Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 451 11 48

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

20
“Конституция – қонунларимиз манбаи, асосий қонунимиз”

“Конституция – қонунларимиз манбаи, асосий қонунимиз”

Президентимиз томонидан 2017-2021 йилларга мўлжаланган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 5 та устувор йўналишлари белгилаб берилган “Ҳаракатлар стратегияси” мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш консепцияси моҳиятига эътибори билан Республикамиз яқин ва узоқ истиқболда ўз олдига қўяётган юксак мақсадларга эришишнинг амалий стратегияси сифатида хизмат қилаётганлигини таъкидлаш лозим.

Конституциямиз - асосий қонунимиз қабул қилиниши билан биз Ўзбекистон келажагини, янгидан барпо этилаётган давлатимизнинг чуқур мазмуни, маъно ва моҳиятини сиёсий, иқтисодий, гуманитар ва маънавий тараққиётнинг, юртимиз қиёфасини, унинг ҳалқаро ҳамжамиятдаги ўрни ва нуфузини тубдан ўзгартириб юборган мамлакатимизни ислоҳ этиш ва модернизация қилишнинг пировард мақсадларини аниқ – равшан белгилаб олганимизни ҳақли равишда юксак баҳолашимиз лозим. 

Шунингдек, Конституциямизда инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва бошқа асосий ҳалқаро ҳужжатларнинг принципиал қоидаларини ўзида мужассам этган ҳолда инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, унинг эркинликлари давлат манфаатларидан устунлиги мустаҳкамланган ва ижтимоий адолат тамойиллари эълон қилинган.

Иқтисодий имкониятлар ëрдамида ҳар бир фуқаро ўз оиласининг фаровон турмушини таъминлса, сиëсий жиҳатдан давлат ишларини бошқаришда фаол иштирок этади. Эркинлик -  фуқаролик жамиятининг муҳим масаласи. Бунинг учун энг аввало, моддий база зарур. Моддий эркинликсиз маънавий эркинликка эришиб бўлмайди. Айниқса, фуқароларнинг шахсий сиëсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари кафолатланиши жоиз. Айни шу нуқтаи назардан Конституциянинг 43-моддасида: «Давлат фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлайди» - деб белгилаб қўйилган.

Ишбилармон ва тадбиркорларга кенг йўл очилди. Давлат уларга барча зарур имкониятларни яратиб берди ва бермоқда. Чунки, тажриба шуни кўрсатмоқдаки, мулкдорлар синфи қанча кўпайса иқтисодий соҳада ўсиш шунча тезлашади ва фуқаролар турмуши яхшиланади. Бу мулкдорлар синфи пайдо бўлиши билан уларнинг фуқаролик жамияти шаклланишида мавқеи ҳам кучаяди.

Фуқаролик жамияти ҳуқуқ устувор бўлган, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари тўлиқ таъминланган, фикрлар хилма хиллиги асосида ривожланадиган, давлат ва жамият бошқарувида фуқароларнинг эркин иштироки таъминланган, иқтисодий асосини хусусий мулк ташкил этадиган эркин фуқаролар макони экан айнан бундай омилларни шаклланиши учун асос бўлган қоидалар Конституциямизнинг бир қатор нормаларида ўз ифодасини топган.

Биз давлат хизматчилари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва маҳалла фаоллари билан биргаликда мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш коцепцияси моҳиятини худудимизда истиқомат қилувчи ёшлар ўртасида, қолаверса ҳар бир фуқарога етказсак мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Фуқароларни ҳар тамонлама мукаммал шаклланиб боришида ва уларнинг тинч осойишта, бахтли ҳаёт кечиришини таъминлашда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг фаол иштироки ҳам муҳим ўрин тутади.

Конституциямизда акс этган моддаларнинг миллий менталитетимиз, қадриятларимиз билан уйғунлигининг ўзи ҳам асосий қонунимизнинг ҳар томонлама пухта ва анъаналаримиздан келиб чиққан ҳолда қабул қилинганлигидан далолат беради.

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Ф.Аллаёров 

15
“Коррупцияга қарши курашиш”га барчамиз маъсулмиз.

“Коррупцияга қарши курашиш”га барчамиз маъсулмиз.

Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси томонидан Жарқўрғон туман адлия бўлими ва туман ИИб тергов бўлими масъуллари билан ҳамкорликда туман соғлиқни сақлаш бўлимида фаолият юритаётган шифокорлар ва мутахассислар ўртасида “Коррупцияга қарши курашиш” мавзусида давра суҳбати тадбири бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирда маърузачилар, коррупциянинг келиб чиқиши тарихи ва ривожланиши масалалари ва миллий-халқаро ҳуқуқий нормалар ҳақида тўхталиб, Коррупцияга қарши кураш тўғрисида қонун дастлаб 1906 йил 4 августда Буюк Британияда, 1947 йилда Покистонда, 1960 йилда Сингапурда, 1970 йилда АҚШда, 2000 йилда Озарбайжон Республикасида ҳамда 2015 йилда Беларусь ва Қозоғистон Республикаларида қабул қилинган.
2016 йил 19 январда Ўзбекистон Республикасида Коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар Комплекс режаси ишлаб чиқилди. Ушбу комплекс режа асосида Ўзбекистон еспубликасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни 2017 йилнинг 3 январь куни қабул қилинди. Мазкур қонун 6 боб, 34 моддадан иборат бўлиб, унинг мақсади коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат эканлиги ҳақида тўхталиб ўтилди.
Шунингдек, Қонуннинг 1-моддасига кўра, ушбу Қонуннинг мақсади коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат эканлигини, Қонуннинг 3-моддасига кўра, эса қуйидаги асосий тушунчалар мазмуни кўрсатилган:
коррупция - шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш;
коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик - коррупция аломатларига эга бўлган, содир этилганлиги учун қонун ҳужжатларида жавобгарлик назарда тутилган қилмиш;
манфаатлар тўқнашуви - шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлик шахснинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган вазият.
Қонунинг 4-моддасига коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат: қонунийлик; фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги; очиқлик ва шаффофлик; тизимлилик; давлат ва фуқаролик жамиятининг ҳамкорлиги; коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар устуворлиги; жавобгарликнинг муқаррарлиги.
Қонунинг 5-моддасига кўра коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
- аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш;
- давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш;
- коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш ҳақида ҳақида айтиб ўтилди.
Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг “Коррупция билан боғлиқ жиноятлар”ни назарда тутувчи ҳокимият ёки мансаб ваколатини суистеъмол қилиш, ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш, мансаб сохтакорлиги, пора олиш, пора бериш, пора олиш-беришда воситачилик қилиш, товламачилик йўли билан ҳақ - беришни талаб қилиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш каби моддалари хусусидаги маълумотлар яна бир карра таъкидланди.
Тадбир сўнгида ундаги иштирокқилар томонидан ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассислардан батафсил жавоблар олишдилар.

Вилоят адлия бошқармаси
ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими
масъул ходими Қ.Ў.Чориев

15
Одам савдоси — аср муаммоси.

Одам савдоси — аср муаммоси.

