Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

30
Сурхондарё вилоят худудида фаолият кўрсатаётган давлат нотариат идоралари нотариуслари ҳақида маьлумот.

Сурхондарё вилоят ҳудудида фаолият кўрсатаётган давлат нотариал идоралари нотариуслари ҳақида
                                                                                                                 МАЪЛУМОТ                                                                                       20.03.2019 й ҳолатига
Т/р Шаҳар ва туманлар Давлат нотариал идора номи Нотариуснинг Ф.И.Ш иш кунлари соат 09:00дан 17:00 га қадар Дам олиш кунлари Нотариал идора жойлашган жойи Идора телефон рақами Уяли телефон рақами
1 Термиз шахар Термиз шахар 1-сон Хаитов Шароф Рашидович душанба-шанба якшанба Термиз шаҳри, Алишер Навоий кўчаси, 46”А” (0-376) 225-00-33 99891 585-08-05
2 Термиз шахар 2-сон Бобоқулов Ҳамро Худойқулович сешанба-якшанба душанба Термиз шаҳри, Алишер Навоий кўчаси, 53”Б” (0376) 227-28-64   99899 674-14-44
3 Термиз шахар 3-сон Курбонова Мусаллам Тураевна душанба-шанба якшанба Термиз шаҳри, 5-кичик даха, 83-уй (0-376) 225-28-38 99893-610-03-00
4 Термиз шахар 4-сон Шукуров Баҳром Чориевич душанба-шанба якшанба Термиз шаҳри, Алишер Навоий кўчаси, 46”А” - 99891 585-90-35
5 Термиз шахар 5-сон Халилова Мохичехра Эргашевна душанба-шанба якшанба Термиз шаҳри, Алишер Навоий кўчаси, 20-уй (0-376) 225-00-33 99890 520-30-33
6 Термиз шахар 6-сон Джумаева Ёқутхон Хушбаковна душанба-шанба якшанба Термиз шаҳри, И.Каримов кўчаси, 40-уй (0-376) 223-44-58 99891 580-44-11
7 Термиз шахар 7-сон Тошпулатова Мухайё Ахматовна душанба-шанба якшанба Термиз шаҳри, И.Каримов кўчаси, 40-уй (0-376)225-08-18 99891 577 42 24
8 Термиз шахар 8-сон Гаффаров Бекзод  Хамракулович душанба-шанба якшанба Термиз шаҳри, И.Каримов кўчаси, 40-уй (0-376) - 99890 129-88-77
9 Термиз шахар 9-сон Рахманова Гузал Бекназаровна душанба-шанба якшанба Термиз шаҳри, И.Каримов кўчаси, 40-уй - 99890 990 14 82 
10 Термиз туман Термиз туман (катта нотариус) Чориев Алик Усмонович душанба-шанба якшанба Термиз туман, Учқизил қўрғони (0-376) 363-22-44 99890 644-35-85
11 Термиз туман (нотариус) Хасанов Шавкат Хасанович душанба-шанба якшанба Термиз туман, Учқизил қўрғони (0376) - 99899 424-17-56
12 Ангор туман Ангор туман 1-сон Усмонов Алишер Рустамович душанба-шанба якшанба Ангор туман, Гагарин кўчаси, 5-уй (0-376) 312-19-51 99890 111-82-29
13 Ангор туман 2-сон Юлбарсов Аллаёр Панжиевич душанба-шанба якшанба Ангор туман, Ат-Термизий кўчаси (0-376) 312-17-95 99893 766-94-93
14 Ангор туман 3-сон  Каримов Умид Зоирович душанба-шанба якшанба Ангор туман  Дўстлик маҳалласи Хаким Ат Термизий кўчаси  (0-376) 31-21-735  97 536-65-88
15 Шеробод туман  Шеробод туман 1-сон Хамроева Хулкар Мингдовуловна душанба-шанба якшанба Шеробод туман, Мустақиллик кўчаси (0-376) 322-29-13 99891 575-06-28
16 Шеробод туман 2-сон Норбоев Шербек Қўйлиевич душанба-шанба якшанба Шеробод туман, Мустақиллик кўчаси 53-уй (0-376) 32-22-405 99897 532-00-81
17 Шеробод туман 2/1-сон Рустамов Лазиз Рустамович  душанба-шанба якшанба Шеробод тумани Мустақиллик кўчаси (0376) 32-21-228 906 445 005
18 Бойсун туман Бойсун туман Шоймардонов Файзилло душанба-шанба якшанба Бойсун туман, Олмазор кўчаси (0-376) 335-21-42 99897 534-68-63
19 Қизириқ туман Қизириқ туман Шойимов Баходир Рахматович душанба-шанба якшанба Қизириқ туман, Мустақиллик кўчаси, 1-уй (0-376) 359-15-46 99891 582-45-45
