Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008
27

“Уч авлод” учрашуви


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Фаҳрийлар кенгаши раиси Э.Шерматов, Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари С.Абдурасулов, вилоят адлия бошқармаси Фахрийлар кенгаши раиси, ТерДУ юридик факултети талабари ҳамда Юридик техникум ўқувчилари иштирокида 1 октябрь “Устоз ва мураббийлар” куни муносабати билан “Уч авлод” учрашуви бўлиб ўтди. Ўзаро суҳбат ва мулоқотлар давомида бугунги кунда ёшларга мамлакатимизда юксак эътибор берилаётгани, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ёшлар сиёсати соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш тизимли йўлга қўйилганлиги алоҳида такидлаб ўтилди.

Учрашув якунида 20 нафар талабага Фаҳрийлар кенгаши раиси томонидан эсдалик совғалари топширилди.