Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

30
Номзодларнинг имтиҳон топшириш жараёни

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси тизимига кирувчи адлия бўлимларига ва давлат нотариал идораларидаги нотариус ёрдамчиси ва нотариус стажёри лавозимларигаҳужжат топширган номзодларнинг имтиҳон топшириш жараёнини онлайн тарзда https://www.youtube.com/embed/MmGP8qWUO5s манзили орқали қўришингиз мумкин.


27
13 август куни бошқарма адлия бўлимларига ва давлат нотариал идораларидаги нотариус ёрдамчиси ва нотариус стажёри лавозимларига бўш иш ўринлари ҳақида

      Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг 13 август куни бошқарма адлия бўлимларига ва давлат нотариал идораларидаги нотариус ёрдамчиси ва нотариус стажёри лавозимларига бўш иш ўринлари ҳақида surxondaryo.adliya.uz сайтига эълон берилган эди.
Ушбу эълонга асосан  жорий йилнинг 30 сентябрь куни соат 11-00 да Сурхондарё вилоят адлия бошқармасининг кичик мажлислар залида танлов ўтказилиши режалаштирилган.            Мазкур танловга жамоатчилик билан ҳамкорлик қилиш мақсадида, Сурхондарё вилоят ҳокимининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раисига, Ёшлар иттифоқининг Сурхондарё вилояти кенгашига бир нафардан ходим иштирокини таъминлаш хусусида хат юборилган.
      Танловга иштирок этиш учун ҳужжат топширган номзодлар кўрсатилган вақтдан кечикмасдан келишларингиз сўралади.

18
Нотариат институти-янги босқичда

Нотариат институти-янги босқичда

 

Жисмоний ва юридик шахсларнинг фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларини белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилишга қаратилган ҳаракатларини амалга оширишда нотариат институтининг роли муҳим ҳисобланади.

“Нотариат тўғрисида”ги Қонунга асосан, Ўзбекистон Республикасида нотариат қонунларда назарда тутилган нотариал ҳаракатларни ҳамда улар билан бевосита боғлиқ ҳуқуқий ва техник тусдаги ҳаракатларни нотариуслар томонидан амалга ошириш йўли билан жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлашга даъват этилган ҳуқуқий институтдир.

Кейинги йилларда нотариат институтини янада такомиллаштириш, аҳолига ҳуқуқий хизмат кўрсатишни тубдан ислоҳ қилиш бўйича бир қатор амалий ишлар қилиниб, хусусан, замонавий электрон тизимлардан фойдаланиш йўлга қўйилганлиги соҳанинг очиқ ва шаффофлигини таъминлашда беқиёс рол ўйнамоқда.

Нотариат институтини рақамлаштирилган моделга ўтказиш, нотариал ҳаракатларни амалга ошириш жараёнларини тубдан соддалаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2019 йил 9 сентябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5816-сон Фармони аҳолига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш ва қулайликлар яратишга хизмат қилади.

Фармонга асосан 2020 йил 1 январдан хусусий нотариал идоралар ташкил этилиши белгиланган бўлиб, бу эса ўз навбатида аҳолига тезкор хизмат кўрсатилишига ҳамда хизматлар сифатининг ошишига олиб келади.

Шунингдек, барча нотариал идоралар нотариусларининг аъзолигига асосланган Ўзбекистон Нотариал палатасини ташкил этилиши ва унинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб: нотариал идоралар фаолиятини мувофиқлаштириб бориш, қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш ҳамда қонун ҳужжатларининг бир хилда қўлланилишини таъминлашга доир таклифлар ишлаб чиқиш; низоларнинг олдини олувчи институт сифатида нотариат ролини мустаҳкамлаш, нотариуслик касби нуфузини ошириш, шунингдек, нотариусларнинг касбий тайёргарлиги ва малакаси оширилишини ҳамда уларнинг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурталанишини ташкил этиш; ягона нотариал амалиётни таъминлаш чораларини кўриш, нотариал идоралар фаолияти тўғрисидаги статистик маълумотларни тўплаш ва ўрганиш, ижобий иш тажрибасини оммалаштириш ҳамда нотариусларга услубий ёрдам кўрсатиш; аҳолининг ҳуқуқий билимлари ва ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган ҳуқуқий тарғибот тадбирларини амалга ошириш; давлат органлари, бошқа ташкилотлар билан муносабатларда, судда ва бошқа ҳолларда нотариусларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя қилиш; нотариуслар томонидан қонун ҳужжатларига, касб этикаси қоидалари ва касб мажбуриятларига риоя этилиши устидан мониторингни амалга ошириш ҳамда уларнинг касбига лойиқлиги масаласини кўриб чиқиш ҳақида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссияларига таклиф киритиш белгиланди.

