Yangiliklar
Аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва саводхонлигини оширишда ҳуқуқий ахборотлардан эркин фойдаланишни ташкил этиш фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг муҳим омилларидан бири саналади.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Сурхондарё вилоят минтақавий вакили, Фуқаролик жамиятини шакллантириш мониторинг қилиш институти ва вилоят Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда Термиз тиббиёт коллежида “Одам савдосига қарши курашиш давр талаби” мавзусида тадбир ўтказилди.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Термиз транспорт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида “Ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармасида “Кексаларни эъзозлаш йили” ва “9 май - Xотира ва қадрлаш куни” байрами муносабати билан вилоят адлия идораларида узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб, ҳозирда нафақага чиққан бир гуруҳ фахрий ходимларни тақдирлаш тадбири ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 13 апрелдаги 01-02/16-17-сонли «Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтказилаётган товарларнинг намуналарини ва нусхаларини божхона органлари тизимида тасарруф этиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори.