Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 451 11 48

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

25
Қонун ҳужжати ижроси ўрганилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4546-сон қарорига асосан 2020 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари томонидан фуқаролардан талаб қилиниши, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан берилишига йўл қўйилмайдиган 28 турдаги ҳужжатлар рўйхати тасдиқланган.

Лекин, ўтказилаётган ўрганишларда айрим давлат органлари томонидан ҳозирги вақтда ҳам маҳалла фуқаролар йиғинларидан турли маълумотномалар талаб этилаётганлиги кузатилмоқда.

Хусусан, юқорида кўрсатилган рўйхатда дафн ўтказилганлиги ҳолатини тасдиқлаш учун маълумотнома берилиши ҳам тақиқланган бўлсада, Музработ тумани ИИБ томонидан “Юртим жамоли” маҳалла фуқаролар йиғинидан фуқаро А.нинг дафн ўтказилганлиги ҳолатини тасдиқлаш учун билдириш шаклидаги маълумотнома талаб қилиб олинган.

Қарорга асосан яшовчи шахслар сонини тасдиқлайдиган маълумотнома берилиши мумкин бўлмасада, Олтинсой тумани газ таъминот идорасида ўтказилган мониторингда “Хидиршо”, “Сайрак”, “Янги қурилиш” маҳалла фуқаролари йиғинларидан фуқароларнинг оила таркиби тўғрисидаги маълумотнома сўраб олинганлиги маълум бўлди.

Юқоридаги каби ҳолатларга бошқа туманларда ҳам йўл қўйилганлиги аниқланиб, туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан тегишли таъсир чоралари қўлланилди.

Адлия органлари томонидан қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижроси бўйича доимий равишда ўрганиш ҳамда мониторинг ишлари олиб борилиб, йўл қўйилаётган хато ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли чоралар кўриб борилмоқда.

 

Ижтимоий-иқтисодий соҳада

ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш

бўлими бошлиғи Б.Гаффаров

21
Жарқўрғон туман адлия бўлими томонидан туман “Озиқ-овқат деҳқон бозори” МЧЖ радио узели орқали ҳуқуқий тарғибот олиб борилди.

Жарқўрғон туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси Т.Исматуллаев томонидан 2020 йил 20 август куни туман “Озиқ-овқат деҳқон бозори” МЧЖ радио узели орқали Ўзбекистон Республикасининг “Инновацион фаолият тўғрисида”ги ЎРҚ–630-сон қонуни ва 2019 йил 20 декабрдаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг 1023-сонли қарори, “Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–4797-сонли қарори, 29.06.2020 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–6013-сонли, 2020 йил 24 июлдаги "Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6034-сонли фармонлари мазмун-моҳияти ва аҳамияти фуқаролар ва тадбиркорлар эътиборига етказилди.


Жарқўрғон туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси Т.Исматуллаев

20
Бойсун туман ҳокимлигида халқ депутатлари Бойсун тумани Кенгашининг ўн биринчи сессияси бўлиб ўтди

Сессияда тумандаги 4 та сектор, корхона, ташкилот, муассасаларнинг раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирок этди. 
Дастлаб депутатлар сессия кун тартибига киритилган “Карантин тартиблари босқичма-босқич юмшатиб борилиши муносабати билан фуқаролар санитария талабларига риоя қилган ҳолда яшаш ва меҳнат қилиш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш ҳамда тўғри овқатланиш, аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдамининг ўз вақтида ва сифатли кўрсатилишини ташкил этиш юзасидан туман тиббиёт бирлашмасининг аҳолига мурожаати тўғрисида”ги масала бўйича Бойсун туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи А.Ғаниевнинг ахбороти эшитилди. 
Шунингдек, Фуқаролик ишлари бўйича Бойсун туман суди раиси О.Бердиевнинг 
суднинг фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини, корхона, муассаса ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилишни амалга оширишга доир фаолияти юзасидан ахбороти тингланди. 
Сессия сўнгида Бойсун туман адлия бўлими бошлиғи Н.Мамадиев томонидан 
2020 йилнинг 6 ойи давомида давлат органлари ва ташкилотларининг тумандаги тузилмаларида норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати юзасидан ахборот берилди.
Сессияда муҳокама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.