Одам савдоси инсон ҳуқуқ ва эркинларини ғайриқонуний равишда айнан инсон томонидан камситилиши кечириб бўлмас жиноятдир.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан ҳу¬дудларида ўтказилаётган ҳуқуқий тарғиботларда одамларни огоҳликка чақириш, одам савдосининг оғир оқибатлари, унинг олдини олиш чоралари бўйича амалий ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Бирлашган Миллатлар ташкилоти томонидан 2013 йилда эса 30 июль “Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш куни” деб эълон қилинган.
Бугунги кунда долзарб масалалардан бири бўлган одам савдосининг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида юртимизда ҳам қатор ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда.
Ўзбекистон Республикасида одам савдосига қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида 2008 йил 17 апрелда “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган. Мазкур қонунга мувофиқ одам савдосига қарши курашиш — одам савдосининг олдини олиш, уни аниқлаш, унга чек қўйиш, унинг оқибатларини минималлаштириш, одам савдосидан жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича фаолиятни ўз ичига олади.
Одам савдоси халқларнинг урф-одатлари, дини ва менталитетига мутлақо зид бўлиб, оқибатда одамларнинг ўз миллий келиб чиқиши, тарихи ҳамда маънавиятини унутишга олиб келади.
Ушбу жиноят орқали инсоннинг узвий ва дахлсиз ҳуқуқлари поймол этилиб, унинг шаъни, қадр-қиммати ваҳшийларча оёқости қилинаётгани ғоят ачинарлидир. Бу жараёнда асосан ёш йигит-қизлар жабр кўраётганлигини ҳисобга олсак, унинг миллат келажагига нечоғлик салбий таъсир кўрсатишини тасаввур қилиш қийин эмас.
Дунёда бўлгани каби мамлакатимизда ҳам одам савдосининг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қи¬линиши билан ушбу жиноятга қарши курашиш, унинг олдини олиш ҳамда бу иллатдан жабрланганларга ёрдам кўрсатишнинг ҳуқуқий кафолатлари белгилаб берилди.
Одам савдосига қарши курашиш йўлида доимий равишда аҳолининг уларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида маҳаллий ҳокимият, хотин-қизлар кенгаши, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда таълим муассасалари билан ҳамкорликда шаҳар, туман ва маҳалла марказларида фуқаролар ва айниқса, ёшлар орасида кенг қамровли тарғибот ва ташвиқот ишлари амалга оширилиши жиноятларнинг камайишига замин яратади.

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан
тартибга солиш  бўлими бошлиғи Ф.Аллаёров

14
Ёшларни “Оммавий маданиятнинг зарарли таъсирларидан ҳимоя қилиш”

Ёшларни “Оммавий маданиятнинг зарарли таъсирларидан ҳимоя қилиш”

Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси томонидан Музработ туман адлия бўлими масъул ходими билан ҳамкорликда тумандаги “Агросервис” касб-ҳунар коллежи мажлислар залида “Ёшларни “оммавий маданиятнинг зарарли таъсирларидан ҳимоя қилиш мавзусида давра суҳбати тадбири бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирда маърузачиллар ўз маърузаларида ҳар-бир ота-она эътибор бериб қараса ўғлининг, қизининг, набирасининг ҳали боғча ва мактаб ёшидаёқ беўхшов қилиқлар қилаётганлигини кўради. Унинг харакати, рақсини кузатасангиз нимани эслатади. Ота-онага… менимча ўзлигимиз, миллийлигимиз, қадрятларимиздан узоқ бўлган қилиқларини эслатяпти. Нега? Негаки у ота-она эътиборсиз қолганида бошқа бировларнинг, ўзидан катта ёшдаги тарбиясизларнинг “тажрибаси”ни ўзлаштирган.
Қўл телефони бор болалардан турли-туман қўшиқлар клиплар, фильмларни томоша қилган. Ота-она унга дакки бермоқчи бўлади. Афсуски унда ота-онадан билағон ота-онадан маданиятлик деган фикр қатъийлашган бўлади.
Бугунги бутун дунёда ахборотлашув ва глобаллашув жараёни авж олган пайтда турли курашлар ҳам тобора кучайиб бормоқда.
Айримлар буни йигирма биринчи асрнинг янгилиги деб, “маданият”га ўхшатаётган бўлсада, бу жараёнлар ўсиб келаётган ёш авлод қалбига, онгу-шуурига салбий таъсир кўрсатаётганини асло унутмаслигимиз керак.
Бугунги кунда ҳеч бир халкнинг миллий ва маънавий анъанаси, одатларига тўғри келмайдиган турли “урф-одатлар” кўпаймокда. Ачинарли жиҳати шундаки, кўпчилик, хусусан айрим ёшлар унинг таъсирига тушиб қолмоқда. Бу нарса ёшларимизнинг юриш-туришида, кийинишида, ўзини тутиши-ю бошқалар билан бўладиган суҳбатларида кўзга ташланади.
Бундай ёт ғоялар эса бизнинг миллий қадриятларимиз ва анъаналаримизга асло тўғри келмайди. Турли найранг ва хатарлардан огоҳ, сергак ва ҳушёр бўлишимиз лозим. Сўнгги пайтларда маънавиятимизга зид бўлган турли ғаразли кучлар “оммавий маданият” ниқоби остида ёшларимиз онгига таъсир ўтказишга ҳаракат қилмоқда.
“Оммавий маданият” ғарб дунёсида ўтган асрнинг иккинчи ярмида шаклланди. Уни ғарбда “популяр” ёки қисқартирилган ҳолда, “поп-культура” (яъни “оммавий маданият”) деб аташади. Гарчи “маданият” деб аталса-да, аслида, туб мазмун-маъносига, мақсад-ниятига кўра “оммавий маданият” чинакам маданиятнинг кушандасидир.
Албатта, бундай ёт ғоялар таъсирига тушиб қолган айрим ёшлар ҳаётга фақат бир томонлама боқадиган, енгил ҳаётга интилувчан бўлиб вояга етишади.. Бу эса уларда бузғунчилик, зўравонлик, фақат ўз манфаати учун ҳаракат қилиш каби иллатларни ривожланишига сабаб бўлади.Табиийки, “оммавий маданият” деган ниқоб остида ахлоқий бузуқлик ва зўравонлик ғояларини тарқатиш, шунинг ҳисобидан бойлик орттириш, миллий анъана ҳамда қадриятларни қўпоришга қаратилган хатарли таҳдидлар одамни ташвишга солмай қўймайди. Бугун ёшларимиз ўзига хос “тушунчалар уруши” шароитида яшамоқдалар. “Оммавий маданият” ота-боболаримиз “қора” деган нарсаларни “оқ”, “оқ” деган нарсаларини “қора” деб уқтирмоқда. Миллий-маънавий маданиятимиз ва диний қадриятларимиз мазмун-моҳиятан жуда гўзал. Бу миллий маданиятимиздан бегона руҳиятда вояга етадиган ёшлар табиий равишда турли ёт кучлар қурбонига айланмоқдалар. Бизнинг миллий маданиятимизда ҳаё, андиша, ибо каби ахлоқий фазилатларга қатъий равишда амал қилиниб келинади. “Оммавий маданият” айнан миллий қадриятимиз асоси бўлган ҳаё, андиша, оқибат, меҳр-муҳаббат каби гўзал ахлоқий қадриятларимизга қарши бўлган ахлоқсизлик ва ёвузликни ўзида акс эттирган ҳаракатдир.
Айни пайтда кенг тарқалган ахлоқсизликни “маданият” деб аталиши, ёинки, минг йиллик маънавий қадрият ва анъаналарни беписандлик билан “эскилик сарқити” дейилиши ёшларнинг тарбиясига жиддий хавф солмоқда.
Аслида халқимиздан бошқалар ўрнак олса арзигуликдир. Минг йиллик одоб-ахлоқ қонимизга сингган эзгу қадриятларни бошқа анъаналар билан алмаштириш онгли инсонга хос бўлмаган одатдир.
Таниқли ўзбек адиби Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек шундай деган экан: “Ўзбек халқи азалдан буён маданият булоғининг бошида бўлган”.
Донишманд халқимизда “касални даволашдан кўра, уни олдини олган маъқул” деган нақл бор. Бу бежиз айтилмаган, ёшларни нотўғри йўлга кириб кетгандан сўнг уни қайтаришдан кўра, ўша йўлга киришидан олдин асраб қолиш керак деган хулоса чиқади. Яъни, ёшларнинг онгида ғоявий бўшлиқ пайдо бўлишига йўл қўймаслик керак. Уларни фойдали машғулотларга, илмий тўгаракларга жалб қилиш, спорт билан шуғулланиши учун замин яратиш, яхшиликлар қилишга ўргатиш, муҳими Худони танитиш ана шундай иллатлару бузғунчи ғоялардан йироқ бўлишини таъминлайди.
Биз асли киммиз, кимнинг фарзандларимиз, кимнинг авлодимиз, аждодларимиз қандай буюк инсонлар бўлишган… буларнинг барчасини ҳар бир ўғил-қизларнинг онгига сингиши лозимки, биз ўзгаларнинг маданиятига қизиқмайлик, аксинча улар бизнинг одоб-ахлоқимизни ўргансинлар!

