиқча тўлов талаб қилинаётганлиги ҳақидаги сайёр қабулда берган мурожаати туман адлия бўлими томонидан назоратга олиниб ўрганилганда мурожаат муаллифининг электр энергиядан қарздорлиги йўқлиги  ва аксинча 271 минг 119 сўм ортиқча тўлови борлиги аниқланиб, ушбу ортиқча тўловлар кейинги ойлар учун ҳисобланган. Мурожаат муаллифи томонидан берилган мурожаат ижобий ҳал этилганлиги сабабли туман адлия бўлимига ташаккурнома тақдим этилган.

     2018 йил октябр ойида Қумқўрғон туман адлия бўлими томонидан фуқаро Менглибоева Шоҳсанамнинг туман почта алоқа  бўлимидан келиб тушган пул маблағларини ололмаётганлиги ҳақидаги мурожаати назоратга олиниб мурожаат муаллифига туман почта алоқа бўлимидан пул маблағлари олиб берилди ва мурожаат муаллифи ташаккурнома тақдим қилди.

     2018 йил октябр ойида Қумқўрғон туман адлия бўлими томонидан ўрта мактаб ўқитувчи ва ишчи ходимлари О.Дониёрова ва З.Тоғаеваларнинг тиббий кўрикдан ўтиш учун тиббиёт бирлашмаси ходимлари томонидан ноқонуний равишда тўлов талаб қилиб олинганлиги ҳақидаги мурожаати туман бандликка кўмаклашиш маркази билан биргаликда ўрганиб чиқилиб ноқонуний равишда ундириб олинган пул маблағлари мурожаат муаллифларига қайтарилди ва мурожаат муаллифлари туман адлия бўлимига ташаккурнома тақдим қилди.

     Тумандаги Янги шаҳар маҳалласида яшовчи фуқаролар Саидова Ҳикмат ва Халилова Анорнинг хонадонига суюлтирилган газ етказиб берилмаётганлиги ҳақидаги мурожаати туман адлия бўлими томонидан назоратга олиниб қисқа муддатда ижобий ҳал қилиб берилди ва мурожаат муаллифлари ташаккурнома тақдим этишди.

     Бундан ташқари, фуқароларнинг пенсияга чиқиш даврида ишлаган иш стажлари қўшилмаганлиги юзасидан уларнинг манфаатларини кўзлаб туман пенсия жамғармасига нисбатан  фуқаролар Аллабердиева Ҳайитгул ва Жўраева Ҳалималарнинг манфаатини кўзлаб “Мансабдор шахснинг ғайриқонуний ҳатти-ҳаракати” ҳақида туман маъмурий судига аризалар киритилиб фуқароларнинг иш стажларини қўшиш мажбурияти туман пенсия жамғармасига юклатилиб уларнинг ҳуқуқларини тикланди.

      Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев таъкидлаганларидек адлия бўлимлари ҳам халқимизни рози қилиш йўлида, уларнинг ҳуқуқ манфаатларини ҳимоя қилишдек эзгу ишларни амалга оширишда давом этади.

 

Сурхондарё вилоят

Қумқўрғон туман адлия бўлими 

етакчи маслаҳатчиси:                                         Хуррамов Рустам Хуррамович

09
“Ижро интизоми ва ҳужжатларни юритиш тартиби” мавзусидаги ўқув семинари

 

“Оила” марказининг вилоят бошқармаси биносида Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан “Оила” марказининг туман ва шаҳар бўлимлари ходимлари иштирокида “Ижро интизоми ва ҳужжатларни юритиш тартиби” мавзусидаги ўқув семинари ўтказилди.

Семинар иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 октябрдаги “Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ПҚ-3962-сон қарорининг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 августдаги “Ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ф-5017-сон фармойиши, ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон қарорининг ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-445-сон Қонунининг мазмун-моҳияти тушунтирилиб берилди. Семинар иштирокчилари мавзуга доир иш юритиш ва ҳужжатлар ижросини таъминлаш, шунингдек жисмоний ва юридик шахс вакилларининг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

 

Вилоят адлия бошқармаси масъул ходими  Муниса Бўриева