Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 451 11 48

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Олтинсой туман адлия бўлими ҳамда туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимлари билан биргаликда 2020 йил 23 январь куни туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда туман халқ таълими бўлимида тарғибот тадбири ўтказилди.


Олтинсой туман адлия бўлими ҳамда туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимлари билан биргаликда 2020 йил 23 январь куни туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда туман халқ таълими бўлимида тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси янги таҳрирдаги Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546 сон "Бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори, “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва унинг қачондан амал қилиши, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 10.05.2018 йилдаги 349-сонли қарори ҳамда  бир қатор янгидан қабул килинган ва ўзгартириш киритилган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида ҳуқуқий тушунчалар берилиб буклет ва бошқа тарқатма  материаллар тарқатилди.



Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси

масъул ходими   Қ.Чориев