Ёшларимизни “Оммавий маданият” таҳдидидан асраш учун юксак инсонийлик ва одобга асосланган миллий ғояга суянишимиз муҳим аҳамиятга эга.
Бунда эътиборимизни мазкур ғоямизнинг комил инсон бўлиш тамойилига қаратишимиз билан бирга аждодларимиздан бизга мерос бўлиб қолган урф-одатларимизга, гўзал анъаналаримиз ва диний қадриятларимизга суянишимиз, албатта, кутилган самарани беради.
Тадбир сўнгида ёшлар томонидан берилган саволларга батафсил жавоблар қайтарилди.


Вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими
масъул ходими Қ.Чориев

14
“Коррупцияга қарши курашиш”га оид тадбирлар давом этмоқда

“Коррупцияга қарши курашиш”га оид тадбирлар давом этмоқда

Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси томонидан Музработ туман адлия бўлими масъул ходими билан ҳамкорликда туман соғлиқни сақлаш бўлимида шифокорлар ўртасида “Коррупцияга қарши курашиш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирда маърузачилар, коррупциянинг келиб чиқиши тарихи ва ривожланиши масалалари ҳақида итальян файласуф-сиёсатшуноси Никколо Макиавеллининг “Коррупцияни ҳам йўталга ўхшаб олдин аниқлаш қийин, аммо даволаш осон, лекин бу касални ўтказиб юборсангиз уни аниқлаш осон, аммо даволаш қийин”, деган фикрини келтириб ўтди.
Тадбирда таъкидланганидек, дунёдаги мамлакатларда коррупциянинг мамлакат бошқаруви, иқтисодиёти ва бошқа соҳаларига таъсирини “TransparansyInternaitional” - “Трансперенси интернешнл” халқаро нодавлат-нотижорат ташкилоти тадқиқотларига асосан баҳолаб келинади.
Коррупцияга қарши кураш тўғрисида қонун дастлаб 1906 йил 4 августда Буюк Британияда, 1947 йилда Покистонда, 1960 йилда Сингапурда, 1970 йилда АҚШда, 2000 йилда Озарбайжон Республикасида ҳамда 2015 йилда Беларусь ва Қозоғистон Республикаларида қабул қилинган.
2016 йил 19 январда Ўзбекистон Республикасида Коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар Комплекс режаси ишлаб чиқилди. Ушбу комплекс режа асосида Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни 2017 йилнинг 3 январь куни қабул қилинди. Мазкур қонун 6 боб, 34 моддадан иборат бўлиб, унинг мақсади коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Шунингдек, тадбирда мазкур қонунинг 26-моддасига шарҳ берилиб, унга кўра давлат органларининг ходимлари уларни коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этишга кўндириш мақсадида бирор-бир шахс ўзларига мурожаат этганлигига доир барча ҳоллар тўғрисида, шунингдек давлат органларининг бошқа ходимлари томонидан содир этилган шунга ўхшаш ҳуқуқбузарликларнинг ўзларига маълум бўлиб қолган ҳар қандай фактлари ҳақида ўз раҳбарини ёхуд ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни хабардор этиши шартлиги, ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган мажбуриятнинг давлат органларининг ходимлари томонидан бажарилмаганлиги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши келтириб ўтилди.
Бундан ташқари, мулоқот давомида қонунчилик таҳлили коррупция билан боғлиқ қилмишларга қарши курашиш фаолиятининг ҳуқуқий асослари кўпроқ Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Жиноят кодексида ўз ифодасини топганлиги хусусида ҳам фикрлар баён этилди.
Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг “Коррупция билан боғлиқ жиноятлар”ни назарда тутувчи ҳокимият ёки мансаб ваколатини суистеъмол қилиш, ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш, мансаб сохтакорлиги, пора олиш, пора бериш, пора олиш-беришда воситачилик қилиш, товламачилик йўли билан ҳақ - беришни талаб қилиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш каби моддалари хусусидаги маълумотлар яна бир карра таъкидланди.
Тадбир сўнгида ундаги иштирокқилар томонидан ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассислардан батафсил жавоблар олишдилар.

