Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

20
Тадбиркорлик субъектларини тугатиш соддалаштирилмоқда.

Тадбиркорлик субъектларини тугатиш соддалаштирилмоқда.

 

Мустақиллик йилларида тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш жараёни такомиллаштирилиб, ҳозирги вақтда ариза ва тегишли ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилганидан сўнг бир соатга қолмасдан рўйхатдан ўтказиш имконияти яратилди.

Шу билан бирга тадбиркорлик субьектларини тугатиш жараёни  бунинг акси бўлиб, кўплаб ҳужжатларни йиғиш ҳамда узоқ вақт талаб этади. Бу эса ўз навбатида маълум сабабларга кўра, фаолиятини тугатмоқчи бўлган тадбиркорлик субьектларига қийинчиликлар туғдиради.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2019 йил 7 июнда қабул қилинган, “Тадбиркорлик субьектларини тугатиш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5739-сон тадбиркорлик субьектларини тугатиш тартибини соддалаштиришга қаратилган муҳим қадамлардан бўлди.

Мазкур фармонга асосан 2020 йил 1 январдан бошлаб молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва (ёки) қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш бўйича доимий ишловчи махсус ҳудудий комиссияларни тугатиш, давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан бир йил ичида устав фонди таъсис ҳужжатларида назарда тутилган миқдорда шакллантирилмаганлиги учун тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартибини бекор қилиш, давлат органлари ўртасида электрон ахборот алмашинувини жорий этиш орқали тадбиркорлик субъектларини тугатиш жараёнидаги ортиқча ҳужжатлар ва тартиб-таомилларни қисқартириш белгиланди.

Тадбиркорлик субьектлари томонидан ортиқча сарф-харажатларга йўл қўйилмаслигини таъминлаш, тугатиш жараёнида вақт тежалишига эришиш мақсадида 2020 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари-юридик шахсларни  ихтиёрий тугатишда, бир ёки бир неча даврий босма нашрларда корхонанинг тугатилиши тўғрисида эълонлар бериш талаб этилмаслиги, бунда тегишли маълумотлар рўйхатдан ўтказувчи органнинг расмий сайтига жойлаштирилиши, давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаган ҳамда солиқ қарзи мавжуд бўлмаган корхоналарнинг молия-хўжалик фаолияти текширилмаслиги, давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўтказиладиган, тугатиладиган корхонанинг молия-хўжалик фаолиятини текширишнинг энг узоқ даврийлиги уч йилни ташкил этиши, молия-хўжалик фаолиятини текшириш учун ваколатли давлат органларидан корхона тўғрисидаги мавжуд маълумотларни олиш Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими орқали амалга оширилиши, корхонани ихтиёрий тугатишнинг умумий муддати рўйхатдан ўтказувчи орган ихтиёрий тугатиш тўғрисида хабардор қилинган кундан бошлаб олти ойдан ошмаслиги кераклиги назарда тутилмоқда.

Шунингдек, 2020 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари-жисмоний шахслар фаолиятини тўхтатишда ариза берувчи томонидан давлат солиқ хизмати органининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи йўқлиги тўғрисидаги хулосасини олиш талаб этилмайди.

Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхоналарни тугатиш бирмунсча соддалаштирилиши белгилоаб берилди.

Хусусан, корхонани молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган деб ҳисоблаш учун асос бўладиган муддат тўққиз ойни ташкил этади. Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхоналар давлат солиқ хизмати органининг тақдимномасига асосан рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан уч йил муддатга ҳаракатсиз режимга ўтказилади. Ҳаракатсиз режимга ўтказилган корхоналар фаолияти уч йил давомида тикланмаган тақдирда рўйхатдан ўтказувчи орган уларни Тадбиркорлик субъектларининг Ягона давлат реестридан чиқаради.

Фармон билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлигига бир ой муддатда ихтиёрий тугатилаётган тадбиркорлик субъектларининг ҳужжатларини қабул қилишда архив хизматларининг амалдаги норматив бўйича аниқланадиган нархларини икки баробаргача пасайтириш чораларини кўриш вазифаси юклатилди.

Мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг қабул қилиниши тадбиркорлик субьектларини тугатишда ортиқча оворагарчилик ҳамда тўсиқларнинг бартараф бўлишига хизмат қилади.

 

Термиз шаҳар 2-сон давлат

нотариал идораси нотариуси                                  Х.Бобоқулов

20
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят ўрмон хўжалиги бошқармаси тизимида давлат бошқаруви самарадорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ўрганилганида қуйидаги қонун бузилиш ва тизимли муаммолар аниқланди.

