Yangiliklar
Мамлакатимиз, бутун халқимиз оғир жудоликка учради. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов 2016 йил 2 сентябрь куни вафот этди. Шу муносабат билан 2016 йил 3 сентябрдан мамлакатимизда уч кунлик мотам эълон қилинди. Мамлакатимизда ва хорижий давлатлардаги Ўзбекистон Республикаси элчихоналарида Ўзбекистоннинг давлат байроқлари туширилди.
Термиз шаҳридаги “Бахт уйи”да Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ходимлари ҳамда давлат нотариал идоралар ва ФҲДЁ бўлимлари ходимлари иштирокида мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Шу кунларда юртимиз, мустақиллик тантана қилган улуғ байрамнинг 25 йиллигини кенг нишонлаш арафасида турибди.
Шу кунларда юртимиз, мустақилликнинг 25 йиллик қутлуғ тўйини катта шодиёна билан қарши олмоқда.
Xудудий адлия бошкармалари расмий веб-сайтларида профилактика ишлари олиб борилиши муносабати билан 2016 йил 18-19 август кунлари ишлашида тўхтатилишини маълум қиламиз.
Бугунги кунда жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни ислоҳ қилиш ҳамда модернизациялаш жараёнида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.
Мустақиллик шарофати ва Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар туфайли Ўзбекистон бугунги кунда изчил тараққий этиб бораётган замонавий индустриал мамлакатга айланди. Мамлакатимизда ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш ҳамда тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масаласига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан аҳолига ҳуқуқий хизмат кўрсатишда етарли шарт-шароитлар ҳамда қулайликларни яратиш мақсадида Тошкент вилояти адлия бошқармаси томонидан Қуйичирчиқ тумани Давлат нотариал идорасининг янги биносини очилиш маросими ўтказилди.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон халқ демократик партияси Сурхондарё вилоят кенгашида тегишли идора ходимлари билан ҳамкорликда Халқаро одам савдосига қарши кураш куни муносабати билан Биз қулликга қаршимиз мавзусида давра суҳбати ўтказилди.