Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

04
Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 70 йиллиги

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 70 йиллиги

Мамлакатда олиб борилаётган барча соҳадаги ислоҳотларнинг диққат марказида доимо инсон ҳуқуқлари, унинг эркинликларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш ётади. Шунга қарамай ушбу соҳадаги фаолият ҳануз муаммолардан холи деб бўлмайди. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари кафолатини биргина ҳуқуқ билан белгилаб, таъминлаб бўлмайди, бунда жамиятнинг турли институтлари, халқаро ҳамжамият ҳам баҳамжиҳат фаолият юритиши керак.

Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари ичида инсон ҳуқуқлари бўйича ўз миллий тизмини яратган дастлабки давлатлардан ҳисобланади. Шу кунгача мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳимоясининг халқаро тан олинган принциплари, болалар ва хотин-қизлар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш, коррупция ва одам савдосига қарши қарши курашиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлаш мақсадида қатор миллий дастурлар, чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, махсус комиссиялар фаолияти йўлга қўйилди. Бу билан ушбу жараёнга давлат ташкилотларини бирдек жалб этиш, уларнинг жамият ва давлат, фуқаролар олдидаги вазифаларини аниқ белгилашга эришилди.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси инсон ҳуқуқлари бўйича 70 та асосий ҳужжатга қўшилди, БМТ томонидан ушбу соҳада қабул қилинган 10 та асосий халқаро шартнома иштирокчисига айланди. Ўзбекистон Республикасида миллий қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига халқаро стандартларни тизимли ва босқичма-босқич имплементация қилишнинг ўз модели, инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши мониторинги миллий тизими шакллантирилган.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги энг асосий ва дунёдаги кўплаб давлатлар томонидан тан олинган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ушбу соҳадаги халқаро ҳамжамият эришган энг катта ютуқлардан дейиш мумкин. Ушбу ҳужжат қабул қилинганлигига 70 йил бўлган бўлсада, дунёнинг энг ривожланган мамлакатлари ҳам унинг нормаларини ўз ҳуқуқий тизимларига жорий қилиш учун ҳанузгача турли чораларни кўришда давом этмоқдалар. Хусусан, Декларациянинг Преамбуласида тилга олинган инсон ҳуқуқлари тушунчаси аслида барча халқаро ҳуқуқ субъектлари учун бир маънода тушунилиши лозим. Лекин биламизки, инсон ҳуқуқлари жамиятдаги қадриятлар, менталитет, дин ва эътиқод мезонлари билан йўғрилганда бошқача маъно касб эта бошлайди. Шунинг учун Декларацияни имзолаган бўлишига қарамай, аёл ва эркаклар ҳуқуқлари тенглигини, болалар ҳуқуқлари ҳимоясини, уларнинг меҳнат ёши, таълим олиш ҳуқуқларини таъминлаб бермаётган давлатлар ҳам мавжуд.

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришганидан кейин қўшилган биринчи халқаро-ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади. Демократик, ҳуқуқий давлат, кучли фуқаролик жамияти барпо этиш йўлини танлаган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини жамиятни ривожлантириш ва давлат қурилишининг, бутун ички ва ташқи сиёсатининг энг устувор йўналиши этиб белгилади. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг қоидалари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, инсоннинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоя қилинишини таъминлайдиган миллий қонунчилик меъёрларида ўз ифодасини топган. Фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш механизмлари яратилган ва улар амалда самарали жорий этилмоқда. Мамлакатда беш мингдан зиёд нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолият юритмоқда. Жамият ва давлат қурилиши соҳасида сиёсий партияларнинг роли сезиларли даражада ошди. Мустақил оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ривожланиб бормоқда. Улар аҳолининг сиёсий, ижтимоий фаоллигини ошириш, мамлакатни демократик янгилаш ва модернизация қилишнинг қудратли омили бўлиб хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 майдаги “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 70 йиллигига бағишланган тадбирлар дастури тўғрисида”ги Фармонига билан давлат, жамият ва фуқароларнинг Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг тамойиллари ва қадриятларига эътиборини кучайтириш, шунингдек, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий ва бошқа чоралар тизимини янада такомиллаштириш, шунингдек, қонунчиликка ва давлат органларининг амалий фаолиятига инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасида халқаро стандартларни имплементация қилиш механизмлари ва тартиби самарадорлигини ошириш мақсадида бир қатор вазифалар белгилаб олинди. Хусусан, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллигига бағишланган Тадбирлар дастури ва Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллигига бағишланган Тадбирлар дастурини амалга ошириш бўйича Комиссиянинг тасдиқланиши, 2018 йил 10 декабрда мамлакатимиздаги барча мактаб, лицей, коллеж, олий таълим муассасаларида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллигига бағишланган умуммиллий дарс ўтказилиши ва ушбу тадбирларга ОАВ воситаларининг фаол жалб этилганлиги белгиланганлиги бу борадаги ишларнинг самарасини янада оширади.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, 14 моддадан иборат Декларация қабул қилинганлигига 70 йил бўлган бўлсада, унинг миллий ва халқаро ҳуқуқдаги, дунё давлатларининг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги аҳамияти юқорилигича қолмоқда. Сабаби унинг ишлаб чиқилиши давлатларнинг ҳақиқатда бирлашишга, инсонлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича аниқ ҳамкорлик режасини ишлаб чиқишга бўлган эҳтиёжи юзага келган даврга тўғри келганлиги ҳамда универсал нормаларни қамраб олганлигидадир.