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят ўрмон хўжалиги бошқармаси тизимида давлат бошқаруви самарадорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ўрганилганида қуйидаги қонун бузилиш ва тизимли муаммолар аниқланди.
Ўрмон хўжалиги бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни ҳамда соҳага доир норматив-ҳуқуқий хужжатлар талаблари бузилишига йўл қўйилган.     
Жумладан, ходимларга нисбатан интизомий жазо қўлланилишидан аввал ёзма тушунтириш хати олиниши лозим бўлса, ёзма тушунтириш олинмасдан интизомий жазо қўлланилган.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашда ҳам бир қатор хато ва камчиликлар мавжуд.
Хусусан, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича низом, буйруқ ёки мансаб йўриқномаси ишлаб чиқилмаган,  жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш муддати ва тартиби шакллантирилмаган.
Бундан ташқари, 2017 ва 2018 йилда 4 тадан, 2019 йилнинг биринчи чораги давомида 2 та мурожаатлар бўйича муаллифларга жавоб хати берилмаган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 530-сонли қарори билан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси ва вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари тўғрисидаги намунавий низом билан ўрмон хўжалиги бошқармасига юклатилган вазифа ва функциялар ижроси таъминлашда ҳам тизимли муммо ва камчиликлар мавжудлиги аниқланди.
Хусусан, Ўрмон хўжалиги бошқармасига юклатилган 34 та функциянинг 18 таси ижросини таъминлаш бўйича масъул ходимлар белгиланмаган.
Ушбу   18 та функция бўйича 2017-2018 йилларда ҳамда 2019 йилнинг биринчи чораги давомида амалга оширилган ишлари бўйича ўрмон хўжалиги бошқармасида маълумотлар мавжуд эмас.
Шунингдек, қонунчиликда ўрмон хўжалиги бошқармаси ходимлари белгиланган намунадаги кийим-бош билан таъминланиши ҳамда байрамларда моддий рағбатлантирилиши белгиланган бўлсада, ходимларнинг кийим-бош билан таъминланмаганлиги ҳамда моддий рағбатлантирилмаганлиги ходимларнинг хизмат вазифаларини бажаришга салбий таъсир кўрсатмоқда.
Ўтказилган ўрганиш ва таҳлиллар якунлари бўйича ушбу соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш, амалдаги қонун ҳужжатларига тегишли қўшимчалар киритишни назарда тутувчи таклифлар ишлаб чиқилиб, кўриб чиқилиши учун Адлия вазирлигига юборилди ҳамда қонун бузилишларни бартараф этиш хусусида тақдимнома киритилди.

Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни 
қўллаш амалиётини ўрганиш
бўлим бошлиғи                                                                   Б.Ғаффаров

19
“Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти ҳамда ҳокимликларнинг норматив қарорларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида давра суҳбати ўтказилди.

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг 19 июнь куни бошқарма биносида вилоят ва барча туман (шаҳар) ҳокимликлари юридик хизмат ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти ҳамда ҳокимликларнинг норматив қарорларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбир давомида ҳокимлик томонидан уларга тааллуқли бўлмаган Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ижросини ташкил этиш юзасидан раҳбарлик, маълумот ва ижро учун кўринишидаги қарорлар, фармойишлар қабул қилинмаслиги хусусида тўхталиб, бу ҳолатларга йўл қўймаслик мақсадида туман (шаҳар) адлия бўлимларидан ҳуқуқий маслаҳатлар олишлари учун малакали адлия ходимларимиз фаолият олиб бораётганлиги тушунтирилди.


Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг 
фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи                                           Ғайрат Тиловқобилов

13
2019 йилнинг 1-чораги давомида Сурхондарё вилоят адлия бошқармасининг фаолияти юзасидан УМУМЛАШТИРИШ

Жисмоний ва юридик шахсларнинг 289 та мурожаатлари кўриб чиқилди. Мурожаатларнинг 101        таси қанотлантирилиб, 98 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди. Судларга мурожаатлар юзасидан 11 млн. 669 минг сўмлик 4 та даъво аризалар киритилди, ташкилот ва идораларга қонун бузилиши, унинг келиб чиқиш сабаблари ва имконият яратиб берган шарт-шароитларини бартараф этиш тўғрисида 6 та тақдимномалар киритилди, 2 нафар мансабдор шахсга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида расмийлаштирилган баённома судга юборилди ва маъмурий чора кўрилиши таъминланди.

Қонунчилик борасида 60 та таклиф киритилиб, 3 та норматив ҳуқуқий ҳужжатлар экспертизадан ўтказилиб, тегишли хулосалар берилган. Ҳисобот даврида 31 та маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорлари давлат ҳисобига олинди.

