Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 451 11 48

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

Ватан ҳимоячлари шарафланди


1.jpgЎзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 9 декабрдаги “Ватан ҳимоячилари куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги фармойиши ижроси юзасидан белгиланган чора-тадбирларга кўра, Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан “Ҳарбий хизмат жойларида ёш ҳарбий хизматчилар учун яратилган шарт-шароитлар ва қуролли кучларда амалга оширилаётган ислоҳотлар” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Ушбу тадбирда Термиз шаҳридаги ҳарбий қисм командири ва шу ҳарбий қисм масъул ходимлари иштирок этиб, барчани “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан табриклаб, юқорида кўрсатилган мавзу юзасидан ўз фикрларини билдирди.

Шунингдек, маърузачилар ҳар бир оилада камол топаётган ёшларимизнинг, сиёсий, ижтимоий, маънавий онгини ривожлантириш, ёш авлодни ватанпарварлик, юртга содоқат руҳида тарбиялаш, келажакка бўлган ишончини ва фидоийлигини ошириш, руҳиятини кўтариш ҳақида тўхталиб ўтдилар.

Ҳарбий қисмларда ёш ҳарбий хизматчилар учун барча шарт-шароитлар яратилаганлиги таъкидланди ва кўпгина ёш ҳарбий хизматчилар чуқур билимга эга эканлигини, 1.jpgтегишли идоралар билан ҳамкорликда ҳарбий хизматчилар билан ўқув машғулотларида турли йўналишда ҳуқуқий ва ҳарбий соҳаларни ўргатиш орқали ҳам ёшларнинг ҳуқуқий онги ҳамда билимини ошириш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилаётганлиги билдирилди.

Айниқса, мустақил юртимизда ёш авлодни қонунга итоаткор руҳда ва уни ҳурмат қилиш ғоялари билан тарбиялаш муҳим вазифалардан ҳисобланиши ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Давра суҳбати жараёни ўзига хос баҳс – мунозара усулда ташкил этилди ҳамда унинг барча иштирокчилари жараёнларда фаол иштирок этишиб, ўз мулоҳазаларини билдиришди.