20 Музработ туман  Музработ туман (Катта нотариус) Кадиров Карим Саломович душанба-шанба якшанба Музработ туман,  Янги ҳаёт махалласи (0-376) 349-23-22 99891 904-97-15
21 Музработ туман (нотариус) Темиров Диловар Рустамович душанба-шанба якшанба Музработ туман,  Янги ҳаёт махалласи (0-376) 34 92 322 919977788
22 Жарқўрғон туман Жарқўрғон туман 1-сон Абдиев Фарход Маматқобилович душанба-шанба якшанба Жарқўрғон туман, Ўзбекистон  кўчаси, 5-уй (0-376) 349-23-22 99894 644-16-83
23 Жарқўрғон туман 2-сон Элмуродов Бахром Гаппарович душанба-шанба якшанба Жарқўрғон туман, Ўзбекистон  кўчаси, 5-уй (0-376) 43-26-257 99 891 585 20 47
24 Қумқўрғон туман Қумқўрғон туман 1-сон Абдуллаева Наргиза Хасановна душанба-шанба якшанба Қумқўрғон туман, Сурхон сохили маҳалласи (0-376) 465-17 43 99891 576-27-55
25 Қумқўрғон туман 2-сон Собиров Турғун Аллабердиевич душанба-шанба якшанба Қумқўрғон туман, Сурхон сохили маҳалласи (0-376) 465-17-81 99891 969-50-21
26 Қумқўрғон тумани 3-сон Абдиназаров Алишер Менгали ўғли душанба-шанба якшанба Қумқўрғон туман, Янги шаҳар маҳалласи Ойдин кўчаси 5-уй (0-376)  99890 388-77-88
27 Шўрчи туман Шўрчи туман 1-сон Ибрагимов Аликул Ибрагимович душанба-шанба якшанба Шўрчи туман, Мустақиллик кўчаси, 111-уй (0-376) ) 45-74-247 99894 515-07-72
28 Шўрчи туман 2-сон Бозоров Юсуф Ёдгорович душанба-шанба якшанба Шўрчи туман, Мустақиллик кўчаси, 111-уй (0-376) 457-74-05 99891 580-44-46
29 Шўрчи туман 3-сон Номозов Нодирбек Исмоилович душанба-шанба якшанба Шўрчи тумани Мустақиллик кўчаси  (0-376) 45 75 193  99891 579 15 00 
30 Олтинсой туман Олтинсой туман 1-сон Муродов Ахмад Аликулович душанба-шанба якшанба Олтинсой туман, Мустақиллик кўчаси, 43-уй (0-376) 477-74-18 99890 645-21-91
31 Олтинсой туман 2-сон Ўрозов Абдувохид Норбоевич душанба-шанба якшанба Олтинсой туман, Мустақиллик кўчаси, 43-уй (0-376) 47 77 418 91-581-66-65
32 Денов туман Денов туман 1-сон (катта нотариус) Расулова Мохира Джуманазаровна душанба-якшанба шанба Денов шаҳар, М.Барака кўчасида жойлашган Бахт уйи биносида  (0-376)41-33-181 99899-730-00-23
33 Денов туман 2-сон Тошмуродова Нодира Артиковна душанба-шанба якшанба Денов шаҳар, Мустақиллик кўчаси 43-уй (0-376) 413-32-43 99891-516-05-10
34 Денов туман 3-сон Бегимова Саодат Тоштемировна душанба-якшанба якшанба Денов шаҳар, М.Барака кўчасида жойлашган Бахт уйи биносида  (0-376) 413-58-76 99890-114-11-33
35 Денов туман 4-сон Мирзаев Абдумалик Элмуротович душанба-шанба якшанба Денов шаҳар, М.Барака кўчасида жойлашган Бахт уйи биносида  (0-376) 413-31-82 99897 786-71-76
36 Денов туман 4-/1-сон Хасанов Азизбек Абдурасулович  душанба-шанба якшанба Денов тумани Мустақиллик кўчаси 43-уй (0-376) 41 33 243  99-670-87-88
37 Сариосиё туман Сариосиё туман 1-сон Джумаев Даврон Хушбоқович душанба-шанба якшанба Сариосиё туман, Абдулла Қаххор кўчаси, 1-уй (0-376) 487-64-00 99894 514-36-66
38 Узун туман Узун туман 1-сон (катта нотариус) Сиддиқов Нўмонжон Муҳаммаджонович душанба-шанба якшанба Узун туман, Ўзбекистон кўчаси, 5-уй (0-376) 447-33-62 99897 530-95-31
39 Узун туман 1-сон (нотариус) Шомуродов Жасур Алишерович душанба-шанба якшанба Узун туман, Ўзбекистон кўчаси, 5-уй (0-376) 447-33-62 99897 530-95-31
40 Узун туман 2-сон Сайдуллаев Феруз Исроилович душанба-шанба якшанба Узун туман, Ўзбекистон кўчаси, 5-уй (0-376) 447-31-41 99894-469-44-70