Фармонга асосан, мол-мулклар билан боғлиқ битимларни тасдиқлашда ҳам бир қатор талаблар бекор қилинади.

Хусусан, 2020 йилнинг 1 январидан қурилиши тугалланмаган уй-жойларни сотишда ҳокимликларнинг рухсати, васийликдаги шахс номидан турар жойни ижарага (арендага) беришда васийлик ва ҳомийлик органининг розилиги талаб этилмайди.

Бундан ташқари, 2019 йил 1 октябрдан бошлаб яқин қариндошлар ўртасида нотариал тасдиқланган автоишончнома , 2020 йил 1 январдан бошлаб корхонани ижарага, текин фойдаланишга бериш, бирламчи бозорда мол-мулкни лизингга бериш ва гаров (ипотека) шартномаларини мажбурий нотариал тасдиқлаш тартиби бекор қилинади.

Фармонга кўра 2020 йил 1 январдан қуйидаги янги нотариал ҳаракатлар жорий этилади: фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда судгача бўлган жараёнда далилларни таъминлаш; мулкий ва мерос масалаларида медиатор вазифаларини бажариш; муаллифлик ва турдош ҳуқуқ объектининг тақдим этилган вақтини тасдиқлаш.

Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида 2020 йил 1 январидан кўчмас мулклар бўйича битимларни нотариал тасдиқлашда МИБнинг ваколатларига кирадиган коммунал хизматлар бўйича қарздорликлар ҳақида маълумотлар фақат Бюронинг ахборот тизими орқали онлайн режимда текширилади.

Жорий этилиши белгиланган янгиликлардан бири агар тарафлар турли ҳудудларда бўлса, ўша ҳудуддаги нотариал идорада туриб видеоконференцалоқа орқали битимларни нотариал тасдиқлаши мумкин бўлади.

Мазкур фармон билан аҳолига ҳуқуқий хизмат кўрсатишда юқорида кўрсатилганлардан бошқа ҳам қулайликлар яратилиши белгиланган бўлиб, хулоса ўрнида ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжат нотариат институтини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилишини таъкидлаш мумкин.

 

Термиз шаҳар 2-сон давлат

нотариал идораси нотариуси                                                        Х.Бобоқулов

13
Туман адлия бўлимлари фуқароларга ёрдам бермоқда...

Туман адлия бўлимлари фуқароларга ёрдам бермоқда...

Денов тумани Тасмасой маҳалласи Тинчлик кўчаси 67-уйда яшовчи фуқаро Пардаев Нуриддин туман адлия бўлимига ариза билан мурожаат қилиб, кам таъминланган оила ҳамда ногирон эканлигини билдириб, марҳум отасидан қолган уй-жойга мерос иши очишда бир қатор ҳужжатларни тўғрилашда амалий ёрдам сўраган.

Мурожаатни ўрганиш натижасида фуқаро Н.Пардаевнинг бобоси ва момосини ўлим ҳақидаги ҳужжатлари ўз вақтида расмийлаштирилмаганлиги, натижада мерос ишини якунлаш учун ушбу ҳужжатлар зарурлиги аниқланиб, мурожаатчининг ногиронлиги ва кам таъминланган оила сифатида рўйхатда туришлиги инобатга олиниб, унга беғараз ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди. Фуқаро Н.Пардаевнинг манфаатида унинг марҳум бобоси ва момосини вафот этганлиги фактини белгилаш ҳақида Фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судига аризалар киритилди. Мурожаатчи тўлиқ қаноатланди.

Худди шундай пенсионер Усмонова Марямнинг марҳум турмуш ўртоғи Б.Усмоновдан қолган уй-жой бўйича очилган мерос ишига зарур бўлган тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб берилишига амалий ёрдам кўрсатилди. Жумладан, фуқаро М.Усмонованинг қайнотаси ва қайнонасининг вафот этганлик ҳужжатлари ўз вақтида олинмаганлиги боис, ушбу юридик фактларни белгилаш тўғрисида фуқаро М.Усмонованинг манфаатида Фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судига аризалар киритилди. Фуқаро М.Усмонова мурожаатини кўриб чиқиш натижаларидан тўлиқ қаноатланди.

