Yangiliklar
“Конституция-ҳуқуқ ва эркинликлар кафолати”
Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси халқимиз ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунасидир. Конституциямиз мамлакатимизда миллий қонунчилик тизими, давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари шаклланишига хизмат қилиб, ҳеч кимга қарам бўлмасдан, эркин ва фаровон яшашнинг қонуний кафолати бўлиб келмоқда.
Ўтган йиллар давомида мамлакатимиздаги туб ислоҳот ва ўзгаришларнинг барчаси Конституциямиз асосида амалга оширилди. Бу эса унинг ҳақиқатан ҳам халқимиз манфаатларига, давлатимизнинг стратегик мақсадларига тўла жавоб берадиган, ҳар томонлама пухта ишланган муҳим сиёсий ҳужжат эканидан далолат беради.
Бугун Конституция тўғрисида, унинг маъно-мазмуни ва устувор тамойиллари ҳақида гапирар эканмиз, асосий қонунимизда биринчи навбатда шахс манфаатининг давлат манфаатидан устун этиб белгилангани, инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатлари энг олий қадрият сифатида муҳрлаб қўйилганини алоҳида таъкидлашимиз лозим.
Хусусан, Конституциянинг 2-моддасида қайд этилишича, “Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар”. Бу норма ҳақиқий маънодаги демократик бошқарувни, халқ ҳокимиятини ўзида намоён этади.
Шунингдек, асосий қонунимизнинг 15-моддасига кўра, “Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Давлат, унинг органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, фуқаролар Конституция ва қонунларга мувофиқ иш кўрадилар”. Ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти барпо этишнинг асосий шарти қонун устуворлиги экан, мамлакатимизда бу масалага давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида эътибор қаратилганлигини кўриш мумкин.
Жамият ҳаёти, халқ онги ҳамда фуқароларнинг дунёқарашлари жуда тез фурсатларда ривожланиб бормоқда. Бу ривожланиш ўз навбатида давлатдан туб ўзгаришларни амалга оширишга, қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга сабаб бўлмоқда. Ўтган 26 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига
11 маротаба ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган.
Хусусан, асосий ўзгартиш ва қўшимчалардан бири Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримов томонидан билдирилган ташуббусга мувофиқ 2011 йил 18 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни билан киритилган.
Мазкур ўзгартиш ва қўшимчаларнинг асосий мақсади ижро ҳокимиятини мустаҳкамлаш ҳамда парламент назоратини янада кучайтиришдан иборат бўлди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайловларда энг кўп депутатлик ўрнини олган сиёсий партия ёки тенг миқдордаги депутатлик ўринларини қўлга киритган бир неча сиёсий партиялар томонидан киритилиши белгиланди, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ўртасида зиддиятлар доимий тус олган ҳолда Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида учдан бир қисми томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти номига расман киритилган таклиф бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлиси муҳокамасига Бош вазирга нисбатан ишонсизлик вотуми билдириш ҳақидаги масала кўриб чиқилиши кўрсатиб ўтилди. Шу билан бирга, Олий Мажлис палаталари қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти Бош вазирни лавозимидан озод этиш бўйича қарор қабул қилиши, бунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бутун таркиби Бош вазир билан бирга истефога чиқиши белгилаб қўйилди.
Шуни алоҳида қайд этиш лозимки ҳуқуқий маданият савияси қабул қилинган қонунлар сони билан эмас, балки уларнинг барча даражаларда ижро этилиши билан белгиланади. Шу боис, давлатимиз томонидан қонунларимизни муваффақият билан ҳаётга татбиқ этишга, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бажарилишининг мониторингини кучайтиришга устувор аҳамият берилди.
Жумладан, Конституция 78-моддасининг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг долзарб масалалари юзасидан Бош вазирнинг ҳисоботини эшитиш ва муҳокама қилиш деган сўзлар билан тўлдирилиши мамлакатимиз парламентининг роли ва таъсирини кучайтириш орқали давлат ҳокимияти тизимида ўзаро бир бирини тийиш ва мувозанат сақлаш принципининг янада самарали амалга оширилишини таъминлашда муҳим ўрин тутади. Шу билан бирга, Конституциянинг 32-моддасига жамият ва давлат ишларини бошқариш давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ривожлантириш ва такомиллаштириш йўли билан ҳам амалга оширилиши тўғрисидаги норманинг киритилиши Конституциянинг 2-бобида белгиланган халқ ҳокимиятчилиги принципини амалга оширишнинг муҳим кафолати сифатида намоён бўлди.
