Yangiliklar
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят ИИБ, Термиз шаҳар прокуратураси, вилоят фуқаролик жамияти шакиллантиришни маниторинг қилиш мустақил иниститути ва Ўзбекистон Республикаси инсон ҳуқуқлари бўйича “Омбудсман”нинг масъул ходимлари билан ҳамкорлигида “Термиз тиббиёт” касб-ҳунар коллежида талаба ёшлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабцул қилинганлигининг 23 йиллиги муносабати билан “Конституция менинг тақдиримда” мавзусиорқали Конституциянинг мазмун-моҳиятини ўқувчи ёшлар онгига сингдириш орқали уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ва маданиятини ошириш, уларни қонунларга итоат руҳида тарбиялаш мақсадида давра суҳбати ўтказилди.
Мамлакатимиз тараққиётининг ҳозирги босқичида ислоҳотларни чуқурлаштириш, давлат ва жамият ҳаётини янада демократлаштириш, фуқаролик жамияти асосларини мустаҳкамлаш йўлида ислоҳотлар жараёни кечмоқда.
Мамалакатимизда хусусий мулк даҳлсизлигини ҳимоялаш, иқтисодиётда унинг ўрнини мустаҳкамлаш, ишбилармонлик муҳити ва бизнес шароитини янада яхшилашга доир қонунлар узлуксиз такомиллашиб бормоқда.