Денов тумани Оққўрғон маҳалласи Пахтакор кўчаси 120-уйда яшовчи фуқаро Мисиров Равшаннинг туманда фаолият юритувчи “Қиёмиддин” МЧЖ томонидан иш ҳақиси тўлаб берилмаётганлиги тўғрисида Адлия вазирининг ўринбосарининг сайёр қабулида қилган мурожаати ўрганиб чиқилиб, жорий йилнинг 29 августь куни мурожаатчига 3 900 000 сўм иш ҳақи тўлаб берилиши таъминланди. Мурожаатчи тўлиқ қаноатланиб, ўз ташаккурномасини билдирган.

 

Денов туман адлия

бўлими бошлиғи                                              Ш.Назаров

10
Диққат танлов!!!

Диққат танлов! Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси томонидан  DVD-R дисков однократной записи в удобной и экономичной упаковке Cake Box. Совместимы со всеми представленными на рынке устройствами для чтения/записи дисков, поддерживающими формат DVD-/+R. харид қилиш бўйича танлов эълон қилади. Қўшимча маълумотлар dxarid.uzex.uz сайтида. Лот рақами 5047693 

Адлия органлари ва муассасалари томонидан ўтказилаётган ҳаридлар жараёнида тартиб-таомиллари бузилаётганлиги ёки бошқа ножўя ҳатти харакатлар бўйича адлия вазирлигининг 1008 ишонч рақамига шикоят қилишингиз мумкин.

10
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ТИЗИМИДАГИ МАВЖУД БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ТИЗИМИДАГИ

МАВЖУД БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ

06.09.2019 й. ҳолатига

Вакант лавозим номи

Ойлик маоши

Малакага оид талаблар

Асосий вазифаси

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ ТУМАН (ШАҲАР) АДЛИЯ БЎЛИМЛАРИ

1

Денов туман

адлия бўлими катта маслаҳатчиси

2 800 000 сўм

6 ойдан сўнг яна кўтарилади

Олий, ҳуқуқшунос

Ҳокимларга ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг туманлар (шаҳарлар) тузилмаларига қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш масалалари бўйича маслаҳатлар бериш;

давлат органлари ва ташкилотлари туман (шаҳар) тузилмаларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш бўйича фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш;

қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини туманлар тузилмаларидаги ижрочиларга етказиш, «республика - вилоят - туман - маҳалла» принципи бўйича ҳуқуқий тарғибот ва аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш борасида, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари билан биргаликда чора-тадбирларни амалга ошириш;

туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ва халқ депутатлари Кенгашларининг қарорларини қонун ҳужжатларига, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш;

ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш, унинг барқарорлиги ва бир хиллигини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;

давлат органлари ва ташкилотларининг туман (шаҳар) тузилмаларида ҳуқуқий ишларнинг ҳолатини мониторинг қилиш, шунингдек, уларнинг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва методик таъминлаш ишларини бажариш.

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ ДАВЛАТ НОТАРИАЛ ИДОРАСИ НОТАРИУС ЁРДАМЧИСИ

2

Бойсун туман ДНИ нотариус ёрдамчиси

1 400 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

 

 

Нотариал ҳаракатларни амалга оширишда иштирок этиш;

битимлар, аризалар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тузиш;

ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари ва дубликатларини, улардан кўчирмаларни тайёрлаш;

нотариал ҳаракатларни амалга ошириш масалалари юзасидан тушунтиришлар бериш;

жисмоний ва юридик шахсларга ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини амалга оширишда кўмаклашиш, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириш;

юридик жиҳатдан бехабарлик жисмоний ва юридик шахслар зарарига фойдаланмаслиги учун амалга оширилаётган нотариал ҳаракатларнинг оқибатлари ҳақида уларни огоҳлантириш;

ҳар ой ва чоракда амалга оширилган нотариал ҳаракатлар бўйича тасдиқланган шакл асосида ҳисоботлар тузилиши ва адлия бошқармасига вақтида топширилишини таъминлашда нотариусга кўмаклашиш;

Нотариуснинг топшириғига кўра ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни амалга оширади.

