Янгиликлар
Бойсун туман ҳокимлигида халқ депутатлари Бойсун тумани Кенгашининг ўн биринчи сессияси бўлиб ўтди
Сессияда тумандаги 4 та сектор, корхона, ташкилот, муассасаларнинг раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирок этди.
Дастлаб депутатлар сессия кун тартибига киритилган “Карантин тартиблари босқичма-босқич юмшатиб борилиши муносабати билан фуқаролар санитария талабларига риоя қилган ҳолда яшаш ва меҳнат қилиш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш ҳамда тўғри овқатланиш, аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдамининг ўз вақтида ва сифатли кўрсатилишини ташкил этиш юзасидан туман тиббиёт бирлашмасининг аҳолига мурожаати тўғрисида”ги масала бўйича Бойсун туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи А.Ғаниевнинг ахбороти эшитилди.
Шунингдек, Фуқаролик ишлари бўйича Бойсун туман суди раиси О.Бердиевнинг
суднинг фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини, корхона, муассаса ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилишни амалга оширишга доир фаолияти юзасидан ахбороти тингланди.
Сессия сўнгида Бойсун туман адлия бўлими бошлиғи Н.Мамадиев томонидан
2020 йилнинг 6 ойи давомида давлат органлари ва ташкилотларининг тумандаги тузилмаларида норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати юзасидан ахборот берилди.
Сессияда муҳокама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Бойсун туман адлия бўлими ахборот хизмат