Янгиликлар
Ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолати
Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида вилоят адлия, вилоят ИИБ бошқармалари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича (омбудсман)нинг вилоят бўйича минтақавий вакили, вилоят прокуратураси, Жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича вилоят судлари ҳамда вилоят касаба уюшмаси бирлашмаси фаоллари билан ҳамкорлигида “Ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолати”мавзусида семинар ўтказилди.
Тадбирда сўзга чиққанлар, 1992 йилнинг 8 декабрь куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси – мустақил давлатимизнинг асосий қонуни сифатида мамлакатимизда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари, демократик ислоҳотлар ва янгиланишларга мустаҳкам ҳуқуқий замин сифатида хизмат қилаётганлигини, Ўзбекистон Республикаси ўзининг 24 йиллик мустақил тараққиёт йўлида эришган барча натижалар, хусусан, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг таъминланиши, давлат бошқарувининг энг самарали механизмини жорий этилиши, фуқаролик жамияти асосларини вужудга келиши ва ривожланиши каби ютуқлар Конституция ва у асосида қабул қилинган қонунларнинг изчил амалга оширилиши натижасида қўлга киритилганлигини, Президентимиз эътироф этганидек, “Конституциямиз ўз мазмун-моҳиятига кўра халқимиз тафаккурининг маҳсули бўлиб, у давлатни давлат, миллатни миллат сифатида танитадиган қомуснома” эканлигини, унинг барча моддалари дунёда умумэътироф этилган тамойиллар, халқаро ҳуқуқ нормалари ва бошқа бир қатор халқаро ҳужжатлардаги умуминсоний тамойиллар мазмуни билан суғорилганлиги ҳақида гапирдилар.
Тадбир давомида маърузачилар ҳозирги кунда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг муҳим омилларидан бири суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиниши бўлиб, ушбу ислоҳотлар жиноят, жиноят-процессуал қонун ҳужжатлари, жиноий жазо тизмини изчиллик билан босқичма-босқич лебераллаштирилиши ҳисобланиб, бу соҳада муҳим ишлар амалга оширилаётганлиги, Конституция қабул қилинганлигининг йигирма уч йиллиги муносабати билан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномасига мувофиқ, инсонпарварлик тамойилларига амал қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг “Амнистия” тўғрисида қарори қабул қилинганлиги ва унинг ижроси ҳақида кенг қамровли тушунча бердилар.
Тадбир давомида маърузачилар аҳолиинг ҳуқуқий ва сиёсий маданиятини ошириш, улар орасида ҳуқуқий тарбияни шакиллантиришда давлат ва жамоат ташкилотларининг роли ва ўрни алоҳида аҳамият касб этишини, ҳуқуқий демократик жамият қуришда аввало аҳолининг, айниқса ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий маданиятининг юксак бўлишини, ўз хатти-ҳаракатларини англай билиши ва ўзини-ўзи бошқара олиши лозимлиги ҳақида тўхталдилар.
Тадбир сўнгида бу йўналишдаги ишларни янада ривожлантириш ва аҳолинингнинг ҳуқуқий маданиятиини ошириш юзасидан тадбир иштирокчилари томонидан бир қатор таклифлар илгари сурилиб, тегишли тавсялар ишлаб чиқилди.