Yangiliklar
Мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларда ҳокимиятнинг учинчи тармоғи бўлмиш судлар фаолиятига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини суд орқали ҳимоя қилишни кучайтириш, одил судловни таъминлашдир. Бу судлар томонидан қабул қилинган ҳужжатларнинг ўз вақтида сўзссиз ижро этилишига ҳам боғлиқ.
Бугунги кунда ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини кенгайтириш, миллий иқтисодиётимизнинг жаҳон иқтисодий тизимига интеграциялашувини таъминлаш муҳим вазифалардан бири саналади. Шу жиҳатдан Адлия органлари хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган изчил ташкилий-ҳуқуқий тадбирларни амалга оширмоқда.
1. «Пахта толасининг ички ва ҳақиқатда сотилган нархлари ўртасидаги ижобий фарқ маблағларини «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмасининг махсус ҳисоб рақамига тўплаш ва уни ишлатилиши тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида» Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2014 йил 30 октябрдаги 71-сонли буйруғи.
Сурхондарё вилоят адлия, вилоят ҳокимлиги ўрта-махсус таълими бошқармалари ва жиноят ишлари бўйича вилоят суди ҳамкорликда Термиз туман Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги, педагогика ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида “Ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш” ва “Ёшлар ва қонун” ҳамда “Ўзбекистонда сайлов қонунчилиги”мавзуларида учрашув ўтказилди.
Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада либераллаштириш, фуқароларни малакали юридик ёрдам олиш имконияти билан таъминлаш ва адвокатларнинг мустақиллиги кафолатларини кучайтириш асосида шу соҳани ривожлантиришга қаратилган кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.