Судларга 1 млрд 7 млн 823 минг сўмлик 28 та даъво аризалар киритилди, аниқланган 6292 та қонун бузилишлар бўйича ташкилотлар ва идораларга 82 та тақдимномалар берилиб, 17 нафар мансабдор шахсларнинг интизомий жавобгарликка тортилиши таъминланди.

Маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан 7 таклифлар киритилди ва 545 нафар мансабдор шахсларга қонуннинг бузилишига йўл қўймаслик ҳақида огоҳномалар юборилди.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг 42 таси таҳлил қилиниб, аниқланган 31 та муаммо ва камчиликлар юзасидан идоралар ва ташкилотларга 5 та таклиф киритилди.

Юридик хизмат ходимларининг 180 нафари аттестациядан ўтказилди, ҳисобот даврида 3 нафар юристлар малакасини ошириш марказида ўқиб, малака оширди.

Нодавлат нотижорат ташкилотларидан 30 таси давлат рўйхатидан ўтказилди.

Келиб тушган (электрон шаклда) 234 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхат бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларга етказилди.

Ҳуқуқий тарғибот соҳасида 359 та тадбирлар ўтказилиб, 22 марта телевидения, 9 марта радиода чиқиш қилинди, газеталарда 14 та мақолалар чоп этилди, 126 марта веб сайтлар, турли ижтимоий тармоқларда тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Қуйи тизимларда 9 нафар ходимларга нисбатан рейд ва сирли мижоз тадбирлари ўтказилиб, ножўя хатти-ҳаракат содир қилган
3 нафар ходимларга интизомий жазо берилди ва 59 маротаба профилактик суҳбатлар ўтказилди.

Вилоятда фаолият юритаётган 46 нафар нотариуслар томонидан
52207 та нотариал ҳаракат амалга оширилиб, 2 млрд. 553 млн сўм миқдорида пуллик хизмат ундирилиши таъминланган.

Ҳисобот даврида 4 маротаба Адвокатлар палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги адвокатура бўйича малака комиссияси йиғилишлари ўтказилиб, 6 нафар адвокатликка талабгор шахслардан малака имтиҳонлари қабул қилиниб, 4 нафар талабгор малака имтиҳонини муваффақиятли топширганлиги сабабли уларга адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар берилган.

2019 йилнинг ўтган даврида адвокатлик тузилмаларни давлат рўйхатидан ҳамда қайта давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича келиб тушган
9 та аризалардан 3 та адвокатлик бюроси, 6 та адвокатлик фирмаси давлат реестрига киритилиши таъминланди.

 

2019 йилнинг 1-чораги давомида Сурхондарё вилоятидаги туман (шаҳар) адлия бўлимларининг фаолияти юзасидан

УМУМЛАШТИРИШ

 

2019 йилнинг 1-чораги давомида 597 та мурожаатлар кўриб чиқилиб, уларнинг 400 таси қанотлантирилган, 190 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилган. Судларга 100 млн. 529 минг сўмлик моддий ва маънавий зарарларни ундириш юзасидан 31 та даъво аризалар киритилган, ташкилот ва идораларга қонун бузилиши унинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф қилиш тўғрисида
20 та тақдимномалар юборилган.

Қонунчилик борасида 30 та таклиф киритилиб, 30 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар экспертизадан ўтказилган ва тегишли хулосалар берилган.

Судларга 237 млн 444 минг сўмлик моддий ва маънавий зарарларни ундириш ҳақида 91 та даъво аризалар киритилган. Аниқланган 49868 та қонун бузилишлар бўйича идора ва ташкилотларга 383 та тақдимномалар юборилиб, 181 нафар мансабдор шахслар интизомий жавобгарликка тортилган бўлиб, шундан 6 нафари билан меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида расмийлаштирилган 132 та баённомалар судларга юборилган, 865 нафар мансабдор шахсларга нисбатан қонуннинг бузилишига йўл қўймаслик ҳақида огоҳномалар берилган.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг 347 таси таҳлил қилиниб, аниқланган 59 та муаммо ва камчиликлар бўйича 5 та идораларга таклифлар киритилган

Юридик хизмат ходимларининг 71 нафари аттестациядан ўтказилган ва ҳисобот даврида 3 нафари юристларни малакасини ошириш марказида ўқиб, малака оширган.

Келиб тушган (электрон шаклда) 3280 (14 та туман бўйича) та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхат бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларга етказилиши таъминланган.