Бойсун туман адлия бўлими ахборот хизмат


18
Одам савдосига қарши биргаликда курашамиз

30 июль — Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш куни сифатида бугунги кунда аср муаммосига айланган одам савдосига қарши кураш нафақат маҳаллий, балки халқаро даражадаги инсон ҳуқуқ ва эркинларини таъминлашдаги асосий масалалардан бири эканлигини кўрсатади.

Афсуски, дунё бўйлаб шунча кенг қамровли фаолият, тегишли тарғибот-ташвиқот олиб борилишига қарамай, ҳар йили миллионлаб инсонлар одам савдоси қурбонига айланмоқда. Мазкур жиноятнинг ривожланишига туртки бўлаётган асосий омиллардан бири одамларнинг чет элга бориш ва ишга жойлашиш ҳақида етарли маълумотга эга эмаслигидир. Айниқса, бошқа давлат, бегона бир муҳитга тушиб қолганлар мўмай даромад илинжида оғир жисмоний меҳнатга ёлланмоқда, аёллар эса тубан ва фаҳш ишларга мажбур этилмоқда.

БМТ маълумотига кўра, дунёда ҳар йили тахминан 2 миллион 700 минг киши одам савдосининг қурбонига айланмоқда.

Мамлакатимизда ҳам бу иллатни олдини олишга қаратилган кенг қамровли ҳуқуқий тарғибот тадбирлари олиб борилишига қарамай, айрим фуқароларимиз одам савдоси қурбонига айланмоқда.

Таъкидлаш лозимки, республикамизда одам савдосини олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида кўплаб ишлар амалга ошириб келинган.

Хусусан, Ўзбекистон 2003 йил 12 декабрда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1950 йилда қабул қилинган “Одам савдоси ва фоҳишаликнинг учинчи шахслар томонидан ишлатилишига қарши кураш тўғрисида”ги Конвенцияга қўшилган ҳамда 2008 йилнинг 17 апрелида “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинган.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига асосан Одам савдосига қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси  этиб қайта ташкил қилинди.

Сўнгги йилларда ҳам мамлакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилган ҳолда одам савдосига қарши курашиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар шулар жумласидандир.

Бу борада, одам савдоси қурбонларини аниқлаган ҳолда уларни ҳимоя қилиш ҳамда уларга тиббий, психологик ва бошқа ёрдам кўрсатиш, одам савдосига алоқадор шахсларни жавобгарликка тортиш, шунингдек, бундай жиноятларни содир этишга имкон бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича таъсирчан чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, куни кеча “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун (янги таҳрирда) (ЎРҚ-633, 17.08.2020 й.)  Президент томонидан имзоланди (Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот каналида маълум қилинди).

Қонунда одам савдосидан жабрланганларга зарур ёрдам кўрсатиш ҳамда уларни ҳимоя қилиш, шунингдек уларнинг одам савдосига қайта жалб этилиши хавфининг олдини олиш мақсадида идентификация қилиниши белгиланди.

Шунингдек, Қонунда одам савдосидан жабрланганларни ижтимоий реабилитация қилиш ва мослашувини таъминлаш тартиби ҳам белгиланиб, улар, жумладан, қуйидагиларни ўз ичига олади:

- ихтисослаштирилган муассасаларга жойлаштириш даврида моддий ёрдам кўрсатишни;

-  вақтинчалик уй-жой, озиқ-овқат, санитари-гигиена воситалари билан, зарур ҳолларда эса кийим-бош, пойабзал ва бошқа зарур ашёлар билан таъминлашни;

-  ишга жойлашишда, таълим олишда, касбий жиҳатдан йўналтиришда ва касбга тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлашда ёрдам кўрсатишни;

- ижтимоий жиҳатдан қайта интеграцияга, шу жумладан қариндошларни излашида ёрдам кўрсатишни.

Бундан ташқари, мазкур янги таҳрирдаги Қонунда одам савдосидан жабрланганлар тўғрисидаги ҳамда уларга нисбатан содир этилган ҳолатлар ҳақидаги ахборот, шунингдек кўрилган хавфсизлик чоралари тўғрисидаги маълумотлар ошкор этилмаслиги белгиланди.

Ушбу Қонун расман эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач кучга киради.

Хулоса ўрнида шуни алоҳида қайд этиб ўтиш керакки, одам савдосининг ҳар қандай кўринишига қарши курашиш ҳар биримизнинг устувор мақсадимиз бўлган ҳолда одам савдоси каби иллатнинг фаровон ҳаётимизга соладиган хавфи ва салбий оқибатлари тўғрисида тушунтириш ишларини олиб бориш, бу борада аҳолимизнинг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини ошириш адлия органларининг асосий вазифаларидан биридир.

