Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 451 11 48

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

15
Юридик кадрлар салоҳияти юксалмоқда

Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнида суд-ҳуқуқ тизимини чуқур ислоҳ этиш, соҳани малакали кадрлар билан таъминлаш, мутахассислар салоҳиятини ошириб боришга доимий эътибор қаратилмоқда.

09
Адолат ва қудрат тимсоли

Адлия вазирлиги тизимидаги Тошкент юридик коллежида “Амир Темур – адолат ва қудрат тимсоли” мавзусида илмий-амалий анжуман ташкил этилди.

09
Давлат бошқарувини янада демократлаштириш йўлида

Тошкент давлат юридик университетида “Давлат бошқарувини демократлаштириш жараёнида парламент ислоҳотларининг самарадорлигини ошириш” мавзусида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Адлия вазирлиги, Бош прокуратуранинг Олий ўқув курслари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети вакиллари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

08
Қонунчилик ташаббусларининг мақсади - давлат ҳокимиятини янада демократлаштиришдир

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказида “Конституциявий ислоҳотларни амалга ошириш жараёнида қонун ҳужжатларини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

03
Ўқувчилар билан учрашув

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг тадбирлар дастурида ёшларни давлат ҳокимияти органлари тизими фаолияти билан яқиндан таништиришга қаратилган вазифалар белгиланган. Шу мақсадда, Адлия вазирлиги томонидан ташкил этилган тадбир Тошкент юридик коллежининг ёш ҳуқуқшуносларини адлия органларининг қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш борасидаги фаолияти ҳақидаги билимларини янада бойитишга хизмат қилди.

28
Ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилишнинг янги тартиби

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг масъул ходимлари иштирокида “Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш тартибини такомиллаштириш” мавзусида анжуман ташкил этилди.

27
Соғлом бола – оила қувончи

Сурхондарё вилоятида эрта турмуш қуриш ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш мавзусига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда вилоят адлия, халқ таълими, соғлиқни сақлаш бошқармалари масъул ходимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

24
Ёшлар - Ватан келажаги!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг ижроси юзасидан Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан тегишли идоралар билан ҳамкорликда Қумқўрғон туманидаги “Қишлоқ хўжалиги” ва “Агросаноат” касб-ҳунар коллежларида ҳамда тумандаги 3-сонли ўрта таълим мактабида “Ўзбекистон Республикасида сиёсий, ҳуқуқий, ижтимоий ва иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар”нинг мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан “Ёшлар ва қонун” ҳамда “Ватан келажаги ёшлар қўлида” мавзуларида учрашув ва давра суҳбатлари ўтказилди.

24
Бизнес энди интернет орқали рўйхатга олинади

Тадбиркор бўлишни истайсизми? Ўз уйингизда тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтишингиз ва фаолият бошлашингиз мумкин.

19
НАВРЎЗ МУБОРАК!

Фасллар келинчаги бўлмиш баҳор юртимизга ўзи билан бирга қатор байрамларни бошлаб келади. Кўкламнинг тароватини қалбларимизга янада чуқурроқ кириб боришида халқимизнинг миллий байрамларидан бири Наврўзнинг ўрни беқиёсдир.