Yangiliklar
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ҳамда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Сурхондарё ҳудудий бўлими билан ҳамкорликда “Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-4848-сонли Фармонининг мазмун-моҳияти” мавзусида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг мажлислар залида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.
Республика Адлия вазирлигида “Мактабгача таълим ва умумий ўрта таълим муассасаларида ҳуқуқий таълимнинг бугунги ҳолати ва келгусидаги вазифалар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг 27 сентябрь куни Термиз шаҳридаги вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг мажлислар залида вилоят ҳокимлиги, вилоят адлия бошқармаси, Савдо саноат палатаси ҳудудий бошқармаси,
Тошкентда “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари экспертизасини янада такомиллаштириш бўйича долзарб вазифалар”мавзусида халқаро семинар бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида навбатдаги матбуот анжумани ўтказилди.Унда Оммавий ахборот воситалари вакилларига Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази фаолияти йўналишлари ,янги лойиҳалари хусусида маълумотлар тақдим этилди.
Бугунги кунда жаҳон миқёсидаги глобаллашув, ахборот-коммуникация технологиялари даври, қолаверса, ҳаётнинг ўзи олдимизга қўяётган, тобора кучайиб бораётган талабларни хисобга олмаслик мумкин эмас. Бундай жараёнлар шиддати юристлар, журналистлар, қолаверса илмий изланувчилардан юксак билим ва тажриба, профессионал маҳоратни тақозо қилади.
Мамлакатимиз, бутун халқимиз оғир жудоликка учради. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов 2016 йил 2 сентябрь куни вафот этди. Шу муносабат билан 2016 йил 3 сентябрдан мамлакатимизда уч кунлик мотам эълон қилинди. Мамлакатимизда ва хорижий давлатлардаги Ўзбекистон Республикаси элчихоналарида Ўзбекистоннинг давлат байроқлари туширилди.
Термиз шаҳридаги “Бахт уйи”да Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ходимлари ҳамда давлат нотариал идоралар ва ФҲДЁ бўлимлари ходимлари иштирокида мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.