Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008
13.05.2020

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ТИЗИМИДАГИ МАВЖУД БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ТИЗИМИДАГИ

МАВЖУД БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ

12.05.2020 й. ҳолатига

Вакант лавозим номи

Ойлик маоши

Малакага оид талаблар

Асосий вазифаси

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ТУМАН (ШАҲАР) АДЛИЯ БЎЛИМЛАРИ

1

Қумқўрғон туман

адлия бўлими катта маслаҳатчиси

3 000 000 сўм

6 ойдан сўнг яна кўтарилади

Олий, ҳуқуқшунос

Қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини туманлар тузилмаларидаги ижрочиларга етказиш, «республика - вилоят - туман - маҳалла» принципи бўйича ҳуқуқий тарғибот ва аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш борасида, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари билан биргаликда чора-тадбирларни амалга ошириш;

ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш, унинг барқарорлиги ва бир хиллигини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ҲУЗУРИДАГИ НОТАРИАЛ АРХИВ

2

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ҳузуридаги нотариал архив мудири

1 500 000 сўм

6 ойдан сўнг яна кўтарилади

Олий, ҳуқуқшунос,

Нотариат соҳасида камида

2 йил стаж бўлиши лозим

Нотариуслар томонидан бажарилган нотариал ҳаракатлар йиғма жилдларини қабул қилиш, сақлаш ва белгиланган тартибда йўқ қилиш;

Юридик ва жисмоний шахсларнинг сўровига асосан нотариал ҳаракатлардан нусха бериш ва берилган нусхаларни белгиланган тартибда расмийлаштириш;

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларнинг сўровига асосан нотариал ҳаракатлардан нусха бериш ва берилган нусхаларни белгиланган тартибда расмийлаштириш;

Нотариал архивдаги ҳужжатларни соқловини тўғри йўлга қўйиш, уларни яроқсиз аҳволга келиб қолмаслиги учун чора-тадбирлар кўриш;

Шунингдек нотариал архивга юклатилган вазифа ва функцияларни амалга ошириш;

Ойлик иш ҳақидан ташқари ижтимоий ҳимоялашга қаратилган қуйидаги чоралар ва тўловлар таъминланади:

- ойлик иш ҳақига мартаба даражалари учун ва кўп йиллик хизмати учун қўшимчалар (бундан ташқари, мукофот пули, моддий ёрдам ва бошқалар) қўшиб борилади;

- адлия органлари ходимларига бериладиган махсус унвон – мартаба даражалари берилади;

- Меҳнат кодексида белгиланган 6 та байрам ва 4 та чорак якунлари бўйича ойлик иш ҳақи фонди миқдорида мукофот пуллари;

- ходим таътилга чиққанда бир мансаб маоши миқдорида моддий ёрдам пули;

- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун йилда бир маротаба моддий ёрдам;

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар 2020 йил 1 июнь кунига қадар ўз шахсий варақасини surxondaryo@adliya.uz электрон почтасига ёки Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси Кадрлар бўлимига юборишлари лозим. Юборилаёган маълумотномада номзоднинг яшаш манзили ва телефон рақамлари тўғрисидаги ҳамда қайси иш ўрнига ҳужжат топшириш истаги ҳақидаги маълумотлар ҳам экс эттирилиши керак.


Рўйҳатга қайтиш