 

Музработ туман адлия бўлими бошлиғи

Дилдора Йўлдошева

03
Адлия ходимининг ёрдами билан ҳомиладорлик ва туғиш таътили пуллари тўлиқ тўлаб берилди.

Хусусан, Музработ тумани, "Шаффоф” маҳалласида яшовчи фуқаро С.Тнинг Музработ туманидаги 44-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўқитувчи бўлиб ишлашлигини маълум қилиб, ҳомиладорлик ва туғиш таътили пуллари берилмаётганлигидан норози бўлиб Адлия вазирлигига pm.gov.uz орқали йўллаган мурожаати, вилоят адлия бошқармасининг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан ўрганиб чиқилиб, мурожаатни ўрганиш давомида фуқаро  С.Тнинг 14 792 856 сўм миқдорда ҳомиладорлик ва туғиш таътили пуллари тўлаб берилишига яришилди ҳамда фуқаронинг мурожаати қаноатлантирилди.

Бундан ташқари, Музработ туман Халқ таълими бўлими мансабдор шахсларига келгусида, Меҳнат кодекси ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига қатъий амал қилиши лозимлиги, акс ҳолда тегишли жавобгарликка тортилиши мумкинлиги ҳақида огоҳнома киритилди.

 

 

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя

қилиш бўлими бошлиғи

Ш.Тиловов

29
Олий таълим муассасаларига кириш истаги бўлган абитуриентларга қулай имкониятлар берилди.

Мамлакатимизни янада ривожлантириш учун олдимизда турган устувор вазифаларни профессионал даражада бажаришга қодир ёшларни тарбиялаш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани юқори малакали кадрлар билан таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 4319-сон қарори қабул қилинган.

Мазкур қарорга кўра, 2019/2020 ўқув йили қабули доирасида абитуриентларга олий таълим муассасаларининг тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси бир хил бўлган учтагача бакалавриат таълим йўналишида танловда иштирок этиш ҳуқуқи;

2019/2020 ўқув йили қабулидан бошлаб олий таълим муассасасига ўқишга қабул қилиш бўйича кириш тест синовларини июль-август ойларида ўтказиш;

2021/2022 ўқув йили қабулидан бошлаб тест синови топшириладиган фанлар мажмуасини икки бўлимга ажратиб, биринчи бўлимга барча тест топширувчилар учун мажбурий учта фан — она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи, иккинчи бўлимга абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фанни киритиш;

тест синовлари ташкил этилаётган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлардан (ногиронлиги бўлган ёки тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар бундан мустасно) тест синовларида иштирок этиши учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида тўлов ундириш;

абитуриентнинг тест синовида тўплаган баллари ҳақидаги маълумотни тест синови ўтказилган куннинг эртасига, унинг талабаликка тавсия этилгани ёки этилмагани бўйича белгиланган тартибда тасдиқланган танлов натижасини тест синовларини ўтказиш жараёни тўлиқ якунлангандан кейин бир ҳафта муддат ичида Давлат тест марказининг расмий веб-сайтидан маълумот олиш мумкинлиги белгиланди.

Қарор билан Давлат тест маркази ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Давлат тест маркази фаолиятини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилган. Жамғарманинг маблағлари фоиздаги улуши чегараланмаган ҳолда қуйидаги мақсадларга Давлат тест марказининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва марказ ходимларини, таълим ва бошқа муассасаларида ўқитиш, малакасини ошириш ва стажировка ўташи, фан номзоди ёки фалсафа доктори илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга ходимларга 30 фоиз, фан доктори ёки фан доктори илмий даражасига ёхуд хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга ходимларга ойлик иш ҳақининг 35 фоизи миқдорида устамалар тўлаб бериш ҳамда ходимларга лавозим маошининг 200 фоизигача бўлган миқдорда ойлик устамалар ва бошқа рағбатлантирувчи тўловларни амалга оширишга сарфланиши белгиланди.

Шунингдек, Президентимиз томонидан юридик таълим соҳасига алоҳида эътибор берилаётганлигининг исботи сифатида жорий йилнинг 29 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий суди, Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликларининг таклифларига асосан “Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5987-сон Фармони қабул қилинди.

