Yangiliklar
Сурхондарё вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва вилоят адлия бошқармаси билан ҳамкорликда барча туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳамда мутасадди ташкилотлар масъул ходимлари иштирокида “Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий хусусиятга эга бўлган қарорларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказишнинг айрим жиҳатлари” мавзусида семинар машғулоти ташкил этилди.
Шу кунларда Адлия вазирлиги ҳамда Бош прокуратура томонидан манфаатдор идоралар ҳамкорлигида “Фермер хўжаликларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, кўп тармоқли фаолиятни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сервис хизматлари кўрсатиш ва экспорт қилиш масалалари” мавзусида Республика ҳудудий семинарлари ташкил этилмоқда.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълим бошқармаси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда фуқароларининг сайлов ҳуқуқлари кафолатлари, сайловларнинг демократик жамиятни шакллантиришдаги аҳамияти ва “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонун ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари бўйича ҳуқуқий тарғибот тадбирларини амалга ошириш бўйича белгиланган чора-тадбирлар режасига мувофиқ, Жарқўрғон туманидаги “Спорт”, “Саноат” ва “Иқтисодиёт” касб- ҳунар коллежларида “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳиятини ёшларга тушунтиришга бағишланган давра суҳбати тадбири ўтказилди.
Истиқлол йилларида мамлакатимизда буюк аждодларимизнинг азиз номларини қайта тиклаш, улар меросни асраб-авайлаш ва келажак авлодларга етказиш йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Бу эса халқимизнинг ўлмас қадриятларга, буюк аждодларимиз қолдирган илмий адабий меросга бўлган юксак ҳурмат-эътиборнинг ёрқин тимсолидир. Бунда буюк меросларимизни тиклаш, уларни асраб-авайлаш ва ёшларга етказиш миллий қадариятларимиз асосини ташкил этмоқда.