Муниса Бўриева

Сурхондарё вилоят адлиябошқармаси етакчи маслаҳатчиси

 

 

28
Инсон ҳуқуқлари – Адлия идоралари ҳимоясида

Инсон ҳуқуқлари – Адлия идоралари ҳимоясида

 

         Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси томонидан Ангор туманидаги “Иқтисодиёт” касб-ҳунар коллежи мажлислар залида ўқитувчи ва талаба ёшлар иштирокида “Инсон ҳуқуқлари – Адлия идоралари ҳимоясида” номли мавзусида давра суҳбати тадбири бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда маърузачи Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан сўнг кучли демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди.

Шу асосда миллий анъаналар, муқаддас қадриятлар ва халқаро ҳуқуқ нормаларини ўзида мужассам этган Конституциямиз ва қонунларимиз ишлаб чиқилди. Мустақиллик шарофати билан Қонунчилик тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, энг аввало, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари кафолатларини таъминлашга қаратилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 13 апрелдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан Адлия вазирлиги фаолияти тубдан такомиллаштирилди. Мазкур ислоҳот вазирликнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишдаги фаолиятида ҳам тизимли ўзгаришларни амалга оширишни кўза тутади.

Эндиликда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда Адлия вазирлиги, ҳудудий адлия органлари билан бирга янгидан ташкил этилган туман (шаҳар) адлия бўлимлари ҳам амалга оширади.

Фармон билан инсон ҳуқуларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш туман (шаҳар) адлия бўлимларининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланиши бўйича чоралар кўради. Бундай чора сифатида тегишли давлат органлари ва ташкилотларига инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўйилишининг олдини олиш бўйича чоралар кўриш юзасидан тақдимномалар киритиш, айбдор мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш юзасидан тегишли давлат органлари ва ташкилотларига таклифлар киритиш, фуқаронинг манфаатини кўзлаб судларга аризалар ва даъволар тақдим этишни киритиш мумкин.

Бундан ташқари давра суҳбатида “Коррупция” жинояти ҳақида ҳам тўхталиб, уни содир этган шахсга нисбатан жазо муқаррар эканлиги ҳақида тушунчалар берилди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар томонидан берилган саволларга батафсил жавоблар қайтарилди..

Вилоят адлия бошқармаси

ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими

масъул ходими    Қ Чориев

 

