Yangiliklar
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази ва Тошкент давлат юридик универститети томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида “Дастлабки тергов ва судлов жараёнида янги экспертиза турларидан фойдаланишнинг замонавий имкониятлари” мавзусида Республика анжумани ташкил этилди.
Ўзбекситон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма икки йиллик байрамига бағишлаб тасдиқланган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари режасининг ижросини таъминлаш мақсадида Термиз шаҳридаги Бахт уйи биносида “Инсон ҳуқуқлари –энг олий қадрият” мавзусида семинар ўтказилди.
Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида вилоят адлия, вилоятИИБ бошқармалари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича(омбудсман)нинг вилоят бўйича минтақаси, вилоят прокуратураси, жиноят ишлари ва фуқаролик ишлари бўйича вилоят судлари ҳамда вилоят касаба уюшмаси бирлашмаси фаоллари билан ҳамкорликда “Конститутция- ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолати” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Адлия вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 22 йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Адлия вазири Н.Т.Йўлдошев тадбирни очар экан, йиғилганларни қутлуғ сана билан табриклаб, Асосий Қонунимизнинг давлат ва жамият ҳаётида тутган беқиёс аҳамияти хақида маъруза қилди.