Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 451 11 48

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

“Ягона дарча” марказлари тадбиркорлик субъектлари учун улкан имкониятлар калити


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят ҳокимлиги, вилоят ахборот ва коммуникация технологияларини ривожлантириш бошқармаси ва Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда Термиз шаҳридаги “Ёшлар маркази” биносидаамалий-семинар ташкил этилди.1.jpg

Эслатиб ўтамиз, тадбиркорлик субъектларига “Ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари 2016 йилнинг 1 январидан бошлаб ўз фаолиятини бошлайди. Шу муносабат билан, айни пайтда ягона марказларнинг фаолиятини ташкил этиш бўйича кенг кўламли тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Бир қатор учрашувлар доирасида марказларни ташкил этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори ижросини таъминлаш ҳамда энг қулай ва осон иш механизмларни жорий этиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Термиз шаҳрида ўтказилган мазкур амалий семинарда ҳуқуқни муҳофаза этувчи ва назорат органлари ходимлари, тегишли манфаатдор ташкилотлар вакиллари ҳамда вилоятнинг бир гуруҳ тадбиркорлари иштирок этдилар.

Семинарда сўзга чиққанлар “Ягона дарча” марказларини ташкил этиш мақсадлари ва унинг тадбиркорлик субъектлари учун яратилаётган қулай жиҳатлари тўғрисида маълумот ва тушунчалар бердилар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 сентябрдаги “Тадбиркорлик субъектларига “Ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрсида”ги Қарорининг 7-бандида Ўзбкистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда давлат хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисида доимий равишда минтақавий семинарлар ўтказиш вазифалари юклатилган эди.

Айни пайтда “Ягона дарча” марказларининг аҳоли, тадбиркорлик субъектлари, давлат органлари билан боғланиш бўйича тартибини изоҳлаб бериш, моддий-техника ва юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш ва бошқа тегишли масалалар бўйича чора-тадбирлар амалга оширилди.

Амалга оширилган кенг қамровли чора-тадбирлар натижасида “Ягона дарча” марказлари тегишли тартибда жихозланди, керакли мутахассислар билан таъминланди.

1.jpgБугунга келиб вилоятимиз буйича 14 та “Ягона дарча” марказлари фаолият бошлашга тайёр турибди. Эндиликда, бир қатор давлат хизматлари фақат “Ягона дарча” марказлари орқали амалга оширилишини айтиб ўтиш муҳим. Бу орқали махсус давлат хизматлари рўйхатида белгиланган хизматларни кўрсатиш ва тегишли аризаларни кўриб чиқишда давлат идораларининг мижозлар билан тўғридан-тўғри мулоқот қилишини таъқиқлаш, шу билан бирга “Ягона дарча” марказлари орқали ариза юборишда ҳудуд ва бошқа сабаблар туфайли юзага келувчи чекловларни бартараф этиш мақсад қилинган.

Жонли мулоқот асносида ўтган семинарда Адлия органлари масъул ходимлари “Ягона дарча” марказлари билан боғлиқ ташкилот ва муассасаларнинг тажрибали мутахассислари тадбиркорлар томонидан берилган барча саволларга жавоб бердилар.