Мазкур Фармон билан Термиз давлат университетида юридик факультет ташкил этилиб, «юриспруденция» йўналиши бўйича Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланган тартибда шакллантириладиган ва тасдиқланадиган квоталар бўйича қабуллар амалга оширилаётганлиги билан вилоятимиздаги давлат органлари ва ташкилотлар ҳамда профилактика инспекторлиги лавозимларига малакали олий юридик кадрлар билан таъминланишига эришилишини айтишимиз мумкин.

 

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси

 бўлим бошлиғи   Ғ.Тиловқобилов

27
Коррупция тараққиёт кушандаси

Жамият ривожига, мамлакат тараққиётига жиддий тўсиқ бўлиб, соҳалар юксалишига бевосита таҳдид туғдирадиган асосий иллат – коррупциядир. Шу сабабли юртимизда коррупцияга қарши кураш чораларини кучайтириш, уни илдизи билан йўқ қилиш, бу борадаги ҳуқуқий асосларни янада мустаҳкамлашга жиддий эътибор қаратилмоқда.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг асосий тамойилларидан бири сифатида жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида қонун устуворлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
          Пировардида, коррупцияга қарши самарали курашиш, унинг давлат, хўжалик бошқаруви органларининг нормал фаолият юритишига салбий таъсири, давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида демократик ўзгартиришларни амалга ошириш, давлат хавфсизлиги ва барқарорлигини сақлашни таъминловчи халқаро ҳуқуқий ҳужжатларга ҳамда Конституциямизга асосланган норматив-ҳуқуқий база яратилган. Ўзбекистон Республикаси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши конвенцияси ҳамда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти доирасида қабул қилинган коррупцияга қарши кураш бўйича Истамбул ҳаракат режасига аъзо саналади.

Коррупция дунё миқёсида ҳал этилиши лозим бўлган глобал муаммолардан биридир. Ушбу иллат ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказади, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келади. Шу боис унга қарши кураш халқаро аҳамият касб этиб, жаҳон сиёсатининг муҳим масалалари қаторидан жой олган.

    Ҳозирги даврда коррупция кўпгина давлатларнинг иқтисодий ва сиёсий салоҳиятига ўзининг салбий таъсирини кўрсатиб бера олди. Унга қарши курашиш, мунтазам равишда амалга оширилиши зарур бўлган долзарб вазифалардан бирига айланди.

    Шулардан келиб чиқиб, 2017 йил 3 январь куни “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилиниб, коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий механизми яратилди. Унинг асосий мақсади коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборатдир.

    Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни 3-моддасида асосий тушунчалар берилган бўлиб, унда коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ва манфаатлар тўқнашувига доир тушунчаларга таъриф берилган, яъни коррупция – шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини, ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этишидир.

    Мазкур Қонун ўз навбатида, фуқароларга коррупция ва коррупцияга оид ҳуқуқбузарликнинг нима эканлиги ва уларнинг салбий иллатлари ҳақида маълумот беради.

    Дарҳақиқат, коррупция ҳар қандай жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий, маънавий ҳаётига хавф соладиган, қолаверса, мамлакат тараққиётига тўсиқ бўладиган иллатдир.

    Мамлакатимизда олиб борилаётган туб ислоҳотлар шароитида давлат қурилиши ва ҳуқуқий сиёсатнинг мазмун ва моҳиятини аниқлаштириш, унинг мақсад ва вазифаларини ислоҳотларнинг бугунги тараққиёти асосида шакллантириб бориш, инсон манфаатларини таъминлашнинг стратегик жиҳатдан янги воситалар билан бир қаторда, ҳам тактик хусусиятга эга бўлган янги усулларни қўллаш, шахс ҳамда жамият манфаатларини янада самаралироқ ҳимоя қилиш, коррупциянинг олдини олишнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш эҳтиёжи вужудга келиши билан белгиланади.

    Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма мажлисидаги “Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз” мавзуидаги маърузасида “Жамиятимизда коррупция, турли жиноятларни содир этиш ва бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатларига қарши курашиш, уларга йўл қўймаслик, жиноятга жазо, албатта, муқаррар экани тўғрисидаги қонун талабларини амалда таъминлаш бўйича қатъий чоралар кўришимиз зарур”, деб бежиз таъкидламади.

       Қонуннинг 5-моддасида эса коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари кўрсатиб ўтилган бўлиб, улар: аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, унга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлашдан иборатдир.

       Ушбу Қонуннинг муҳим аҳамиятли жиҳати коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни бевосита амалга оширувчи давлат органлари ҳақида маълумот берилиб, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа давлат органлари ҳам амалга оширишлари назарда тутилган.