30
Нотариусларга психология буйича ўқув курслари ўтказилди.

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан давлат нотариал идораларида фуқароларга ҳуқуқий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, нотариал идорага мурожаат қилган фуқароларга янада қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда “Очиқ адлия” (Ореn justice) 1 апрелдан жорий этилаётганини ҳисобга олиб, нотариал идора ходимларни фуқаролар билан муомала қилиш, уларга маслаҳатлар бериш ҳамда касб одоб-ахлок қоидаларига риоя этиш мақсадида малакали психологлар жалб этилиб, қисқа курсли ўқув-тренинг машғулотлари ўтказилди. 
Ўқув-тренинг машғулотларидан кўзланган асосий мақсад, фуқаролар билан оддий мулоқот ўрнатиш, ходимларни стресс ва бошқа вазиятларда ўзини-ўзи бошқариб, тўғри қарор қабул қилишдаги психологик ҳолатлари турли хил тест ва савол жавоблар шаклида аниқлаб берилди ва уларга келгусида амал қилиши лозим бўлган тавсиялар берилди.
Шунингдек, давлат нотариал идораларида фуқароларни навбатма-навбат дафтарга қайд қилиш тартиблари тушунтирилиб, ходимлар ҳаракатлари устидан келиб тушаётган шикоятлар сонини камайтириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни 
давлат томонидан тартибга солиш бўлими бошлиғи                           Ф.Аллаёров

28
Вилоят адлия бошқармасида “Ўзингни англа” мавзусида психологик тренинг ташкиллаштирилди.

Вилоят адлия бошқармаси мажлислар залида Термиз давлат университетининг психология кафедраси ўқитувчиси психология фанлари номзоди доцент Норбошова Меҳри Очиловна томонидан “Ўзингни англа” мавзусида психологик тренинг ташкиллаштирилди. Мазкур тренингда ходимлар учун турли хил иш фаолияти самардорлигини оширишга хизмат қилувчи руҳиятни соғломлаштирувчи машғулотлар ўтказилди. Шунингдек ходимларга мулоқот ўтказиш, мулоқотни бошқариш қобилиятини шакллантириш бўйича маслаҳатлар берилди.
  Эндиликда бошқарма тизимидаги давлат нотариал идоралари ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари ходимлари учун ҳам ҳудди шундай психологик тренинглар ўтказилишига келишиб олинди.

Вилоят адлия бошқармаси

масъул ходими                                                                     Қ.Чориев

28
“Ўзбекистондаги суд-ҳуқуқ идоралари фаолияти ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқий ислоҳотларга оид хабардорлигини оширишда оммавий ахборот воситаларининг роли” мавзусида семинар бўлиб ўтди

2019 йил 27 март куни Сурхондарё вилоят адлия бошқармасининг кичик мажлислар залида “Демократия ва инсон ҳуқуқлари” нодавлат нотижорат институти, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Судьялар олий кенгаши билан ҳамкорликда тасдиқланган чора-тадбирлар режасига асосан “Ўзбекистондаги суд-ҳуқуқ идоралари фаолияти ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқий ислоҳотларга оид хабардорлигини оширишда оммавий ахборот воситаларининг роли” мавзусида семинар ташкил этилди. 
  Семинарда Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлими раҳбарлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда “Демократия ва инсон ҳуқуқлари” институти директори С.Ходжаева ва унинг минтақавий бўлинма раҳбарлари иштирок этишди.
  Семинар давомида мамлакатимизда сўнги йилларда суд-ҳуқуқ тизимида олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмуни ва амалий натижалари, ҳусусан, Сурхондарё вилояти суд ва ҳуқуқни мухофаза қилувчи идораларининг оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда олиб бораётган ишлари таҳлил қилиниб, ўзаро тажриба алмашилди.

Вилоят адлия бошқармаси

масъул ходими                                                                     Қ.Чориев

25
Коррупцияга қарши курашиш – устувор вазифа

Тараққиёт йўлига жиддий тўсиқ бўлиб, жамият ривожи, соҳалар юксалишига бевосита таҳдид туғдирадиган асосий иллат бу – коррупциядир. Шу боис мамлакатимизда мустақилликнинг илк йилларидан эски тузум орқали ўтган асрда қонларга қўшилган бу дардга қарши кураш чораларини кучайтириш, уни таг-томири билан йўқотиш, бу борадаги ҳуқуқий асосларни янада мустаҳкамлашга жиддий эътибор қаратилиб келинди.

2017 йил 3 январь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги қонунни имзолади ва қонун 2017 йил
4 январдан кучга кирди.

34 моддадан иборат мазкур Қонун кучли фуқаролик жамияти сари қадам қўйиб бораётган Ўзбекистонимиз ҳаётида бу Қонуннинг амалга тадбиқ этилиши тараққиёт ривожига катта ҳисса қўшувчи омил бўлди.

