Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

05
Соғлом бола - келажагимиз

Сурхондарё вилоят адлия бошқармасида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда “Соғлом бола бизнинг келажагимиз” мавзусида давра суҳбатида ўтказилди.

05
Ғолиблар ва совриндорлар тақдирланди

Мамлакатимизда спортни оммалаштириш, соғлом ҳаёт тарзини қарор топтириш, уни том маънода оммавий умумхалқ ҳаракатига айлантиришга қаратилган улкан ишлар амалга оширилмоқда. Биргина, ўтган йилнинг ўзида мамлакатимизда 113 та болалар спорти объектларининг фойдаланишга топширилганлиги, бу мақсадлар учун 210 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилганлиги спортни ривожлантириш давлат сиёсати даражасига кўтарилганлигининг ёрқин ифодасидир.

03
Ҳамкорлик тўғрисида Меморандум

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 5 июнь - Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни ҳамда “Экологик ҳафталик” муносабати билан “Ўзбекистон Республикасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тизимининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш” мавзусида республика илмий-амалий анжумани ташкил этилди.

03
Одам савдоси - мудҳиш жиноят

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ва Жарқўрғон туман ҳокимлиги ҳамкорлигида “Одам савдосига қарши курашишнинг долзарб масалалари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

02
Соғлом бола - юрт таянчи

Термиз давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан “Соғлом ва баркамол авлодни тарбиялашнинг қонунчилик асослари” мавзусида семинар ўтказилди.

23
Қонун лойиҳалари муҳокамаси

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 144-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 43-моддасига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳалари муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

22
Ёшлар келажагига масъуллик

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан Термиз туманидаги “Янгиариқ қишлоқ-хўжалиги”, “Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги” ва Жарқўрғон туманидаги “Спорт” ҳамда “Жарқўрғон агросаноат” касб-ҳунар коллежларида “Ёшлар ва қонун” мавзусида учрашувлар ўтказилди.

21
Халқаро давра суҳбати

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказида Тошкент давлат юридик университети, Олий суд ҳузуридаги Тадқиқот маркази, Бош прокуратура Олий ўқув курслари, ИИВ Академияси билан ҳамкорликда Ўзбекистондаги ЕХҲТ лойиҳалари Координатори, АҚШ Федерал суд маркази, Европа Иттифоқининг “Ўзбекистондаги суд-ҳуқуқ ислоҳотларига кўмаклашиш” лойиҳаси, “Региональный диалог” ХНТ (Словения) кўмагида “Юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш масалалари” мавзусида халқаро давра суҳбати ташкил этилди.

13
Марказий сайлов комиссиясида

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда комиссия аъзолари, сиёсий партиялар, Ўзбекистон экологик ҳаракати ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

08
Фахрийлар шарафланди

Сурхондарё вилоят адлия бошқармасида турли лавозимларда самарали меҳнат қилиб, нафақага чиққан, халқ орасида алоҳида ҳурмат ва эътибор қозонган фахрийлар билан учрашув ўтказилиб, улар мамлакатимизда кенг нишонланаётган “9 май - хотира ва қадрлаш куни” байрами муносабати билан бошқарма раҳбарияти ва ходимлари томонидан қизғин муборакбод этилди.