 Дарҳақиқат, коррупцияга қарши курашишда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, таълим муассасаларида коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий таълим ва тарбия масалалари Қонуннинг 16, 17, 18-моддаларида ўз ифодасини топган. Чунки ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданияти юксак бўлган ва ҳуқуқий таълим ва тарбия жиҳатдан етук бўлган инсонлар салбий иллат бўлмиш коррупцияга йўл қўймайдилар.

Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни 

қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими 

етакчи маслахатчиси Н.Кўзиева

15
Сурхондарё вилоят адлия бошқармасининг 2020-йил II-чорак ҳаражатлари.

Сурхондарё вилоят адлия бошқармасининг 2020-йил II-чорак бюджетдан ва бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармаси маблағларининг сарфланиши тўғрисида маълумот. Батафсил...

14
Сурхонедарё вилоят адлия бошқармаси томонидан мурожаатлар таҳлил қилинди.

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги туман (шаҳар) адлия бўлимларига 2020 йил 6 ойи давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар бўйича таҳлилий

М А Ъ Л У М О Т

 

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги туман (шаҳар) адлия бўлимларига 2020 йилнинг 6 ойи давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилинганда қуйидагилар аниқланди.

I. Бошқармага келиб тушган мурожаатларни (ёзма, ишонч телефони, сайёр қабул ва виртуал) кўриб чиқиш натижалари бўйича:

Жумладан, Сурхондарё вилоят адлия бошқармасига 2020 йилнинг 6 ойи давомида жами 863 та (шундан 379 таси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид, 94 таси ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солишга оид, 221 таси ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётига оид, 65 таси нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига оид, 12 таси юридик хизматлар фаолиятига оид, бошқа соҳалар бўйича 92 та) мурожаатлар келиб тушди. Келиб тушган мурожаатларнинг 656 таси ҳал этилди, 61 таси тегишлилиги бўйича кўриб чиқиш учун юборилди, 5 таси қонунда белгиланган асосда ва тартибда кўрмасдан қолдирилди, 8 таси ҳозирда кўриб чиқилмоқда.

Диаграмма 1. Келиб тушган мурожаатларнинг соҳалар кесимида таҳлили.

 

Келиб тушган мурожаатларнинг 656 таси (76.0 %, умумий келиб тушган мурожаатлар сонидан) ҳал этилиб, шундан 249 та мурожаат (37.9 %) қаноатлантирилди, 368 тасига (56.1 %) ҳуқуқий тушунтириш берилди, 39 таси (5.09 %) белгиланган тартибда рад этилди, 61 та мурожаат (9.2 %, умумий келиб тушган мурожаатлар сонидан) тегишлилиги бўйича кўриб чиқиш учун юборилди.

Хусусан, Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги мурожаатларнинг 58.1 фоизи (125 та), ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш соҳасидаги мурожаатларнинг 18.9 фоизи (17 та), ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасидаги мурожаатларнинг 27.0 фоизи (50 та), нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига оид мурожаатларнинг 67.7 фоизи (42 та) мурожаатлардаги важлар ўз тасдиғини топганлиги сабабли қаноатлантирилди.


Диаграмма 2. Қаноатлантирилган мурожаатларнинг соҳалар кесимида таҳлили.

 

Қаноатлантирилган мурожаатлар асосида турли идораларга 25 та тақдимнома, судларга 466 млн. 854 минг сўмлик 15 та даъво аризалари киритилди.

Қўлланилган таъсир чоралари натижасида 211 млн. 244 минг сўм пул маблағлари ундирилди. Шунингдек, 51 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилди.

Келиб тушган мурожаатларни 53 тасини кўриб чиқишда мутахассислар жалб қилинди, шунингдек 93 та мурожаатлар жойига чиқиб ўрганилди.

II. Бошқарма раҳбарияти томонидан ўтказилган сайёр қабулларда келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича:

Бошқарма раҳбарияти томонидан тасдиқланган жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш жадвалларига асосан Бойсун ва Денов туманида сайёр қабуллар ташкил этилиб, ушбу сайёр қабуллар жараёнида жисмоний ва юридик шахслардан жами 21 та (инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасига оид 20 та, ижтимоий-иқтисодий соҳаларга оид 1 та) мурожаатлар келиб тушди.

