Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 451 11 48

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Конституция - асосий қонунимиз


1.jpgСурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан, вилоят фуқаролик жамияти шакиллантиришни маниторинг қилиш мустақил институти,жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг масъул ходимлари ҳамкорликда Термиз Олимпия заҳиралари коллежида талаба ёшлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 23 йиллиги муносабати билан Конституция асосий қонунимиз”мавзусида тадбир ўтказилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар таълим-тарбия спорт, санъат, илм фан, ижод, бунёдкорлик, хуллас, барча жабҳаларда ёшлар тақдири йўлида Ўзбекистонда қилинган ишлар, давом этаётган буюк саъй-ҳаракатлар аниқ-тиниқ далилар билан ОАВларида бериб борилаётганлигини, буларни кўриб, ёшларимизнинг айниқса спорт соҳасидаги ютуқлари, ватанимизни жаҳонга танитаётганлигини, оддий бир хонадон фарзандининг фан олимпиадасида дунёни лол қолдириши биз учун одатий ҳол бўлаётганлиги ҳақида тўхталиб, ҳар бир давлатнинг давлат сифатидақайтарилмас ва ўзига хос хусусиятларни кўрсатувчи асосий ҳужжат унинг Конститутцияси эканлигини, жамиятни умумбашарий ҳуқуқий қадриятлар асосида ташкил этишда Конституциянинг ўрни беқиёс эканлигини, жаҳон конституцииявий тажрибаси ўзаро бир-бири билан боғлиқ уч таркибий қисимдан иборат эканлиги ҳақида тўхталдилар.

1.jpgШунингдек, асосий қонунимиз яратилишининг мураккаб ва муҳим, айни чоғда шарафли солномасига назар солар эканмиз, ҳеч шубҳасиз Ўзбекистон Конституцияси халқимизнинг мустақиллик сари узоқ изланишлари натижаси эканлиги ҳақида айтиб ўтилди.

Бундан ташқари, Конституциямизда фуқароларимизнинг ҳуқуқлари ва бурчлари белгилаб қўйилган бўлиб, улар шахсий, ижтимоий-иқтисодий ҳамда сиёсий ҳуқуқлар эканлигини, шахсий ҳуқуқларга яшаш ҳуқуқи, эркинлик ва шахсий дахилсизлик ҳуқуқи, фикрлаш ҳуқуқи, сўзлаш ҳуқуқи, хоҳлаган динига эътиқод қилиш ёки эътиқод қилмаслик ҳуқуқи ва бошқалар кириши ҳақида атрофлича фикр юритилди.

Учрашув ўзига хос савол-жавоб усулда ташкил этилди ва ёшларга ҳамда тадбир тингловчиларига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди ҳамда унинг барча иштирокчилари жараёнларда фаол иштирок этишиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.