Иқтидорли ёшларга катта эътибор
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги “Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизими ва академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4910-сон қарори билан Республикада иқтидорли ёшлар ва академик лицейлар фаолиятига катта эътибор қаратилмоқда.
Эндиликда академик лицейларда:
• ўқувчиларнинг камида битта хорижий тилни пухта ўзлаштириб чиқиши таъминланади;
• чуқурлаштирилган фанлар соати оширилиб, улар улуши камида 50 фоизга етказилади.
• ОТМнинг турдош таълим йўналишларида такроран ўқитиладиган фанлар академик лицейлар ўқув дастуридаги тегишли фанлар билан унификация қилинади.
Академик лицейларда ўқиш даврида унификация қилинган фанларни ўзлаштирган, олий таълим муассасаларида талабаликка қабул қилинган таълим олувчилар учун ушбу фанларни ўзлаштириш ихтиёрий ҳисобланади.
Академик лицейлар базасида ушбу лицейларга ўқишга тайёрлаш, компьютер саводхонлигини ошириш, касб-ҳунар, шу жумладан Интернет ёрдамида хизматлар кўрсатиш ёки ишлар бажариш орқали ўзини ўзи банд қилиш яъни фрилансингни ўргатиш бўйича таълим хизматлари, ёзги ва қишки мактаблар ташкил этилади.
С.Абраев
Қизириқ туман адлия бўлими
бош маслаҳатчиси