3

Қизириқ туман 2-сон ДНИ

нотариус ёрдамчиси

1 400 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

4

Термиз шахар 5-сон ДНИ

нотариус ёрдамчиси

1 400 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

5

Термиз шахар 10-сон ДНИ нотариус ёрдамчиси

1 400 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

6

Денов туман 1-сон ДНИ катта нотариуснинг нотариус ёрдамчиси

1 400 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

7

Музработ туман              ДНИ катта нотариуснинг нотариус ёрдамчиси

1 400 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

8

Сариосиё туман              2-сон ДНИ нотариуснинг нотариус ёрдамчиси

1 400 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

9

Денов туман 3-сон ДНИ нотариус ёрдамчиси

1 400 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

10

Денов туман 2-сон ДНИ нотариус ёрдамчиси

1 400 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

 

11

Жарқўрғон туман 1-сон ДНИ нотариус ёрдамчиси

1 400 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос


СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ ДАВЛАТ НОТАРИАЛ ИДОРАСИ СТАЖИЁР НОТАРИУС

12

Ангор туман 1-сон ДНИ стажёр нотариус

1 100 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

 

Стажёр томонидан нотариус мақомига эга бўлишга тайёрланиш ва унинг касбий билимларини ҳамда кўникмаларини ҳосил қилиш стажировканинг асосий вазифасидир

Олий юридик маълумотга, юридик мутахассислик бўйича камида икки йиллик иш стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси стажёр бўлиши мумкин. Бунда стажёрнинг стажировканинг тугаш муддатида йигирма беш ёшдан кичик бўлмаслиги инобатга олиниши лозим

 

Стажёрнинг вазифасига қуйидагилар киради:

нотариал идорада иш юритиш;

нотариал ҳужжатларнинг лойиҳаларини тайёрлаш;

статистик ҳисоботларни тузиш ва таҳлил қилишда қатнашиш;

нотариал амалиётни умумлаштиришда иштирок этиш;

архив ишларини юритишни ўрганиш.

13

Ангор туман 2-сон ДНИ стажёр нотариус

1 100 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

14

Шеробод тумани 1-сон ДНИ стажиёр нотариус

1 100 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

15

Жарқўрғон туман 1-сон ДНИ стажёр нотариус

1 100 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

16

Қумқўрғон туман 1-сон ДНИ стажёр нотариус

1 100 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

17

Қумқўрғон туман 2-сон ДНИ стажёр нотариус

1 100 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

18

Шўрчи туман 1-сон ДНИ стажёр нотариус

1 100 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

19

Шўрчи туман ДНИ 2-сон стажёр нотариус

1 100 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

20

Олтинсой туман ДНИ стажёр нотариус

1 100 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос


СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ ДАВЛАТ НОТАРИАЛ ИДОРАСИ НОТАРИУС КОТИБИ

21

Узун тумани 1-сон катта нотариус котиби в.в.б (ходим бола парваришлаш таътилидан қайтгунга қадар)

1 146 398

сўм

олий ёки ўрта-махсус, ҳуқуқшунос

 

 

 

Қонунда белгиланган нотариал ҳаракатларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириши учун ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;

ҳисоботларни ўз вақтида топшириш учун нотариусга кўмаклашиш;

ҳар ой, ҳар чорак ва йил якунида ҳужжатларни белгиланган тартибда тикиб бориш;

фуқароларга тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар бериш;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги раҳбарияти ва бошқарма бошлиғи кўрсатмасига асосан ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

22

Сариосиё тумани 2/1

1 146 398

сўм

олий ёки ўрта-махсус, ҳуқуқшунос

23

Узун тумани 1-сон нотариус котиби

1 146 398

сўм

олий ёки ўрта-махсус, ҳуқуқшунос

24

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ҳузуридаги вилоят нотариал архиви архиваруси в.в.б (ходим бола парваришлаш таътилидан қайтгунга қадар)

805 476

сўм

олий ёки ўрта-махсус, ҳуқуқшунос

Қуйидагилар Архиваруснинг вазифалари ҳисобланади:

Нотариуслар томонидан расмийлаштирилган нотариал харакатларни архивга сақлаш учун қабул қилишда архив мудирига ёрдамлашиш;

Нотариал харакатларнир асмийлаштиришда иштирок этган фуқароларнинг аризасига биноан нотариал ҳаракатлардан дубликатлар бериш;

Ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларнинг сўровномасига асосан нотариал харакатлар йиғма жилдини топшириш ва қабул қилиб олиш;

Архив ҳужжатлари бўйича ҳисоботларни ўз вақтида топшириш;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги раҳбарияти ва бошқарма бошлиғи кўрсатмасига асосан ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

 