26
“Коррупция” мудхиш жиноят

“Коррупция” мудхиш жиноят

Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси томонидан Жарқўрғон туман адлия бўлими масъуллари билан ҳамкорликда туман Халқ таълими бўлими мажлислар залида фаолият юритаётган ходимлар ўртасида “Коррупция” мухиш жиноят мавзусида давра суҳбати тадбири бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирда маърузачилар, коррупциянинг келиб чиқиши тарихи ва ривожланиши масалалари ва миллий-халқаро ҳуқуқий нормалар ҳақида тўхталиб, Коррупцияга қарши кураш тўғрисида қонун дастлаб 1906 йил 4 августда Буюк Британияда, 1947 йилда Покистонда, 1960 йилда Сингапурда, 1970 йилда АҚШда, 2000 йилда Озарбайжон Республикасида ҳамда 2015 йилда Беларусь ва Қозоғистон Республикаларида қабул қилинган.
2016 йил 19 январда Ўзбекистон Республикасида Коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар Комплекс режаси ишлаб чиқилди. Ушбу комплекс режа асосида Ўзбекистон еспубликасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни 2017 йилнинг 3 январь куни қабул қилинди. Мазкур қонун 6 боб, 34 моддадан иборат бўлиб, унинг мақсади коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат эканлиги ҳақида тўхталиб ўтилди.
Шунингдек, Қонуннинг 1-моддасига кўра, ушбу Қонуннинг мақсади коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат эканлигини, Қонуннинг 3-моддасига кўра, эса қуйидаги асосий тушунчалар мазмуни кўрсатилган:
коррупция - шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш;
коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик - коррупция аломатларига эга бўлган, содир этилганлиги учун қонун ҳужжатларида жавобгарлик назарда тутилган қилмиш;
манфаатлар тўқнашуви - шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлик шахснинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган вазият.
Қонунинг 4-моддасига коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат: қонунийлик; фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги; очиқлик ва шаффофлик; тизимлилик; давлат ва фуқаролик жамиятининг ҳамкорлиги; коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар устуворлиги; жавобгарликнинг муқаррарлиги.
Қонунинг 5-моддасига кўра коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
- аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш;
- давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш;
- коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш ҳақида ҳақида айтиб ўтилди.
Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг “Коррупция билан боғлиқ жиноятлар”ни назарда тутувчи ҳокимият ёки мансаб ваколатини суистеъмол қилиш, ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш, мансаб сохтакорлиги, пора олиш, пора бериш, пора олиш-беришда воситачилик қилиш, товламачилик йўли билан ҳақ - беришни талаб қилиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш каби моддалари хусусидаги маълумотлар яна бир карра таъкидланди.
Тадбир сўнгида иштирокчилар томонидан ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоблар олишдилар.

Вилоят адлия бошқармаси
ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими
масъул ходими Қ.Ў.Чориев

26
Ёшларни “Оммавий маданиятнинг зарарли таъсирларидан ҳимоя қилиш”

Ёшларни “Оммавий маданиятнинг зарарли таъсирларидан ҳимоя қилиш”

Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси томонидан туман адлия бўлими масъуллар ва бошқа идора ходимлари билан ҳамкорликда  тумандаги “Жарқўрғон спорт” касб-ҳунар коллежи мажлислар залида ёшлар ва МФЙни фаоллари иштирокида “Ёшларни “оммавий маданиятнинг зарарли таъсирларидан ҳимоя қилиш мавзусида давра суҳбати тадбири бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда маърузачиллар ўз маърузаларида ҳар-бир ота-она  эътибор бериб қараса ўғлининг, қизининг, набирасининг ҳали боғча ва мактаб ёшидаёқ беўхшов қилиқлар қилаётганлигини кўради. Унинг  харакати, рақсини кузатасангиз нимани эслатади. Ота-онага… менимча ўзлигимиз, миллийлигимиз, қадрятларимиздан узоқ бўлган қилиқларини эслатяпти. Нега? Негаки у ота-она эътиборсиз қолганида  бошқа  бировларнинг, ўзидан катта ёшдаги тарбиясизларнинг “тажрибаси”ни ўзлаштирган.

          Қўл телефони бор болалардан турли-туман қўшиқлар клиплар, фильмларни томоша қилган. Ота-она унга дакки  бермоқчи бўлади. Афсуски  унда ота-онадан билағон  ота-онадан маданиятлик деган фикр қатъийлашган бўлади.

        Бугунги бутун дунёда ахборотлашув ва глобаллашув жараёни авж олган пайтда турли курашлар ҳам тобора кучайиб бормоқда.