Ушбу мурожаатлар бошқарманинг тегишли таркибий бўлимлари томонидан ўрганиб чиқилиб, 20 таси (яъни сайёр қабуллар давомида келиб тушган мурожаатларнинг умумий сонидан 95.2 фоизи) хал этилди, 1 таси (яъни 4.8 фоизи) тегишлилиги бўйича кўриб чиқиш учун бошқа ташкилотларга юборилди.

Ҳал этилган мурожаатларнинг 12 таси (40 %) қаноатлантирилди, 8 тасига (60 %) ҳуқуқий тушунтириш берилди.

III. Айрим соҳалар кесимида келиб тушган мурожаатларнинг алоҳида хусусиятлари бўйича таҳлили:

Юқорида айтиб ўтилганидек, Сурхондарё вилоят адлия бошқармасига 2020 йилнинг 6 ойи давомида жами 863 та (шундан 379 таси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид, 94 таси ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солишга оид, 221 таси ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётига оид, 65 таси нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига оид, 12 таси юридик хизматлар фаолиятига оид, бошқа соҳалар бўйича 92 та) мурожаатлар келиб тушди. Келиб тушган мурожаатларнинг 656 таси ҳал этилди, 61 таси тегишлилиги бўйича кўриб чиқиш учун юборилди, 5 таси қонунда белгиланган асосда ва тартибда кўрмасдан қолдирилди, 8 таси ҳозирда кўриб чиқилмоқда.

1. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасига оид жами 379 та мурожаат келиб тушди. Мурожаатларнинг 215 таси (56.7 %) ҳал этилиб, шундан
125 таси (58.1 %) қаноатлантирилди, 90 тасига (41.9 %) ҳуқуқий тушунтириш берилди. Келиб тушган мурожаатларнинг 157 таси (41.4 %) тегишлилиги бўйича кўриб чиқиш учун адлия бўлимлари ҳамда бошқа ваколатли ташкилотларга юборилди, 2 таси (0.5 %) кўрмасдан қолдирилган, 7 таси (1.8 %) ҳозирги вақтда кўриб чиқилмоқда.

Қаноатлантирилган мурожаатлар асосида турли идораларга 13 та тақдимнома, судларга 19 млн. 700 минг сўмлик 11 та даъво аризалари киритилди. Қўлланилган таъсир чоралари натижасида 211 млн. 244 минг сўм пул маблағлари ундирилди.

Мазкур соҳадаги таҳлил, мурожаатларни қуйидаги йўналишларда уларнинг кўплигини кўрсатади:

- меҳнат низолари юзасидан 62 та;

- уй-жойга доир қонунлар юзасидан 13 та;

- ерга доир қонун ҳужжатлари юзасидан 14 та;

- ижтимоий ҳимояга доир қонун ҳужжатлари юзасидан 36 та;

- ички ишлар органлари фаолиятига оид 9 та;

- прокуратура органлари фаолиятига оид 10 та;

- бошқа масалалар юзасидан 140 та.


Диаграмма 3. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида энг кўп келиб тушган мурожаатларнинг соҳалар кесимида таҳлили

.2. Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш соҳасида.

Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш соҳасида жами 94 та мурожаат келиб тушган. Мазкур мурожаатларнинг
13 таси адвокатурага доир қонунлар юзасидан, 43 таси Нотариатга оид қонун ҳужжатлари юзасидан ва 3 таси Нотариал идоралар ходимлари хатти-ҳаракатлари юзасидан мурожаатлардир.


Диаграмма 4. Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш соҳаси бўйича

IV. Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан мурожаатларни кўриб чиқилиши ва ҳал этилишига эьтибор қаратадиган бўлсак, қуйидагича натижаларга эришилганлиги кузатилади:

1. Мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича:

2020 йилнинг 6 ойи давомида жами 1731 та мурожаат келиб тушган. Ушбу мурожаатлардан 1583 таси (91.5 %) хал этилиб, шундан 1102 таси (69.6 %) қаноатлантирилди, 475 тасига (30.0 %) ҳуқуқий тушунтириш берилди, рад этилган мурожаатлар мавжуд эмас. Келиб тушган шикоятларнинг 89 таси (5.1 %) тааллуқлилиги бўйича белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун бошқа идораларга юборилди, 10 таси (0.6 %) кўрмасдан қолдирилган, 70 таси (4.0 %) ҳозирда кўриб чиқиш жараёнида.


Диаграмма 5. Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан кўриб чиқилган мурожаатлар таҳлили.