Энди коррупция, яъни порахўрлик, мансабдан фойдаланган ҳолда қонунни суистеъмол қилиш, таниш-билишчилик, қариндош-уруғчилик асосида давлат ташкилотларида иш ташкил қилиб, истеъдодли кадрларнинг ўсишига тўсиқ бўлиш, жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг давлат томонидан қонун билан кафолатланган ҳолда берилган ҳуқуқларини бузиш, ўз вазифаси бўйича белгиланган мажбуриятларини бажаришни пайсалга солиб, таъмагирлик қилиш каби ҳолатларда бундай қабиҳликларни амалга оширганлар учун давлатнинг қатъий жазоси муқаррарлиги аниқ-равшан белгиланди.

Жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабат қарор топтириш ўта долзарб масала бўлиб, гарчи уни бажариш доирасида масъул идоралар белгиланган бўлса-да, унинг тўлақонли рўёбга чиқиши учун ҳар бир фуқаро ўзида масъулият ҳис этса, қўйилган мақсад ва муддаолар ечими пайдо бўлади. Ҳар биримиз қаерда, қандай муаммога дуч келсак, унинг ҳал этилишида масъул шахсларнинг масъулиятсизлиги ёки таъмагирлигига гувоҳ бўлганда шароитга бўйсуниш, индамай кетавериш ёхуд чидаш ўрнига бонг уришимиз керак. Масъулиятсизликка, адолатсизликка нисбатан муросасизликни ўзимиздан бошлашимиз даркор. Шунда мудраётган мансабдор уйғонади, зиммасида қандай масъулият борлигини ҳис этади.

"Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги қонунда бизнинг бу борадаги ҳуқуқларимиз кафолатланган. Қонунга кўра, жисмоний ва юридик шахсларнинг коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик фактларига доир мурожаатлари тўлиқ, холисона ва ўз вақтида кўриб чиқилади. Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот берган шахсларнинг ҳимоя қилиниши таъминланади.

Бу иллатга қарши курашиш фақат суд-ҳуқуқ органлари ходимларининг вазифаси деб қараш нотўғри. Бу борада барча бирдек ҳаракат қилиб, суд-ҳуқуқ органларига яқиндан ёрдам беришса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.

 

Адлия бошқармаси бўлим бошлиғи

1-даражали юрист                                                                      Ф.Рустамов

20
Сурхондарё вилоят худудида фаолият кўрсатаётган 23-24 март куни ишловчи давлат нотариат идоралари нотариуслари ҳақида маьлумот.