          Айримлар буни йигирма биринчи асрнинг янгилиги деб, “маданият”га ўхшатаётган бўлсада, бу жараёнлар ўсиб келаётган ёш авлод қалбига,       онгу-шуурига салбий таъсир кўрсатаётганини асло унутмаслигимиз керак.

         Бугунги кунда ҳеч бир халкнинг миллий ва маънавий анъанаси, одатларига тўғри келмайдиган турли “урф-одатлар” кўпаймокда. Ачинарли жиҳати шундаки, кўпчилик, хусусан айрим ёшлар унинг таъсирига тушиб қолмоқда. Бу нарса ёшларимизнинг юриш-туришида, кийинишида, ўзини тутиши-ю бошқалар билан бўладиган суҳбатларида кўзга ташланади.

          Бундай ёт ғоялар эса бизнинг миллий қадриятларимиз ва анъаналаримизга асло тўғри келмайди. Турли найранг ва хатарлардан огоҳ, сергак ва ҳушёр бўлишимиз лозим. Сўнгги пайтларда маънавиятимизга зид бўлган турли ғаразли кучлар “оммавий маданият” ниқоби остида ёшларимиз онгига таъсир ўтказишга ҳаракат қилмоқда.

         “Оммавий маданият” ғарб дунёсида ўтган асрнинг иккинчи ярмида шаклланди. Уни ғарбда “популяр” ёки қисқартирилган ҳолда, “поп-культура” (яъни “оммавий маданият”) деб аташади. Гарчи “маданият” деб аталса-да, аслида, туб мазмун-маъносига, мақсад-ниятига кўра “оммавий маданият” чинакам маданиятнинг кушандасидир.

         Албатта, бундай ёт ғоялар таъсирига тушиб қолган айрим ёшлар ҳаётга фақат бир томонлама боқадиган, енгил ҳаётга интилувчан бўлиб вояга етишади.. Бу эса уларда бузғунчилик, зўравонлик, фақат ўз манфаати учун ҳаракат қилиш каби иллатларни ривожланишига сабаб бўлади.Табиийки, “оммавий маданият” деган ниқоб остида ахлоқий бузуқлик ва зўравонлик ғояларини тарқатиш, шунинг ҳисобидан бойлик орттириш, миллий анъана ҳамда қадриятларни қўпоришга қаратилган хатарли таҳдидлар одамни ташвишга солмай қўймайди. Бугун ёшларимиз ўзига хос “тушунчалар уруши” шароитида яшамоқдалар. “Оммавий маданият” ота-боболаримиз “қора” деган нарсаларни “оқ”, “оқ” деган нарсаларини “қора” деб уқтирмоқда. Миллий-маънавий маданиятимиз ва диний қадриятларимиз мазмун-моҳиятан жуда гўзал. Бу миллий маданиятимиздан бегона руҳиятда вояга етадиган ёшлар табиий равишда турли ёт кучлар қурбонига айланмоқдалар. Бизнинг миллий маданиятимизда ҳаё, андиша, ибо каби ахлоқий фазилатларга қатъий равишда амал қилиниб келинади. “Оммавий маданият” айнан миллий қадриятимиз асоси бўлган ҳаё, андиша, оқибат, меҳр-муҳаббат каби гўзал ахлоқий қадриятларимизга қарши бўлган ахлоқсизлик ва ёвузликни ўзида акс эттирган ҳаракатдир.

Айни пайтда кенг тарқалган ахлоқсизликни “маданият” деб аталиши, ёинки, минг йиллик маънавий қадрият ва анъаналарни беписандлик билан “эскилик сарқити” дейилиши ёшларнинг тарбиясига жиддий хавф солмоқда.

Аслида халқимиздан бошқалар ўрнак олса арзигуликдир. Минг йиллик одоб-ахлоқ қонимизга сингган эзгу қадриятларни бошқа анъаналар билан алмаштириш онгли инсонга хос бўлмаган одатдир.

Таниқли ўзбек адиби Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек шундай деган экан: “Ўзбек халқи азалдан буён маданият булоғининг бошида бўлган”.