Бундан ташқари, мамлакатимизда сайлов тизимини такомиллаштириш бўйича ислоҳотлар амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 16 апрелдаги қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддаси олтинчи-тўққизинчи қисмлар билан тўлдирилди. Мазкур ўзгартиришга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайловни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси референдумини ташкил этиш ва ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан фаолиятининг асосий принциплари мустақиллик, қонунийлик, коллегиаллик, ошкоралик ва адолатлиликдан иборат бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тузилиши белгилаб қўйилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон Фармони билан “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича” Ҳаракатлар стратегияси қабул қилинди. Унда кўзда тутилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича 2017 йил 6 апрелда “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун қабул қилиниб, ушбу ўзгартиришлар суд ҳокимиятининг нуфузини янада оширди ҳамда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари суд орқали ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашнинг конституциявий кафолатлари кучайтирилди.
Мазкур конституциявий тузатишларга мувофиқ суд тизимида иқтисодий ва маъмурий судлар тузилди ҳамда Олий хўжалик суди ва Олий суд фуқаролик, жиноий, маъмурий ва иқтисодий суд иши юритуви соҳасидаги суд ҳокимиятининг ягона олий органига – Ўзбекистон Олий судига бирлаштирилди.
Асосий Қонунга киритилган яна бир муҳим ўзгартиришларга мувофиқ суд-ҳуқуқ тизимида янги институт – Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши жорий этилди. Судьялар Олий кенгашининг конституциявий мақоми 111-модданинг янги таҳрири билан аниқ мустаҳкамлаб қуйилди.
Бундан ташқари, Ҳаракатлар стратегиясига асосан 2017 йил 31 майда “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш, шунингдек суд ҳокимиятининг мустақиллиги, хусусан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди ваколат доиралари қайта кўриб чиқилди.
Шунингдек, 2018 йил 15 октябрдаги “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови такомиллаштирилиши мунособати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонунга асосан Конститутция 105-моддасининг биринчи қисмига ўзгартириш киритилди. Мазкур ўзгартиришга биноан фақат маҳалла раислари икки ярим йил муддатга сайланиши кўрсатиб ўтилди.
Хулоса қилиб айтганда Конституцияга мазкур ўзгартиш ва қўшимчаларнинг киритилиши асосий қонунимизнинг ҳар томонлама мукаммал бўлишига хизмат қилиб, давлатимизнинг асосий қонуни сифатида мамлакатимизда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари, демократик ислоҳотлар ва янгиланишларга мустаҳкам ҳуқуқий замин яратмоқда.
Вилоят адлия бошқармаси
ҳуқуқий тарғибот ва маърифат
бўлими масъул ходими Қоржов Чориев
26 йиллиги муносабати билан Сурхондарё вилоят юридик коллежининг “Фемида” ва “Адолат посбонлари” жамолари ўртасида “Конституция-ҳуқуқ ва эркинликлар кафолати” мавзусида ҳуқуқий тадбир ўтказилди.
Тадбирда жамоалар 3 та шарт бўйича ўзаро беллашдилар ва “Фемида” жамоаси ғолибликни қўлга киритди.
Тадбир сўнгида жамоаларга адлия бошқармасининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари топширилди.
Вилоят адлия бошқармаси
ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими
масъул ходими Қ Чориев
Финал босқичида термиз шаҳридаги, 13-сонли ўрта таълим мактаби жамоси 1-ўринни, 9-сонли ўрта таълим мактаби жамоаси 2-ўринни ва 14-сонли ўрта таълим мактаб ўқувчилари 3-ўрин соҳиби бўлишдилар.
Тадбир якуни бўйича ғолиб бўлган жамоларга адлия бошқармасининг дипломи ва эсдалик совғалар топширилди.
ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими
масъул ходими Қ Чориев
Сариосиё туман адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 3 декбр куни тумандаги “Истиқлол” ва “Давр” мажмуаларида туман туман ҳокимлиги, туман ногиронлар жамияти, туман кўзи ожизлар ва бошқа мутасадди ташкилот ходимлари билан биргаликда БМТ Бош Ассамблеясининг 1992 йил 14 октябрдаги 47/3-сонли карорига асосан белгиланган "3 декабрь-Халкаро ногиронлар куни" муносабати билан тадбир кечаси ташкил этилди. Тадбир иштирокчилари бўлмиш 300 нафар имконияти чекланган шахсларга туман адлия бўлимининг ташаббуси билан ихтиёрий жалб этилган ҳомийлар томонидан эсдалик совғалар тарқатилди.