Ойлик иш ҳақидан ташқари ижтимоий ҳимоялашга қаратилган қуйидаги чоралар ва тўловлар таъминланади:

- ойлик иш ҳақига мартаба даражалари учун ва кўп йиллик хизмати учун қўшимчалар (бундан ташқари, мукофот пули, моддий ёрдам ва бошқалар) қўшиб борилади;

- адлия органлари ходимларига бериладиган махсус унвон – мартаба даражалари берилади;

- ходимларнинг озиқ-овқат харажатларини қисман қоплаш учун ҳар ойлик компенсация тўлови (энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида);

- Меҳнат кодексида белгиланган 6 та байрам ва 4 та чорак якунлари бўйича ойлик иш ҳақи фонди миқдорида мукофот пуллари;

- ходим таътилга чиққанда икки ойлик иш ҳақи фонди миқдорида моддий ёрдам пули;

- ходимга оилавий шароитига кўра ижтимоий муҳофаза қилиш тарзидаги пул маблағи (энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида);

- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун йилда бир маротаба моддий ёрдам (энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида)

- турли хил концерт ва театрларга чипталар ҳамда ички туризм, санаторий ва бошқа даволаш муассасаларига, шунингдек болалар оромгоҳларига йўлланмалар;

- уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган ходимларга уй-жой сотиб олиш учун беш йилдан кўп бўлмаган муддатга ва энг кам иш ҳақининг минг баробаридан ошмаган миқдорда фоизсиз қарз ажратиш;

- ходимларга уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун компенсация тўлови;

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар 2019 йил 23 сентябрь кунига қадар ўз шахсий варақасини surxondaryo@minjust.gov.uz электрон почтасига ёки Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси Кадрлар бўлимига юборишлари лозим. Юборилаёган маълумотномада номзоднинг яшаш манзили ва телефон рақамлари тўғрисидаги ҳамда қайси иш ўрнига ҳужжат топшириш истаги ҳақидаги маълумотлар ҳам экс эттирилиши керак.

06
Хусусий мулк дахлсизлиги янада кучайтирилади.

Хусусий мулк дахлсизлиги янада кучайтирилади.

 

            Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддасига асосан, хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир. Мулкдор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибдагина мулкидан маҳрум этилиши мумкин.

Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг Конституцияда кафолатланган дахлсизлигини таъминлаш борасида бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд бўлиб, уларнинг ижросини янада кучайтириш, мансабдор шахсларнинг қонун ҳужжатларини бузганлиги учун жавобгарлигини янада ошириш мақсадида 2019 йил 13 августда Президентимиз томонидан “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида”ги               ПФ-5780-сонли Фармон қабул қилинди.

Фармонга асосан Бош прокуратура ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил зиммасига хусусий мулкдорларга уларнинг ҳуқуқларини бузган ҳолда зарар етказилишига, шу жумладан мулк ҳуқуқини ноқонуний чеклаш ва (ёки) ундан маҳрум қилиш, хусусий мулкка, жумладан аввал хусусийлаштирилган мулкка тажовуз қилиш, мулкдорга қасддан номақбул шартларни, шу жумладан мулкни ёки мулкий ҳуқуқни топширишга доир асоссиз талабларни қўйиш, шунингдек, мулкни олиб қўйиш ёхуд мулк эгасини шахсий мулк ҳуқуқидан воз кечишга мажбур қилишга йўл қўйилмаслиги устидан тизимли назорат (контроль) ўрнатиш ва мансабдор шахслар томонидан суиистеъмол ва қонунбузарлик ҳолатларининг олдини олиш ва бунга йўл қўймаслик юзасидан зарур чораларни кўриш вазифаси юклатилди.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва бошқа қонун ҳужжатларига мулкдорларнинг хусусий мулк дахлсизлиги, ўзига тегишли бўлган мол-мулкка мустақил эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш, мулкдорларга давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган ер майдонининг бозор қийматида тўлиқ қопланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритиши белгиланди.

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари устуворлиги, тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашганлик ва тўсқинлик қилганлик учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормаларининг сўзсиз бажарилиши, мулк ва бошқа мулкий ҳуқуқлар бузилишига йўл қўйилмаслиги тамойилларига қатъий риоя қилинишини таъминлаш ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги бошқа бир қанча вазифаларни бажариш барча даражадаги маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари зиммасига юклатилди.