Донишманд халқимизда “касални даволашдан кўра, уни олдини олган маъқул” деган нақл бор. Бу бежиз айтилмаган, ёшларни нотўғри йўлга кириб кетгандан сўнг уни қайтаришдан кўра, ўша йўлга киришидан олдин асраб қолиш керак деган хулоса чиқади. Яъни, ёшларнинг онгида ғоявий бўшлиқ пайдо бўлишига йўл қўймаслик керак. Уларни фойдали машғулотларга, илмий тўгаракларга жалб қилиш, спорт билан шуғулланиши учун замин яратиш, яхшиликлар қилишга ўргатиш, муҳими Худони танитиш ана шундай иллатлару бузғунчи ғоялардан йироқ бўлишини таъминлайди.

Биз асли киммиз, кимнинг фарзандларимиз, кимнинг авлодимиз, аждодларимиз қандай буюк инсонлар бўлишган… буларнинг барчасини ҳар бир ўғил-қизларнинг онгига сингиши лозимки, биз ўзгаларнинг маданиятига қизиқмайлик, аксинча улар бизнинг одоб-ахлоқимизни ўргансинлар!

        

         Ёшларимизни “Оммавий маданият” таҳдидидан асраш учун юксак инсонийлик ва одобга асосланган миллий ғояга суянишимиз муҳим аҳамиятга эга.

         Бунда эътиборимизни мазкур ғоямизнинг комил инсон бўлиш тамойилига қаратишимиз билан бирга аждодларимиздан бизга мерос бўлиб қолган урф-одатларимизга, гўзал анъаналаримиз ва диний қадриятларимизга суянишимиз, албатта, кутилган самарани беради.

         Тадбир сўнгида ёшлар томонидан берилган саволларга ва МФЙнинг фаоллари томонидан тушган  мурожаатларига атрофлича тушунтиришлар берилди ва айрим мурожаатларнинг  ҳал қилиниши туман адлия бўлими томонидан алоҳида назоратга олинди.

 

 Вилоят адлия бошқармаси 

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими

 масъул ходими Қ.Чориев

26
Чегара танламас иллат

Чегара танламас иллат

Одам савдоси дунё халқларини ташвишга солаётган жиддий муаммолардан биридир. Зеро, у ҳудуд ва чегара танламайди. Шу боис ушбу жиноятга қарши самарали кураш олиб боришда давлатлараро ҳамкорлик муҳим аҳамиятга эга. Бу борада мамлакатимизда норматив-ҳуқуқий база шакллантирилган.
Вилоятимизнинг барча муассаса ва ташкилотларда одам савдосига қарши курашиш борасидаги чора-тадбирларга бағишланган икки муҳим тадбир ўтказилмоқда. Жамоатчилик ўртасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ўтказилаётган йиғилиш ва учрашувларда одам савдосига йўл очувчи сабаблар ва унинг олдини олиш омилларини тушунтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Тадбир иштирокчилари мазкур муаммога қарши курашиш самарадорлигини оширишда оммавий ахборот воситалари муҳим ўрин тутишини қайд этиб, бу борада ўзаро ҳамкорликни кучайтириш лозимлигини таъкидламоқда.
Таъкидлаш жоизки, одам савдосига қарши курашиш деганда нафақат ушбу жиноятчиликка қарши курашиш, балки, энг аввало, унга замин яратаётган сабаб ва омилларни бартараф этиш тушунилади. Одам савдоси жинояти ҳамда унинг оқибатлари ҳақида гапирар эканмиз, бунда аввало асосий мақсад аҳолига мазкур қилмишнинг асл моҳиятини янада чуқурроқ тушунтириш, огоҳликка чорлаш ва фуқароларимизни ушбу жиноятнинг қурбони бўлиб қолишларидан асраш чораларини кўришдан иборат.
Оммавий ахборот воситалари мазкур ижтимоий муаммонинг олдини олиш ва унга қарши курашишда жамоатчилик иштирокини янада оширишга кўмаклашиши зарур.
Маълумки, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура ва одам савдосига қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссияси, БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар билан одам савдосига қарши курашиш соҳасида яқин ҳамкорликни йўлга қўйиб, уларнинг мазкур муаммонинг олдини олиш ҳамда ундан жабр кўрганларни ҳимоя қилиш борасидаги лойиҳаларини амалиётга татбиқ этишда қатнашмоқдалар.
Одам савдосига қарши курашиш фақат ички ишлар органлари ёки адлия ходимларининг вазифаси деб қараш нотўғри. Бу борада барча бирдек ҳаракат қилиб, яқиндан ёрдам беришса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.