Т/р Нотариуснинг ФИО Давлат нотариал идораси  Иш кунлари  Дам олиш кунлари Иш вақти телефон (коди билан)
номи манзили иш мобил
1 Хаитов Шароф Рашидович Термиз шахар 1-сон Термиз шаҳри, Алишер Навоий кўчаси, 46”А” душанба-шанба якшанба 09:00 дан 17:00 гача,
09:00 дан 15:00 гача
(76) 225-00-33 (91) 585-08-05
2 Бобоқулов Ҳамро Худойқулович Термиз шахар 2-сон Термиз шаҳри, Алишер Навоий кўчаси, 53”Б” сешанба-якшанба душанба 09:00 дан 17:00 гача, шанба куни 09:00 дан 15:00 гача (76) 227-28-64   (99) 674-14-44
3 Курбонова Мусаллам Тураевна Термиз шахар 3-сон Термиз шаҳри, 5-кичик даха, 83-уй душанба-шанба якшанба 09:00 дан 17:00 гача, шанба куни 09:00 дан 15:00 гача (76) 225-28-38 (93) 610-03-00
4 Шукуров Баҳром Чориевич Термиз шахар 4-сон Термиз шаҳри, Алишер Навоий кўчаси, 46”А” душанба-шанба якшанба 09:00 дан 17:00 гача, шанба куни 09:00 дан 15:00 гача   (91) 585-90-35
5 Халилова Мохичехра Эргашевна Термиз шахар 5-сон Термиз шаҳри, Алишер Навоий кўчаси, 20-уй душанба-шанба якшанба 09:00 дан 17:00 гача, шанба куни 09:00 дан 15:00 гача (76) 225-00-33 (90) 520-30-33
6 Джумаева Ёқутхон Хушбаковна Термиз шахар 6-сон Термиз шаҳри, И.Каримов кўчаси, 40-уй душанба-шанба якшанба 09:00 дан 17:00 гача, шанба куни 09:00 дан 15:00 гача (76) 223-44-58 (91) 580-44-11
7 Тошпулатова Мухайё Ахматовна Термиз шахар 7-сон Термиз шаҳри, И.Каримов кўчаси, 40-уй душанба-шанба якшанба 09:00 дан 17:00 гача, шанба куни 09:00 дан 15:00 гача (76) 225-08-18 (91) 577-42-24
8 Рахманова Гузал Бекназаровна Термиз шахар 9-сон Термиз шаҳри, И.Каримов кўчаси, 40-уй душанба-шанба якшанба 09:00 дан 17:00 гача, шанба куни 09:00 дан 15:00 гача   (90) 990-14-82
9 Чориев Алик Усмонович Термиз туман Термиз туман, Учқизил қўрғони душанба-шанба якшанба 09:00 дан 17:00 гача, шанба куни 09:00 дан 15:00 гача (76) 363-22-44 (90) 644-35-85
10 Усмонов Алишер Рустамович Ангор туман 1-сон Ангор туман, Гагарин кўчаси, 5-уй душанба-шанба якшанба 09:00 дан 17:00 гача, шанба куни 09:00 дан 15:00 гача (76) 312-19-51 (90) 111-82-29
11 Юлбарсов Аллаёр Панжиевич Ангор туман 2-сон Ангор туман, Ат-Термизий кўчаси душанба-шанба якшанба 09:00 дан 17:00 гача, шанба куни 09:00 дан 15:00 гача (76) 312-17-95 (93) 766-94-93
12 Хамроева Хулкар Мингдовуловна Шеробод туман 1-сон Шеробод туман, Мустақиллик кўчаси душанба-шанба якшанба 09:00 дан 17:00 гача, шанба куни 09:00 дан 15:00 гача (76) 322-29-13 (91) 575-06-28
13 Норбоев Шербек Қўйлиевич Шеробод туман 2-сон Шеробод туман, Мустақиллик кўчаси 53-уй душанба-шанба якшанба 09:00 дан 17:00 гача, шанба куни 09:00 дан 15:00 гача (76) 32-22-405 (97) 532-00-81
14 Шоймардонов Файзилло Бойсун туман Бойсун туман, Олмазор кўчаси душанба-шанба якшанба 09:00 дан 17:00 гача, шанба куни 09:00 дан 15:00 гача (76) 335-21-42 (97) 534-68-63
15 Шойимов Баходир Рахматович Қизириқ туман Қизириқ туман, Мустақиллик кўчаси, 1-уй душанба-шанба якшанба 09:00 дан 17:00 гача, шанба куни 09:00 дан 15:00 гача (76) 359-15-46 (91) 582-45-45
16 Кадиров Карим Саломович Музработ туман Музработ туман,  Янги ҳаёт махалласи душанба-шанба якшанба 09:00 дан 17:00 гача, шанба куни 09:00 дан 15:00 гача (76) 349-23-22 (91) 904-97-15
17 Абдиев Фарход Маматқобилович Жарқўрғон туман 1-сон Жарқўрғон туман, Ўзбекистон  кўчаси, 5-уй душанба-шанба якшанба 09:00 дан 17:00 гача, шанба куни 09:00 дан 15:00 гача (76) 349-23-22 (94) 644-16-83
18 Элмуродов Бахром Гаппарович Жарқўрғон туман 2-сон Жарқўрғон туман, Ўзбекистон  кўчаси, 5-уй душанба-шанба якшанба 09:00 дан 17:00 гача, шанба куни 09:00 дан 15:00 гача (76) 43-26-257 (91) 585 20 47
19 Абдуллаева Наргиза Хасановна Қумқўрғон туман 1-сон Қумқўрғон туман, Сурхон сохили маҳалласи душанба-шанба якшанба 09:00 дан 17:00 гача, шанба куни 09:00 дан 15:00 гача (76) 465-17 43 (91) 576-27-55
20 Собиров Турғун Аллабердиевич Қумқўрғон туман 2-сон Қумқўрғон туман, Сурхон сохили маҳалласи душанба-шанба якшанба 09:00 дан 17:00 гача, шанба куни 09:00 дан 15:00 гача (76) 465-17-81 (91) 969-50-21
21 Ибрагимов Аликул Ибрагимович Шўрчи туман 1-сон Шўрчи туман, Мустақиллик кўчаси, 111-уй душанба-шанба якшанба 09:00 дан 17:00 гача, шанба куни 09:00 дан 15:00 гача (76) ) 45-74-247 (94) 515-07-72
22 Бозоров Юсуф Ёдгорович Шўрчи туман 2-сон Шўрчи туман, Мустақиллик кўчаси, 111-уй душанба-шанба якшанба 09:00 дан 17:00 гача, шанба куни 09:00 дан 15:00 гача (76) 457-74-05 (91) 580-44-46
23 Муродов Ахмад Аликулович Олтинсой туман Олтинсой туман, Мустақиллик кўчаси, 43-уй душанба-шанба якшанба 09:00 дан 17:00 гача, шанба куни 09:00 дан 15:00 гача (76) 477-74-18 (90) 645-21-91
24 Расулова Мохира Джуманазаровна Денов туман 1-сон Денов шаҳар, Шароф Рашидов кўчаси душанба-якшанба шанба 09:00 дан 17:00 гача, шанба куни 09:00 дан 15:00 гача (76) 41-33-181 (90) 921-66-06
25 Тошмуродова Нодира Артиковна Денов туман 2-сон Денов шаҳар, Шароф Рашидов кўчаси душанба-шанба якшанба 09:00 дан 17:00 гача, шанба куни 09:00 дан 15:00 гача (76) 413-32-43 (91) 516-05-10
26 Бегимова Саодат Тоштемировна Денов туман 3-сон Денов шаҳар, Шароф Рашидов кўчаси душанба-шанба якшанба 09:00 дан 17:00 гача, шанба куни 09:00 дан 15:00 гача (76) 413-58-76 (90) 114-11-33
27 Мирзаев Абдумалик Элмуротович Денов туман 4-сон Денов шаҳар, Амир Темур кўчаси, 63-уй душанба-шанба якшанба 09:00 дан 17:00 гача, шанба куни 09:00 дан 15:00 гача (76) 413-31-82 (97) 786-71-76
28 Джумаев Даврон Хушбоқович Сариосиё туман Сариосиё туман, Абдулла Қаххор кўчаси, 1-уй душанба-шанба якшанба 09:00 дан 17:00 гача, шанба куни 09:00 дан 15:00 гача (76) 487-64-00 (94) 514-36-66
29 Сиддиқов Нўмонжон Муҳаммаджонович Узун туман 1-сон Узун туман, Ўзбекистон кўчаси, 5-уй душанба-шанба якшанба 09:00 дан 17:00 гача, шанба куни 09:00 дан 15:00 гача (76) 447-33-62 (97) 530-95-31
30 Шомуродов Жасур Алишерович Узун туман 1-сон Узун туман, Ўзбекистон кўчаси, 5-уй душанба-шанба якшанба 09:00 дан 17:00 гача, шанба куни 09:00 дан 15:00 гача (76) 447-33-62 (97) 530-95-31
31 Сайдуллаев Феруз Исроилович Узун туман 2-сон Узун туман, Ўзбекистон кўчаси, 5-уй душанба-шанба якшанба 09:00 дан 17:00 гача, шанба куни 09:00 дан 15:00 гача (76) 447-31-41 (94) 469-44-70