 

Мурожаатларнинг қаноатлантириш даражаси ўрганилганда қуйидаги кўринишга келди:

 


Диаграмма 6. Туман (шаҳар) адлия бўлимларининг мурожаатларни қаноатлантириш даражаси

Келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилиш жараёнида айрим соҳалар бўйича келиб тушган мурожаатларни бошқаларига нисбатан кўплиги кузатилди. Масалан, биргина туман (шаҳар) адлия бўлимларининг ўзига қонун ҳужжатлари юзасидан ҳуқуқий тушунтириш ва маълумотлар беришни сўраб 119 нафар фуқаро ариза билан мурожат қилган. Бундан хулоса қилиш мумкинки, мазкур соҳага оид мурожаатлар энг кўп келиб тушган ҳудудларда ҳуқуқий саводхонликни ошириш мақсадида ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш ва жадаллаштиришга эҳтиёж катта.

Шунингдек, меҳнат низолари бўйича 269 та шикоят келиб тушган бўлиб, шундан 203 таси ойлик иш ҳақи масаласидаги шикоятлардир. Бундан кўриш мумкинки, айрим ташкилот ва идораларда ходимлар меҳнатига қонунда белгиланган тартибда ҳақ тўлаш ишлари етарли даражада олиб борилмаяпти. Иш берувчилар ўз ходимларига ойлик иш ҳақларини вақтида тўлиқ тўлаб берилишини таъминлай олмай амалдаги меҳнат қонунчилигини бузиб келишмоқда. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексида ҳар бир иш берувчи ўзининг жорий молиявий ҳолатидан қатъий назар ўз ходимларига уларнинг меҳатлари учун белгиланган тартиб ва муддатларда ҳақ тўлашга мажбурлиги белгилаб қўйилган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ҳамда мурожаатларни тўлиқ ва ўз вақтида сифатли кўриб чиқилиши юзасидан қуйидаги таклифлар билдирилади:

1. Мурожаатлар энг кўп келиб тушаётган соҳалар бўйича алоҳида ишларни амалга ошириш, жумладан тегишли ҳудудларда мурожаатда келтирилаётган масалалар бўйича сўровномалар ўтказиш ва ҳуқуқий мониторинг ишларини доимий олиб бориш;

2. Келиб тушган мурожаатларнинг тўлиқ ва сифатли ҳал этилишини таъминлаш мақсадида барча мурожаатларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш амалиётини кўчайтириш;

3. Бошқарма марказий аппарати таркибий бўлимлари ҳамда адлия бўлимлари ҳар чоракда шикоятлар кўпайган соҳаларни ўрганиб, сабабларини таҳлил қилиб, муаммоларни бартараф этиш юзасидан раҳбариятга ва юқори турувчи идораларга таклифлар киритиб бориш;

4. Мурожаатлар кўп тушаётган ҳудудларда сайёр қабулларни ўтказиш жараёнида масалани жойида ҳал қилиш чораларини кўриш, бунда тегишли мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида иш ташкил этиш;

5. Ҳар чорак якунлари бўйича шикоятлар кўпайиш сабабларини умумлаштириш ва йиғилишларда муҳокама қилиш, қолаверса ҳудудлардаги тегишли секторлар йиғилишларида муҳокама қилиш чораларини кўриш;

6. Бошқарма ва унинг таркибий бўлинмалари, туман (шаҳар) адлия бўлимлари ходимлари томонидан қонун ҳужжатларини тарғибот қилиш жараёнида шикоятлар кўпайган соҳадаги қонун ҳужжатлари нормаларини тарғиб қилишга алоҳида эьтибор бериш, бунда оммавий ахборот воситалари орқали муаммоли масалалар бўйича чиқишлар ва мақолаларни чоп этиш чораларини кўриш.

 

Ташкилий-назорат ва таҳлил ишлари бўлими

07
Диққат танлов!!!

Диққат танлов! Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси томонидан Конверт 110х220мм маҳсулотини харид қилиш бўйича танлов эълон қилади. Қўшимча маълумотлар dxarid.uzex.uz сайтида. Лот рақами 5157814    


Адлия органлари ва муассасалари томонидан ўтказилаётган ҳаридлар жараёнида тартиб-таомиллари бузилаётганлиги ёки бошқа ножўя ҳатти харакатлар бўйича адлия вазирлигининг 1008 ишонч рақамига шикоят қилишингиз мумкин.