Термиз шаҳар адлия бўлими
бош маслаҳатчиси: Т.И.Турсунов

25
Сайёр қабул

Сайёр қабул
Вилоят адлия бошқармаси ва Жарқўрғон туман адлия бўлими ташаббуси билан туман ҳалқ таълими, мактабгача таълим, туман бандликка кўмаклашиш маркази, туман электр корхонаси ва туман газ таъминоти корхоналари ва алоқадор ташкилотлар билан биргаликда тумандаги "Обиҳаёт" маҳалласида ҳуқуқий тарғибот ва сайёр қабул ташкил этилди. Тадбир давомида йиғилганларга 10 дан ортиқ долзарб норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун моҳияти тушунтирилди ҳамда 5 турдаги 80 та тарқатма материаллар тарқатилди. Шунингдек, тадбир сўнгида сайёр қабул ўтказилиб, фуқароларнинг муаммолари тингланди ва муҳокама қилинди. Айрим муаммолар жойида ҳал этилган бўлса айримлари кўриб чиқиш учун қабул қилиниб алоҳида назоратга олинди.

Жарқўрғон туман адлия
бўлими бошлиғи: Ўткир Арипов

24
Ўзб. Рес. Президентининг 2018 йил 11 сентябрдаги "Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3939-сонли Қарорининг мазмун-моҳияти ҳақида

2018 йил 24 сентябрь куни Ангор туман адлия бўлими  ходимлари ЎзЛиДеп вакиллари билан биргаликда тумандаги педагогика коллежида  Ўзб. Рес. Президентининг 2018 йил 11 сентябрдаги "Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3939-сонли Қарорининг мазмун-моҳиятини ўқитувчи ва ўқувчилар ҳамда тадбиркорларга етказиш хусусида улар билан учрашув ўтказди. Шунингдек, тадбир давомида иштирокчиларга Ўзб. Рес. Президентининг 2018 йил 14 августдаги "Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3907-сонли Қарори, Ўзб. Рес. Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги "Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5538-сонли Фармони, Ўзб. Рес. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июндаги "Тадбиркорлик ва шахарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга беришнинг замонавий ва шаффоф механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 493-сонли Қарори, Ўзб. Рес. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 августдаги "Йўл харакати ҳавфсизлиги кунини ўтказиш ва йўл транспорт ҳодисалари профилактикасининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 701-сонли Қарори,   Ўзб. Рес. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 17 сентябрдаги "Таълим тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш  чора-тадбирлари тўғрисида"ги 736-сонли Қарори, Ўзб. Рес. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 сентябрдаги "Мамлакатимиз аҳолисини ва иқтисодиёт тармоқларини рақобат ва бозор механизмларини жорий этиш асосида дон-ун ва нон билан ишончли таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 731-сонли Қарорлари мазмун-моҳияти тушунтирилди. Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.

Ангор  туман адлия
бўлими етакчи маслахатчиси Йўлдошова Дилдора

24
Улуғ неъмат

Улуғ неъмат

 

 

           Мамлакатимиз ўзининг давлат мустақиллигини қўлга киритгани ва мустақил тараққиёт йўлини бошлаганига 27 йил тўлди. Истиқлол эл-юртимиз учун ўз тақдирининг ҳақиқий эгаси бўлиб, қадр-қимматини ангалб, муносиб ҳаёт кечириш, юртимизда ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик имкониятини яратди. Айни пайтда у ҳар бир одамнинг иқтисодий, ижтимоий соҳаларда истеъдод ва қобилиятини тўла намоён этиши, ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқаришининг мустаҳкам заминидир.

           Мамлакатимиз 27 йил мобайнида босиб ўтилган мураккаб йўлимизга яна бир бор назар ташлаш, мустақил тараққиётимиз давомида амалга оширилган ишлар, эришган натижаларни холисона баҳолаш ва уларнинг моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчилик, бутун халқимизнинг онги шуурига етказиш мақсадга мувофиқдир.