15
Мутасадди ташкилотлар ва тадбиркорлар иштирокида семинар ташкил этилди

Сурхондарё вилоят ҳокими томонидан 2018 йил 30 декабрда “Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Конституциянинг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасига асосан қонунларни ижрочиларга етказиш ҳамда уларнинг мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида тушунтириш бўйича Сурхондарё вилоят адлия бошқармасининг 2019 йил I-ярим йиллигига мўлжалланган “Йўл харитаси” тасдиқланган.
“Йўл харита”нинг 9-банди ижроси юзасидан бугун адлия бошқармасининг кичик мажлислар залида тадбиркорларга ер майдони ва давлат мулки объектларини ажратиш ва сотиш, имтиёзли тартибда ер майдонларини ажратиш, бўш турган давлат мулки объектларини Е-аукцион савдоларига қўйиш ҳамда бўш турган давлат мулки объектларини бир сўм қийматда бериш ва ундан самарали фойдаланиш бўйича тадбиркорнинг мажбуриятлари мавзуларида навбатдаги “Брифинг тадбири” ўтказилди.
Брифингда вилоятдаги тадбиркорлар ва  тегишли масъул ташкилот вакиллари қатнашиб, тадбиркорларга соҳага оид қонун ҳужжатлари , бугунги кунда уларга яратилаётган имкониятлар ҳақида атрофлича тушунтиришлар берилди.

Вилоят адлия бошқармаси
 масъул ходими                                                                     Ҳусниддин Қаршиев

15
“Ёшларга яратилаётган кенг имкониятлар ва “Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда”

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят ИИБ маси билан ҳамкорликда Термиз шаҳридаги 2-сон Академик лицей мажлислар залида “Ёшларга яратилаётган кенг имкониятлар ва улар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш” мавзусида ёшлар ўртасида учрашув тадбири ўтказилди.

         Учрашув тадбирида маърузачилар ёшларга яратилаётган кенг имкониятлар, таълим-тарбия, спорт, санъат, илм-фан, ижод, бунёдкорлик, хуллас, барча жабҳаларда ёшлар ва вояга етмаганлар тақдири йўлида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ишлар, давом этаётган буюк саъй-ҳаракатлар ҳақида тўхталиб ўтишдилар.

 Маълумки, бугун Республикамиз аҳолисининг қарийб 65 фоизидан зиёди   30 ёшгача бўлган ёшларни ташкил этишлигини шундан, 35 фоизи      16 ёшгача бўлган болалар эканлигини такидлаб, бу эса ўз-ўзидан ҳуқуқий таълим-тарбия билан боғлиқ фаолиятни янада кучайтиришни тақозо этишлигини тушунтиришдилар.

 Шу ўринда алоҳида таъкидлаш лозимки, кучли ижтимоий сиёсат принципларига асосланган ҳолда ёшларнинг ва вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қатор қонунларда мустаҳкамлаб қўйилди.

Шунингдек, Оила кодекси, Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури,  Мактаб таълимини ривожлантириш давлат умуммиллий дастури, “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги,  “Таълим тўғрисида”ги,  “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги, “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги,  “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги,  “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги қонунлар ёшлар ва вояга етмаганлар тарбиясида, уларни соғлом турмуш тарзига ўргатишда, иш билан банд қилишда, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда муҳим ҳуқуқий база вазифасини ўтамоқда.

