Yangiliklar
Surxondaryo viloyat adliya boshqarmasida joriy yilning 3 noyabr kuni 2021 yilning 9 oyi davomida boshqarma va tuman (shahar) adliya bo‘limlari tomonidan amalga oshirilgan ishlar va kelgusidagi vazifalarga bag‘ishlangan Hay’at yig‘ilishi bo‘lib o‘tdi.
O‘zbekiston Respublikasi adliya vaziri tomonidan 2021 yil 2 avgust kuni tasdiqlangan O‘zbekiston Respublikasi adliya vazirining ma’naviy-ma’rifiy ishlar samaradorligini oshirish, davlat tili to‘g‘risidagi qonun hujjatlariga rioya etilishini ta’minlash masalalari bo‘yicha maslahatchisining 2021 yil III va IV choraklarga (II yarim yillikka) mo‘ljallangan ish rejasiga binoan viloyat adliya boshqarmasi xodimlari “Jaholatga qarshi ma’rifat” tamoyili asosida Surxondaryo viloyati tarixi va madaniyati davlat muzeyiga jamoaviy tarzda borildi.
Surxondaryo viloyat adliya boshqarmasining 2021 yil 3-chorak harajaatlar va daromadlar to`g`risida ma`lumot.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармасининг давлат бюджетидан ажратилган маблағларини 2021 йилнинг 3-чораги давомида амалга оширилган касса харажатлари тўғрисида МАЪЛУМОТ
Adliya vazirligi ishchi guruhi hamda Surxondaryo viloyat adliya boshqarmasi tomonidan joriy yilning 5 oktabrda Termiz shahar yuridik xizmat ko‘rsatish markazi xodimlari hamda yuridik xizmat ko‘rsatiladigan davlat tashkilotlari xodimlariga yuridik xizmat ko‘rsatish bilan bog‘liq barcha ma’lumot va jarayonlarni to‘liq elektron ravishda yig‘ish, qayta ishlash, tahlil qilish va amalga oshirish imkonini beruvchi “E-huquqshunos” elektron tizimini bosqichma-bosqich joriy etish yuzasidan o‘quv seminari tashkil etildi.
Сайлов қонунчилиги бўйича тарғибот ишлари давом этмоқда. Хусусан, Қумқўрғон туман адлия бўлими томонидан 2021 йил 23 сентябр куни туман ИИБда миллий гвардия ходимларига Сайлов қонунчилиги, унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида ҳуқуқий тушунтириш берилиб,улар томонидан қизиқтирган саволларига жавоб берилди.
“Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш тартиботларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳуқумат қарори (579-сон, 17.09.2021 й.) қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 октябрдан шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси такомиллаштирилади.
2021 йилнинг 16 сентябрь куни Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциация Сурхондарё ҳудудий бўлинмаси томонидан вилоят адлия бошқармаси ҳамда “Юксалиш” УМҲ вилоят бўлими билан ҳамкорликда давра суҳбати ташкил этилди.
Жорий йилнинг 13 сентябрь куни Сариосиё туман адлия бўлими томонидан туман хокимлигида туман прокуратураси, туман ИИБ профилактика хизмати, Кадастр агентлиги ходимлари ва тумандаги бошқа мутасадди идора ходимларига семинар ўтказилиб, унда Ўзбекистон Республикасининг “Ер участкаларини ажратиш ва улардан фойдаланиш, шунингдек ерларни ҳисобга олиш ва давлат ер кадастрини юритиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни (ЎРҚ–708-сон, 16.08.2021 й.) ҳамда Ер билан боғлиқ бошқа қонунчилик хужжатлари мазмун моҳияти тушунтирилиб, саволлларга жавоблар берилди ва иштирокчиларга флеер ва буклетлар тарқатилди.
Сурхондарё вилоят Aдлия бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида биринчи маротаба иштирок этаётган ёшлар иштирокида "Келажагинг учун овоз бер" мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбати сўнгида фаол иштирок этган ёшларга бадий китоблар совға қилинди.