           Дарҳақиқат, истиқлол туфайли ўзлигимизни англадик, озод халқ, мустақил давлат сифатида Ўзбекистоннинг бор бўй-бастини, улкан салоҳиятини бутун дунёга намоён қилиш имкони очилди. Озодлик боис бизни жаҳон таниди, халқимизнинг фидокорона меҳнати, ёшларимизнинг ғайрати, азму шижоати ила ватанимизнинг шон-шухрати олам узра янада кенгроқ ёйилмоқда. Ҳуррият берган беқиёс имкониятлар негизида эртанги кунимиз-эркин ва фаровон келажагимизни ўз қўлимиз билан бунёд этмоқдамиз.

           Ҳар қандай ғоя, агар у келажакка бўлган ишончни мустаҳкамласа, жамиятнинг кучи ва ресурсларини жалб қила олсагина, муваффақиятга эришиши мумкин. Шуни ғурур билан айтиш жоизки, аҳоли турли қатламлари билдираётган фикр-мулоҳазалар, таклифлар ҳаракатлар стратегияси лойиҳаси халқимизнинг яратувчанлик салоҳиятини янада кенг рўёбга чиқариб, одамларимизни шижоат билан эзгу мақсадлар йўлида бирлаштиришга қодирлигини кўрсатди.

 

 

Термиз шаҳар адлия бўлими

бош маслаҳатчиси:Т.И.Турсунов

20
“Конституция – қонунларимиз манбаи, асосий қонунимиз”

“Конституция – қонунларимиз манбаи, асосий қонунимиз”

Президентимиз томонидан 2017-2021 йилларга мўлжаланган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 5 та устувор йўналишлари белгилаб берилган “Ҳаракатлар стратегияси” мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш консепцияси моҳиятига эътибори билан Республикамиз яқин ва узоқ истиқболда ўз олдига қўяётган юксак мақсадларга эришишнинг амалий стратегияси сифатида хизмат қилаётганлигини таъкидлаш лозим.

Конституциямиз - асосий қонунимиз қабул қилиниши билан биз Ўзбекистон келажагини, янгидан барпо этилаётган давлатимизнинг чуқур мазмуни, маъно ва моҳиятини сиёсий, иқтисодий, гуманитар ва маънавий тараққиётнинг, юртимиз қиёфасини, унинг ҳалқаро ҳамжамиятдаги ўрни ва нуфузини тубдан ўзгартириб юборган мамлакатимизни ислоҳ этиш ва модернизация қилишнинг пировард мақсадларини аниқ – равшан белгилаб олганимизни ҳақли равишда юксак баҳолашимиз лозим. 

Шунингдек, Конституциямизда инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва бошқа асосий ҳалқаро ҳужжатларнинг принципиал қоидаларини ўзида мужассам этган ҳолда инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, унинг эркинликлари давлат манфаатларидан устунлиги мустаҳкамланган ва ижтимоий адолат тамойиллари эълон қилинган.

Иқтисодий имкониятлар ëрдамида ҳар бир фуқаро ўз оиласининг фаровон турмушини таъминлса, сиëсий жиҳатдан давлат ишларини бошқаришда фаол иштирок этади. Эркинлик -  фуқаролик жамиятининг муҳим масаласи. Бунинг учун энг аввало, моддий база зарур. Моддий эркинликсиз маънавий эркинликка эришиб бўлмайди. Айниқса, фуқароларнинг шахсий сиëсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари кафолатланиши жоиз. Айни шу нуқтаи назардан Конституциянинг 43-моддасида: «Давлат фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлайди» - деб белгилаб қўйилган.

Ишбилармон ва тадбиркорларга кенг йўл очилди. Давлат уларга барча зарур имкониятларни яратиб берди ва бермоқда. Чунки, тажриба шуни кўрсатмоқдаки, мулкдорлар синфи қанча кўпайса иқтисодий соҳада ўсиш шунча тезлашади ва фуқаролар турмуши яхшиланади. Бу мулкдорлар синфи пайдо бўлиши билан уларнинг фуқаролик жамияти шаклланишида мавқеи ҳам кучаяди.