 Халқимизнинг тинч, фаровон ҳаётини таъминлаш йўлида изчил ишлар амалга оширилаётганлигини, бунда ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид миллий тизим яратилгани муҳим аҳамият касб этишлигини такидлашиб, ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг турлари, вазифалари ҳамда бевосита уни амалга оширувчи органлар ва муассасалар тизими, уларнинг ваколатлари кўрсатиб ўтилганлигини билдиришдилар.

Халқимизда “Бирни кўриб фикр қил, бирни кўриб шукр қил”, деган серҳикмат мақол борлигини, шундан келиб чиқиб, ҳозирги таҳликали дунёнинг бир қатор мамлакатларида кузатилаётган турли тўс-тўполонлар, тартибсизликлар негизига эътибор берадиган бўлсак, уларда давлатнинг ўсиб-униб келаётган ёшларга, уларнинг ҳаётдаги қизиқишлари, ҳуқуқ ва манфаатларига эътиборсизлиги, улардаги ёшларга оид сиёсатнинг ҳозирги замоннинг янги таҳдидларига жавоб бермаслиги оқибатини кўриш мумкин. Уларда, айниқса, ёшлар ва вояга етмаганлар  тарбияси, уларни иш билан банд қилиш, соғлом турмуш тарзига ўргатиш ўз холига ташлаб қўйилгани ачинарли эканлиги ҳақида  билдиришдилар.

 Бундай мамлакатларда давлат ва ёшлар ўртасида узилиш пайдо бўлганлигини кузатиш мумкин. Кўпгина муаммоларнинг замирида замон талаб қилган аниқ бир касб-ҳунарга эга бўлмаслик ва натижада, ишсизлик, бекорчилик ётади.

 Айниқса, бугунги замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ривожланган асрда кимлардир бу технологияларни бунёдкорлик, илм-фан, тараққиёт йўлида қўлласалар, кимлардир ижтимоий тармоқлар орқали миллионлаб онги мўрт, ҳаётда мустақил фикрлашга, позицияга эга бўлмаган ёшларни ва вояга етмаганларни тўрга тушириш ва ўз қабиҳ мақсадларини амалга ошириш йўлида фойдаланмоқдалар. Мақсад-ёшлар ва вояга етмаганлар қалбини эгаллаш, муайян мамлакат ёки минтақадаги бирор миллат ёхуд халқнинг онгига, унинг сезги-туйғуларига таъсир ўтказиш, уни ўз дунёқарашига бўйсундириш, маънавий жиҳатдан заиф ва тобе қилиш. Фикр қарамлиги, тафаккур қуллиги эса ҳар қандай иқтисодий ёки сиёсий қарамликдан кўра даҳшатли эканлиги ҳақида тўхталиб ўтишдилар.

Бундан ташқари, вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик, ташқи меҳнат миграцияси, мунтазам дарсга келмасликнинг оқибатлари ҳақида ҳам фикр билдиришдилар.

Учрашув жараёни ўзига хос баҳс – мунозара усулида ташкил этилиб, ёшларга ва вояга етмаганларга жиноятчиликнинг олдини олиш ҳақида ҳуқуқий маслаҳатлар ва тушунчалар берилди.

        

Вилоят адлия бошқармаси

 масъул ходими                                                                     Қоржов Чориев

15
“Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш” бошқармасида

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Термиз шаҳар адлия бўлими билан ҳамкорликда  Ўзбекистон Республикаси Президентининг     2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5618-сон Фармони 12 банди ҳамда Адлия вазирининг 2019 йил 8 февралдаги             45-ум-сонли буйруғи ижросини таъминлаш, шунингдек давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий онгини ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, соҳага доир қабул қилинган қонун ҳужжатларидан уларнинг хабардорлик даражасини ўрганиш ва таҳлил қилиш ҳамда қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини уларга батафсил тушунтириш мақсадида вилоят “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш” бошқармаси мажлислар залида ходимлар ўртасида ўқув машғулоти тадбири ўтказилди.

         Ушбу ўқув машғулотида маърузачилар томонидан тингловчиларга Ўзбекистон Республикаси Конституциясида Инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ қонун ҳужжатларининг, Меҳнат қонунчилиги нормалари, Жисмоний ва юридик шахсларининг мурожаатлари билан ишлашга оид қонунчилик ва Коррупцияга қарши курашиш ва у учун жавобгарлик тўғрисида”ги қонунларнинг мазмун-моҳияти батафсил тушунтирилди.

         Ўқув машғулоти иштирокчилари томонидан берилган саволларга жавоблар қайтарилди.

         Шунингдек, вилоятдаги барча туман (шаҳар)ларда ҳам адлия бўлимларининг масъуллари томонидан белгиланган ўқув машғулоти режасига кўра, Давлат органлари ва ташкилотларнинг ходимларининг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган ўқув машғулотлари ўтказилмоқда.