Вилоят адлия бошқармаси
ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими
масъул ходими Қ.Ў.Чориев

13
“Адлия сайли”

Сурхондарё вилоят адлия бошқармасининг ташаббуси билан 7-8 сентябрь кунлари Денов тумани марказида жойлашган “Афросиёб” номли истироҳат боғида навбатдаги “Адлия сайли” ҳуқуқий ахборот кунлари бўлиб ўтди.
Адлия сайли давомида 1200 дона аҳоли учун долзарб мавзулардаги қонун ҳужжатлари асосида тайёрланган буклет ва флаерлар фуқароларга тарқатилди. Шунингдек, давлат нотариал идоралар, ФҲДЁ бўлимлари, адвокатлар ва давлат хизматлари марказлари ходимлари томонидан аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Сайлда Адлия бошкармаси бошлигининг жорий йилга мўлжалланган сайёр қабул графиги асосида Денов туман ҳокими билан ҳамкорликда фуқаролар қабули хам ташкил этилди.
Қабул давомида фуқаролардан 50 га яқин мурожаатлар рўйхатга олиниб, шулардан 10 га яқин мурожаатлар жойида қаноатлантирилган бўлса, қолган мурожаатлар назоратга олинган холда ўрганилмоқда.

12
“Nexia-3” хизмат автомашиналари тантанали равишда топширилди.

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси тизимида яхши фаолият олиб бораётган ва масофа жиҳатидан вилоят марказидан энг узоқ жойлашган Сариосиё, Узун, Бойсун, Қизириқ, Жарқўрғон ва Денов туман адлия бўлимларига Адлия вазирлиги томонидан ажратилган “Nexia-3” хизмат автомашиналари тантанали равишда топширилди.
Ушбу автомашиналар келгусида бўлим иш самарадорлигини янада оширишга хамда халқимизга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш ўз ҳиссасини қўшади. Уз навбатида ходимлар бундай эьтибор учун вазирлик рахбариятига миннатдорлик билдирдилар.

01
Фидойинг бўлгаймиз сени Ўзбекистон!

Барчамизга маълумки, Ўзбекистон Республикасининг муслақиллиги 1991 йил  31 август куни эълон қилинди. Бу санани халқимиз узоқ йиллар кутган эди. Ўз навбатида, 1991 йил 1 сентябрь куни энг улуғ ва энг азиз Мутақиллик байрами юртимизда кенг ва катта шоду хуррамлик билан нишонланадиган қутлуғ айёмга айланди. Мустақиллигимиз шарофати билан тилимиз, динимиз, миллий ғуруримиз, Наврўз, Рамазон Ҳайит, Қурбон Ҳайит каби миллий байрамларимиз тикланди. “Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи тўғрисида”ги Қонуни (1991 йил 18 ноябрь куни), “Ўзбекистон Республикасининг давлат герби тўғрисида”ги Қонуни (1992 йил 2 июль куни) ва “Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳияси тўғрисида”ги Қонуни (1992 йил 10 декабрь куни) қабул қилиниши орқали мамлакат суверенитети бўлган рамзлар тасдиқланди. Илгари номлари ва асарлари биздан сир тутилган аждодларимизнинг номлари ва асарлари тикланди. Миллий тарихимизни ёритиб берувчи Тошкентдаги Темурийлар тарихи давлат музейи каби иморатлар барпо этилди, Самарқанддаги тарихий обидалар, хусусан, Регистон ва Имом Бухорий каби ёдгорликларимиз қайтадан обод қилинди. Ўтган 27 йил давомида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари сабабли  Ўзбекистон таниб бўлмас даражада ўзгарди. Мамлакатимизда бунёдкорлик ишлари тобора жадаллашмоқда, диёримизда қад кўтарган муҳташам бинолар, сўлим истироҳат боғлари ва дам олиш масканлари бунёд этилмоқда.

Вилоят адлия бошқармаси етакчи маслаҳатчиси Д.Шадиев

31
Байрам табриги

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 27 йиллигига бағишланган катта байрам тадбири бўлиб ўтди.

31
Мустақиллик абадий бўлсин!

Ҳурматли ватандошлар, Сурхондарё вилоят адлия бошкармаси жамоаси Сизларни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 27 йиллиги байрами муносабати билан самимий қутлайди.
Барчангизга тинчлик, осойишталик, фаровонлик тилайди ва Мустақил ватанимизнинг тинчлиги, гуллаб яшнаши, равнақи учун қилаётган хизматларингизда омад ёр бўлсин!