Сурхондарё вилоят
Қумқўрғон туман адлия бўлими
етакчи маслаҳатчиси: Хуррамов Рустам Хуррамович
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси тизимида
“Ойнинг энг яхши ходими”
Сурхондарё вилоят адлия бошқармасида “Ойнинг энг яхши ходими” танлови ғолиби аниқланди.
Комиссия томонидан 2018 йилнинг ноябрь ойида “Ойнинг энг яхши ходими” сифатида Сурхондарё вилоят адлия бошқармасининг Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғиҚаршиев Ҳусниддин Холмуродович топилди. Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ходимлари томонидан Қаршиев Ҳусниддин Холмуродовични ҳар доим ўзига юклатилган вазифаларни масъулият ва шижоат билан бажаришдаги интизомини ҳурмат қилади, ушбу танлов унинг меҳнат фаолиятидаги масъулиятни янада оширишга ҳизмат қилади.
Ушбу танлов жорий этилганлиги ҳар бир ходимни ўз жамоаси орасида янада фаол меҳнат қилишга, адлия органларида меҳнат ва ижро интизомини янада мустаҳкамлашга, шахсий ташаббус кўрсатишга, шунингдек касбдошлари орасида юксак эътиборга сазовор бўлишга хизмат қилади.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси жамоаси Қаршиев Ҳусниддин Холмуродовични ушбу эътироф билан самимий муборакбод этади ва унинг келгусидаги ишларида омад ва зафарлар тилайди.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси жамоаси
Сурхондарё вилоят юридик коллежининг мажлислар залида жорий йилнинг 29 ноябрь куни навбатдаги очиқ мулоқот куни ўтказилди.Унда жиноят ишлари бўйича вилоят суди раиси Ҳ.Н.Қудратов иштирок этди. Мамлакатимизда ҳафтанинг ҳар пайшанба куни “Профилактика куни” деб белгиланганлиги муносабати билан “Ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш” ва вилоят, туман (шаҳар) жиноят ишлари бўйича судлари томонидан амалга оширилаётган ишлар, суд соҳасига оид қонун ҳужжатларидаги янгиликлар хусусида батафсил маълумотлар берилди.
Шу билан биргаликда, суд идораларига ўрта-махсус юридик маълумотга эга бўлган фуқароларни бўш иш ўринларига, жумладан архив мудири, архивариус, судья ёрдамчиси ва девонхона мудири лавозимларига ишга қабул қилиш тартиби хусусида ҳам фикрлар билдирилди.
Вилоят адлия бошқармаси
ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими
масъул ходими Қ Чориев
Адлия вазирлиги ва худудий адлия органлари томонидан 2018 йил 28 ноябрь куни давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати ходимлари билан ҳудудларда семинарлар ташкил этилди.
1. Денов туман ҳокимлиги биносида Сариосиё, Узун, Олтинсой ва Шўрчи туманлари юридик хизмат ходимлари билан;
2. Жарқўрғон туман ҳокимлиги биносида Термиз шаҳар, Термиз ва Қумқўрғон туманлари юридик хизмат ходимлари билан семинар ўтказилди.
Ўтказилган семинарда юридик хизмат ходимларига соҳага доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун моҳияти тушунтирилди шунингдек, улар фаолиятига медотик ёрдам кўрсатувчи услубий қўлланмалар тарқатилди ҳамда аноним сўровномалар ўтказилди.
Бундан ташқари тадбирда ушбу туманлардаги давлат органлари ва ташкилотларида жами 15 та вакант штат бирликлари тўлдириш мақсадида дарҳол 2 нафар малакали ходимлар саралаб олиниб ҳужжатлари Адлия бошқармасига тақдим этилиши тавсия этилди. Шу билан бирга, малакасини оширмаган ва аттестациядан ўтмаган ходимларга қисқа муддатларда аттестациядан ўтиш чоралари кўриш хусусида тавсиялар берилди.
Сурхондарё вилояти юридик коллежида жорий йилнинг 1 ноябридан бошлаб 93 нафар иккинчи мутахассислик бўйича ўқувчилар қабул қилиниб, ўқув машғулотлари тасдиқланган ўқув режаси асосида олиб борилмоқда. Тасдиқланган тадбирлар дастурига мувофиқ юридик коллежда ҳар ҳафтада бир марта “очиқ мулоқот” куни ўтказилади.
Шундай тадбирларнинг навбатдагисида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи Р.Номозов иштирок этди ва ўқувчиларга вилоятдаги мажубурий ижро бюроси органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар, ижро иши юритиш тартиби, ишга қабул қилиш хусусида батафсил маълумотлар берилди.
ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими
масъул ходими Қ Чориев