Янгиликлар
Шеробод туман адлия бўлими томонидан туман маданият бўлими биносида туманидаги барча давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари иштирокида семинар ташкил этилди.
2020 йилнинг 27-январь куни,Шеробод туман адлия бўлими томонидан туман маданият бўлими биносида туманидаги барча давлат органлари ва ташкилотлари ходимларини жалб қилган ҳолда, янги таҳрирдаги Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикасининг “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни, 2019 йил 6 декабрдаги “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуни, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546-сон “Бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси Кенгашларининг 2019 йил 14 сентябрдаги “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги 349-сон “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорларлари мазмун-моҳияти ва аҳамияти тушунтирилиб ўтилди. Тадбир қатнашчиларининг саволларига жавоблар берилди ҳамда тарқатма материаллар тарқатилди.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси
масъул ходими Қ.Чориев