Фуқаролик жамияти ҳуқуқ устувор бўлган, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари тўлиқ таъминланган, фикрлар хилма хиллиги асосида ривожланадиган, давлат ва жамият бошқарувида фуқароларнинг эркин иштироки таъминланган, иқтисодий асосини хусусий мулк ташкил этадиган эркин фуқаролар макони экан айнан бундай омилларни шаклланиши учун асос бўлган қоидалар Конституциямизнинг бир қатор нормаларида ўз ифодасини топган.

Биз давлат хизматчилари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва маҳалла фаоллари билан биргаликда мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш коцепцияси моҳиятини худудимизда истиқомат қилувчи ёшлар ўртасида, қолаверса ҳар бир фуқарога етказсак мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Фуқароларни ҳар тамонлама мукаммал шаклланиб боришида ва уларнинг тинч осойишта, бахтли ҳаёт кечиришини таъминлашда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг фаол иштироки ҳам муҳим ўрин тутади.

Конституциямизда акс этган моддаларнинг миллий менталитетимиз, қадриятларимиз билан уйғунлигининг ўзи ҳам асосий қонунимизнинг ҳар томонлама пухта ва анъаналаримиздан келиб чиққан ҳолда қабул қилинганлигидан далолат беради.

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Ф.Аллаёров 

15
“Коррупцияга қарши курашиш”га барчамиз маъсулмиз.

“Коррупцияга қарши курашиш”га барчамиз маъсулмиз.

Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси томонидан Жарқўрғон туман адлия бўлими ва туман ИИб тергов бўлими масъуллари билан ҳамкорликда туман соғлиқни сақлаш бўлимида фаолият юритаётган шифокорлар ва мутахассислар ўртасида “Коррупцияга қарши курашиш” мавзусида давра суҳбати тадбири бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирда маърузачилар, коррупциянинг келиб чиқиши тарихи ва ривожланиши масалалари ва миллий-халқаро ҳуқуқий нормалар ҳақида тўхталиб, Коррупцияга қарши кураш тўғрисида қонун дастлаб 1906 йил 4 августда Буюк Британияда, 1947 йилда Покистонда, 1960 йилда Сингапурда, 1970 йилда АҚШда, 2000 йилда Озарбайжон Республикасида ҳамда 2015 йилда Беларусь ва Қозоғистон Республикаларида қабул қилинган.
2016 йил 19 январда Ўзбекистон Республикасида Коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар Комплекс режаси ишлаб чиқилди. Ушбу комплекс режа асосида Ўзбекистон еспубликасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни 2017 йилнинг 3 январь куни қабул қилинди. Мазкур қонун 6 боб, 34 моддадан иборат бўлиб, унинг мақсади коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат эканлиги ҳақида тўхталиб ўтилди.
Шунингдек, Қонуннинг 1-моддасига кўра, ушбу Қонуннинг мақсади коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат эканлигини, Қонуннинг 3-моддасига кўра, эса қуйидаги асосий тушунчалар мазмуни кўрсатилган:
коррупция - шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш;
коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик - коррупция аломатларига эга бўлган, содир этилганлиги учун қонун ҳужжатларида жавобгарлик назарда тутилган қилмиш;
манфаатлар тўқнашуви - шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлик шахснинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган вазият.
Қонунинг 4-моддасига коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат: қонунийлик; фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги; очиқлик ва шаффофлик; тизимлилик; давлат ва фуқаролик жамиятининг ҳамкорлиги; коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар устуворлиги; жавобгарликнинг муқаррарлиги.
Қонунинг 5-моддасига кўра коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
- аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш;
- давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш;
- коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш ҳақида ҳақида айтиб ўтилди.
Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг “Коррупция билан боғлиқ жиноятлар”ни назарда тутувчи ҳокимият ёки мансаб ваколатини суистеъмол қилиш, ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш, мансаб сохтакорлиги, пора олиш, пора бериш, пора олиш-беришда воситачилик қилиш, товламачилик йўли билан ҳақ - беришни талаб қилиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш каби моддалари хусусидаги маълумотлар яна бир карра таъкидланди.
Тадбир сўнгида ундаги иштирокқилар томонидан ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассислардан батафсил жавоблар олишдилар.

Вилоят адлия бошқармаси
ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими
масъул ходими Қ.Ў.Чориев