Фармоннинг яна муҳим жиҳатларидан бири, маҳаллий давлат ҳокимиятларига-тадбиркорлик субъектларини ўзларининг асосий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, шу жумладан ҳомийлик ва хайрия ёрдами кўрсатиш ишларига, ҳудудларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бориш, темир-терсак ва макулатура йиғиш ҳамда бошқа ишларга мажбурий жалб қилиш; тадбиркорлик субъектларини ҳар қандай шаклда қишлоқ хўжалигидаги мавсумий ишларга (экиш ва йиғиб олиш ишларига) ва меҳнат ресурслари, пул маблағлари ва бошқа моддий бойликларни йўналтириш билан боғлиқ бошқа тадбирларга жалб қилиш; тадбиркорлик субъектлари иштирокида мажбурий тартибда, шу жумладан уларга нисбатан маъмурий ва бошқа чораларни қўллаш таҳдиди остида йиғилишлар ва бошқа тадбирларни ўтказиш тақиқланди.

2020 йил 1 январдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда қишлоқ хўжалигида мўлжалланган ер участкаларини олиб қўйиш ва бир фермер хўжалигидан бошқасига ўтказиш, шунингдек, жисмоний ва юридик шахслар эгалигида бўлган, улар фойдаланадиган ва мулки бўлган ер участкаларини жамоат ва давлат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш бўйича ваколатлари тегишли халқ депутатлари Кенгашларига берилиши белгиланиши, бу соҳада йўл қўйилаётган турли хил суистеъмолчиликларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Мазкур фармонга асосан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузурида Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ташкил этилиб, кичик бизнес ва тадбиркорликни, хусусий тадбиркорликнинг барча шаклларини ривожлантиришга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга ошириш агентликнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Фармонда шунингдек, тадбиркорлик субъектларини, шу жумладан маълум сабабларга кўра фаолият кўрсатмаётган тадбиркорлик субъектларини ҳисобга олишнинг ягона ёндашувини таъминлаш, фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини,давлат ташкилотларининг бўш турган ер участкаларини хўжалик фаолиятига жалб қилиш ва сотиш тартибини жорий этиш ҳамда кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича бошқа тадбирларни амалга ошириш бўйича нормалар белгиланган.

 

            Адлия бошқармаси

            бўлим бошлиғи                                                                           Б.Гаффаров

31
Сурхондарё вилояти юридик коллежига 2019/2020 ўқув йили учун ҳужжат топширган абитуриентлари диққатига.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 30 августдаги 265-ум-сонли "2019/2020 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик коллежларининг 1-курсига ўқувчиларни қабул қилиш тўғрисида" буйруғи асосида имтиҳон натижалари эълон қилинди.

Натижалар билан Сурхондарё вилояти юридик коллежининг расмий www.surxonyuridik.uz веб-сайти орқали танишишингиз мумкин.

Имтиҳон натижаларини қуйидаги линк орқали билиб олишингиз мумкин. http://surxonyuridik.uz/news/view/48

19
Диққат танлов!!!

Диққат танлов! Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси томонидан  БАТАРЕЯ АККУМУЛЯТОРНАЯ (Аккумулятор для UPS-1000W ( 12V 12Ah Cycle use:14.5 V-14.9V. Standby use: 13.5V-13.8V. Initlal current: XCL1212 less then 3.6A, ўлчами 14,5х9х6 см)), БАТАРЕЯ АККУМУЛЯТОРНАЯ (Аккумулятор для UPS-600W ( 12V 5.0Ah Cycle use:14.5 V-14.9V. Standby use: 13.5V-13.8V. Initlal current: XCL1250 less thаn 1.5A, ўлчами 9.5х9х6.5см)) харид қилиш бўйича танлов эълон қилади. Қўшимча маълумотлар dxarid.uzex.uz сайтида. Лот рақами 5035366. 

16
Вилоят адлия бошқармасида "Жисмоний ва юридик шахсларга ер майдонларини ажратиш ва заҳирага олишнинг ҳуқуқий асослари" мавзусида семинар тадбири ўтказилди.

Жорий йилнинг 16 август куни Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда бошқарманинг мажлислар залида барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ва ушбу соҳага дахлдор ташкилотларнинг раҳбарлари ҳамда ходимлари иштирокида "Жисмоний ва юридик шахсларга ер майдонларини ажратиш ва заҳирага олишнинг ҳуқуқий асослари" мавзусида семинар тадбири ўтказилди.

Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг 
фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими етакчи маслаҳатчиси                                                      С.Аллаёров