Yangiliklar
13
Коммунал соҳадаги қонунчилик
Адлия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси ҳамкорлигида “Фуқароларнинг коммунал соҳадаги истеъмол маданиятини ривожлантириш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.
09
Замонавий “Бахт уйи”лари
Мустақиллик йилларида юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби фуқароларимизга малакали юридик хизмат кўрсатишга ҳам жиддий эътибор қаратилмоқда. Айниқса, никоҳланувчи ёшларни оилага тайёрлаш ва никоҳдан ўтказиш борасида ҳудудларда замонавий “Бахт уйи”лари қурилиб фойдаланишга топширилаётганлиги юридик хизмат кўрсатиш сифатини янада оширишга хизмат қилмоқда.
06
БАЙРАМ МУБОРАК БЎЛСИН!
Ўзбекистон Республикаси Адлия органлари ва муассасалари жамоаси мамлакатимиз халқини Конституциямизнинг 21йиллик қутлуғ байрами билан самимий муборакбод этади.
05
Байрамга бағишланган тадбир
Барча соҳалар каби ўтган йиллар давомида қонунчилик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилди. Бу ислоҳотлар барча ҳокимият тармоқларининг ваколатларини аниқ белгилаш ва улар ўртасида амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш асосида йилдан-йилга такомиллашиб бормоқда.
04
Рўйхатга олиш давом этмоқда
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 10 июлдаги “Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини ташкил этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори мазмун моҳияти ва унинг ижроси юзасидан Денов ва Шўрчи туманларида барча туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари ҳамда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ходимлари иштирокида ўқув семинарлар ташкил этилди.
03
Миллий давлатчилигимиз асоси
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Термиз давлат университети қошидаги 2-сон академик лицейда Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, корхона ва ташкилотлар ҳамда олий ва ўрта-махсус, халқ таълими муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш бўйича тасдиқланган Тадбирлар режасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Тарғибот гуруҳи” томонидан “Бахтимиз қомуси ва ободлик дастури” мавзусида вилоят ҳокимлиги, вилоят давлат органлари ва муассасалар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, адлия бошқармаси тизимидаги идоралар ходимлари, ҳуқуқий тарғибот масалалари билан шуғулланувчи ташкилотлар вакиллари ва талаба ёшлар иштирокида тадбир ташкил этилди.
27
Конституция – тадбиркорлик тараққиётининг кафолати
Туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш бўйича инспекциялар фаолиятида мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида қонунийликка риоя қилиниши устидан назоратни амалга ошириш, шунингдек инспекциялар фаолиятига услубий жиҳатдан ёрдам кўрсатиш адлия органларининг асосий вазифаларидан бири саналади.
27
Меҳрибонлик уйида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 7 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 21 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан тасдиқланган чора чора-тадбирлар режасига асосан, Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Термиз шаҳридаги 12-сонли “Меҳрибонлик уйи”нинг тарбияланувчилари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Бола ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида”ги Қонун, шунингдек бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича “Эртамиз бугундан бошланади” мавзусида учрашув ўтказилди.
27
Қонун устуворлиги – обод турмуш кафолати
Сурхондарё вилоятида ҳам Конституциямизнинг 21 йиллигига бағишланган учрашув, давра суҳбатлари ва турли маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.
26
Конституция ва фуқаролик жамияти
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 7 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 21 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси мажлислар залида “Конституция ва фуқаролдик жамияти” мавзусида вилоят адлия бошқармаси, Жиноят ишлари бўйича вилоят суди ҳамда вилоят Халқ таълими бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда давра суҳбати ташкил этилди.