Ҳуқуқий тарғибот йўналишида 4510 та тадбирлар ўтказилиб,
30 марта телевидения, 25 марта радиода чиқиш қилинган, газеталарда 36 та мақолалар чоп этилган ва 572 маротаба веб сайтлар ва турли ижтимоий тармоқларда тарғибот тадбирлар ўтказилган.

 

Ташкилий-назорат ва таҳлил

ишлари бўлими бошлиғи                                      Ф.Рустамов

08
Бола ҳуқуқларининг ҳимояси – устувор вазифаларимиздан биридир!

Бола ҳуқуқларининг ҳимояси – устувор вазифаларимиздан биридир!

 

Бугунги кунда мамлакатимизда оналик ва болаликни қўллаб-қувватлаш, болаларнинг маънавий ва жисмоний ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси талабларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларнинг баркамол авлод бўлиб етишишини таъминлаш борасидаги фаолиятнинг институционал ва ҳуқуқий асосларини тубдан такомиллаштириш зарурати тобора ортиб бормоқда.

Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция талабларини ҳар томонлама ҳаётга татбиқ этиш, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси
ва қонунларида назарда тутилган болаларнинг ҳуқуқларини амалда кафолатлаш, уларнинг жисмоний, интеллектуал, руҳий ва маънавий етук авлод бўлиб етишишини таъминлаш мақсадида, шунингдек, 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ, “Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 апрелдаги ПҚ–4296-сон қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорга мувофиқ:

- ота-она қарамоғисиз қолган болаларга муниципал ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидаги ўзлари яшаб турган турар жойларни улар «Меҳрибонлик» уйларига жойлаштирилган, васийлик ёки ҳомийлик органининг розилигига кўра васийликка ёки ҳомийликка олувчи билан бирга яшаётган бутун вақт мобайнида, ўн саккиз ёшга тўлгунга қадар бронлаштириш ҳуқуқини бериш;

- болаларнинг рўйхатда туриш жойи ва фуқаролигидан қатъи назар, уларга барча ижтимоий хизматлар кўрсатиш;

- болаларнинг давлат органларига бевосита қилган мурожаатларини тўлиқ кўриб чиқиш кафолатланиши ва бола тўлиқ муомала лаёқатига эга эмаслиги важлари билан бу турдаги мурожаатларни кўрмасдан қолдиришга йўл қўйилмаслиги;

- ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга алимент тўлаш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаганда ёки алимент ихтиёрий равишда тўланмаганда ва ота-онадан бирортаси ҳам алимент ундириш тўғрисида судга мурожаат қилмаган ҳолларда 14 ёшга тўлган бола ўзининг таъминоти учун ота ёки онадан ёхуд ота-онаси билан бирга яшамаётган бўлса, бир вақтнинг ўзида ота-онанинг ҳар иккаласидан қонунда белгиланган миқдорда алимент ундириш тўғрисида даъво қўзғатишга ҳақлилиги;

- болаларни ҳимоя қилиш мақсадида судларга ариза билан мурожаат қилган даъвогар давлат божи ва бошқа тўловларни тўлашдан озод қилиниши мустаҳкамлаб қўйилди.

Шу билан бирга, Қарорга мувофиқ, 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикасида эркаклар ва аёллар учун никоҳ ёшини ўн саккиз ёш этиб белгиланди.

Эндиликда бола ҳуқуқларини янада ислоҳ қилиш мақсадида, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига абитуриентларни қабул қилишнинг умумий сонидан “Меҳрибонлик” уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари бўлган чин етимлар учун қўшимча равишда бир фоизгача давлат гранти асосидаги қабул квоталарини ажратиш тартиби жорий этиладиган бўлди.

 

 

Термиз шаҳар адлия бўлими

бош маслаҳатчиси Жўрабек Абдулазизов

04
Диққат танлов!!!

Диққат танлов! Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси томонидан A4 210x297 mm, 80g/m, 500 варақли 270 пачка ёзув қоғозини сотиб олиш бўйича танлов эълон қилади. Қўшимча маълумотлар dxarid.uzex.uz сайтида. Лот рақами 4987432.

04
Диққат танлов!!!

Диққат танлов! Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси вилоятда фаолият юритаётган туманлар(шахар) адлия бўлимлари ва нотариал идораларда интернетнинг уланиш сифатини ва тезлигини яхшилаш мақсадида 5 дона  коммутатор сотиб олиш бўйича танлов эълон қилади. Қўшимча маълумотлар dxarid.uzex.uz сайтида. Лот рақами 4987421.  

04
Диққат танлов!!!

Диққат танлов! Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси 3 дона Ўзбекистон Республикаси байроғини харид қилиш бўйича танлов эълон қилади. Қўшимча маълумотлар dxarid.uzex.uz сайтида. Лот рақами 4987429.