Yangiliklar
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбeкистoн Рeспубликaси Кoнституцияси қaбул қилингaнининг 22 йиллигигa бaғишлaнгaн тaнтaнaли мaрoсимдaги “Мамлакатимизни демократик янгилаш ва модернизация қилишга қаратилган тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириш – бош мақсадимиздир” номли мaърузaсидaн кeлиб чиқaдигaн мақсад ва вaзифaлaр” ҳамда Ўзбeкистoн Рeспубликaсининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги ва “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликнинг профилактикаси тўғрисида”ги Қонунларннинг мазмун-моҳияти мавзуларида Термиз тиббиёт коллежида учрашув ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг кенгайтирилган Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди. Унда адлия органлари ва муассасалари томонидан қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳасида 2014 йил давомида амалга оширилган ишлар якуни ва жорий йилда қилиниши лозим бўлган вазифалар атрофлича муҳокама этилди.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Жарқўрғон туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда туман ҳокимлиги масъул ходимлари, тумандаги ташкилот раҳбарлари, туман ҳудудидаги тадбиркорлик субъектлари ва касб-ҳунар коллеж талабалари иштирокида“Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари”мавзусида семинар ўтказилди.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Термиз шаҳар ҳарбий прокуратураси вакли билан ҳамкорликда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасида “Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш ҳамда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Мамлакатимизда қарияларга эътибор, уларга кўрсатиладиган эҳтиром, ҳурмат халқимизнинг қон-қонига сингиб кетганқадрият сифатида улуғланади. 2015 йилни “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилиниши билан эса бу масала давлат сиёсати даражасига кўтарилди.