         Вилоят адлия бошқармаси

         масъул ходими                                                                 Қоржов Чориев

12
Инсон ҳуқуқлари – Адлия идоралари ҳимоясида

Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 13 апрелдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан Адлия вазирлиги фаолияти тубдан такомиллаштирилди.

Мазкур ислоҳот вазирликнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишдаги фаолиятида ҳам тизимли ўзгаришларни амалга оширишни кўза тутади.

Эндиликда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда Адлия вазирлиги, ҳудудий адлия органлари билан бирга янгидан ташкил этилган туман (шаҳар) адлия бўлимлари ҳам амалга оширади.

Фармон билан инсон ҳуқуларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш туман (шаҳар) адлия бўлимларининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланиши бўйича чоралар кўради. Бундай чора сифатида тегишли давлат органлари ва ташкилотларига инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўйилишининг олдини олиш бўйича  чоралар кўриш юзасидан тақдимномалар киритиш, айбдор мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш юзасидан тегишли давлат органлари ва ташкилотларига таклифлар киритиш, фуқаронинг манфаатини кўзлаб судларга аризалар ва даъволар тақдим этишни киритиш мумкин.

Туман (шаҳар) адлия бўлимларининг ташкил этилганига кўп вақт бўлмаган бўлсада, Сурхондарё вилоятидаги туман (шаҳар) адлия бўлимларига инсон ҳуқуқлари ҳимояси соҳасида 2018 йил давомида 1055 та мурожаат келиб тушган бўлиб, кўриб чиқилган мурожаатларнинг 553 таси қаноатлантиилган бўлса, 300 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.

Шунингдек, туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида такрорламаслик ҳусусида 383 та тақдимномалар ва қонун ҳужжатларини бузилишига йўл қўймаслик ҳақида 1 581 нафар мансабдор шахсларга огоҳномалар киритилган.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунда белгиланган муддатларга риоя этилмаганлиги ҳолати бўйича айбдор бўлган     147 нафар мансабдор шахсларга нисбатан Ўз.Р.МЖтКнинг  43-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, кўриб чиқиш учун тегишли судларга юборилган.

Шунингдек, туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан судларга жами   730 та 1 698 585,762 сўмлик даъво аризалари киритилган ва ушбу даъво аризалар қаноатлантирилган.

Жумладан,  Термиз тумани "Ш.Рашидов" маҳалласида яшовчи фуқаро С.Хасановнинг пенсия тайинлашда ишлаган даврларидаги иш стажлари қўшилмаётганлигидан норози бўлиб ёзган шикояти, Термиз туман адлия бўлими томонидан ўрганиб С.Хасановнинг манфаатини кўзлаб Маьмурий ишлар бўйича Термиз туман судига даъво аризаси критилиб, суднинг ҳал қилув қарорига кўра фуқаро С.Хасановнинг 1979-2005 йилларда ишлаган меҳнат стажларини тайинлашда ҳисобга олиш мажбурияти бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Термиз туман бўлимига юклатилиб, фуқаро С.Хасановга пенсия тайинланиб фуқаронинг ҳуқуқи тикланди.

 Денов тумани, “Озод эл” кўчаси 22-уйда яшовчи фуқаро Ф.Ибрагимованинг иш ҳақини ундириб беришда амалий ёрдам сўраб         28.06.2018 йилда қилган оғзаки мурожаати кўриб чиқилиб, мурожаатчининг манфаатини кўзлаб “Денов Агротехсервис МТП” МЧЖга нисбатан 1 млн.         180 минг.сўм иш ҳақини ундириш тўғрисида даъво аризаси киритилган.

Фуқаролар Х.Чориев, Н.Холмуратов, П.Суюндиков, Х.Нормуродовалар Ангор туман адлия бўлимига мурожаат этиб, пенсияга чиқиш учун иш ҳақи ҳужжатларининг ўзига тегишли эканлиги фактини суд тартибида белгилаб беришда амалий ёрдам беришни сўраган. Ушбу фуқароларнинг манфаатларида Фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судига киритилган даъво аризалари тўлиқ қаноатлантирилгин.

Фуқаро Ж.Бобомуродованинг фарзанди З.Ҳақбердиева бетоблигини маълум қилиб, тиббиёт бирлашмасида даволаниши учун ордер олишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати ўрганиб чиқилиб,  туман тиббиёт бирлашмаси томонидан 2018 йил 10 август куни фуқаро Ж.Бобомуродованинг фарзанди Ҳақбердиева Заринани туман тиббиёт бирлашмасининг неврология бўлимига даволаниши учун ордер билан таъминланди.

Хулоса қилиб айтганда инсон ҳуқуқлари барчамиз учун энг олий қадрият ҳисобланади. Шунинг учун ҳар биримиз фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда бор куч ғайратимизни ишга солишимиз ва бу борада олиб борилаётган эзгу ишларга ўз ҳиссамизни қўшишимиз лозим.

 

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси

Инсон  ҳуқуқларини ҳимоя

қилиш бўлими бошлиғи                                                                                                                      Шерозиддин Тиловов