Yangiliklar
Жорий йил 21 январь куни Ангор туман адлия бўлими, Вилоят ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда туман ички ишлар бошқармасининг шахсий таркиби ва профилактика инспекторлари иштирокида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилиб, тадбирда йиғилиш иштирокчиларига жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши кураш, янги таҳрирдаги Солиқ кодекси, “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 14 сентябрдаги №2736-Ш/КҚ-592-Ш-сон “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қўшма қарорларининг мазмун моҳияти тушунтирилиб 3 хилдаги 40 та тарқатма материаллар тарқатилди ва йиғилиш иштирокчиларининг саволларига жавоблар берилди.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси
масъул ходими Қ.Чориев
Шеробод туман адлия бўлими томонидан 2020 йил 22 январь куни туман тиббиёт бирлашмасида тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546 сон "Бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори, “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда янги қабул килинган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида ҳуқуқий тушунчалар берилиб буклет ва бошқа тарқатма материаллар тарқатилди.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси
масъул ходими Қ.Чориев
Ангор туман адлия бўлими, Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Ангор туман бўлими ва Ангор туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимлари билан биргаликда туман Тиббиёт бирлашмасига, бирлашма ходимлари иштирокида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилиб, тадбирда йиғилиш иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги "Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 349-сон Қарори, Ўзбекистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонуни, янги таҳрирдаги Солиқ кодекси, “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 14 сентябрдаги №2736-Ш/КҚ-592-Ш-сон “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қўшма қарорларининг мазмун моҳияти тушунтирилиб 3 хилдаги 50 та тарқатма материаллар тарқатилди ва йиғилиш иштирокчиларининг саволларига жавоблар берилди.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси
масъул ходими Қ.Чориев
Бойсун туман адлия бўлими томонидан 2020 йил 22 январь куни туман Тиббиёт бирлашмаси ходимлари учун ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилиб, уларга бир қатор қабул қилинган қонун ҳужжатлари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 6 декабрдаги “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуни, янги таҳрирдаги Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги ПФ-5729-сон “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546-сон “Бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги
349-сон “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари мазмун-моҳияти ҳақида таништириб ўтилди.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси
масъул ходими Қ.Чориев
Бойсун туман адлия бўлими томонидан 2020 йил 21 январь куни туман ДСИ билан ҳамкорликда Бойсун туман “Деҳқон озиқ-овқат бозори” МЧЖда фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектлари билан учрашувлар ўтказилиб, уларга бир қатор қабул қилинган қонун ҳужжатлари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Солиқ кодекси, 2019 йил 6 декабрдаги “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги 349-сон “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари мазмун-моҳияти ҳақида таништириб ўтилди.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси
масъул ходими Қ.Чориев
Қизириқ туман адлия бўлими томонидан 2020 йил 21 январь куни тумандаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактабида мактаб ходимлари иштирокида ҳуқуқий тарғибот ўтказилиб, уларга бир қатор қабул қилинган қонун ҳужжатлари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 6 декабрдаги “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуни, янги таҳрирдаги Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546-сон “Бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 349-сонли Қарорлари мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида таништирилди.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси
масъул ходими Қ.Чориев
Сурхондарё вилоятидаги туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан бугун бўлиб ўтган ҳокимлик соати йиғилишларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги "Бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4546-сон Қарори мазмун-моҳияти ҳақида яна бир бор таништириб ўтилди.
Қарор ижроси бўйича жорий йил 1 январдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари томонидан фуқароларга хизмат кўрсатиш ва бошқа соҳаларда 28 турдаги ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинганлиги, маҳалла фуқаролар йиғини раислари томонидан бундай ҳужжатлар берилмаслиги бўйича аниқ тушунтиришлар берилди ҳамда адлия бўлимлари томонидан мазкур қарор ижросини ташкил этиш бўйича тегишли услубий кўрсатмалар берилди.
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат
бўлими бошлиғи Қаршиев Ҳусниддин Холмуродович
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Сурхондарё вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси тизимида давлат бошқаруви самарадорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ўрганилди ва қуйидагилар аниқланди:
Сурхондарё вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг низоми Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг 2019 йил 11 февралдаги 81/1-сонли буйруғи билан тасдиқланган.
2019 йил январь-ноябрь ойлари давомида экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича туман (шаҳар) инспекцияларининг бош ва 1-тоифали мутахасисилари томонидан 1904 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар кўрб чиқилиб, жарима солиш тариқасида маъмурий жазо чорасини қўлланилган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 261-моддасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 29-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга иловасига кўра, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича туман (шаҳар) инспекцияларида фақатгина инспекция бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва жарима солиш тариқасида маъмурий жазо чорасини қўллашга ҳақли.
Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни 25-моддаси кўра, қўйилган масалаларни ҳал этиш ўзининг ваколати доирасига кирмайдиган давлат органига, ташкилотга ёки уларнинг мансабдор шахсларига келиб тушган мурожаатлар беш кунлик муддатдан кечиктирмай тегишли органларга, бошқа ташкилотларга ва мансабдор шахсларга юборилиб, бу ҳақда мурожаат этувчига ёзма ёхуд электрон шаклда хабар қилинади.
Термиз шаҳри, Маърифат МФЙда яшовчи фуқаро О.Мирзаеванинг мурожаати ҳудудий бошқармага 2018 йил 28 август куни келиб тушган. Мурожаат “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг
25-моддасига асосан Термиз шаҳар, “Маърифат” МФЙ раисига почта орқали
2018 йил 5 сентябрь куни, 9 кундан кейин юборилган.
Шунингдек, фуқаро А.Менгниёзов ҳамда Х.Қуробоналиеваларнинг мурожаатларини тааллуқлилиги бўйича ваколатли органга юборишда белгиланган муддатларга риоя этилмаган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 29-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга кўра, ҳудудий бошқармага юклатилган 15 та вазифа ва функцияларнинг ижроси таъминланмаган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 12-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 7-бандида, бюджет ташкилотлари ходимларига меҳнат тўғрисидаги қонунларга мувофиқ экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида узоқ муддат ишлаганлик учун лавозим маошига фоиз миқдорида (3 йилдан 5 йилгача лавозим маошининг 30 фоизи, 5 йилдан 10 йилгача лавозим маошининг 40 фоизи, 10 йилдан 15 йилгача лавозим маошининг 60 фоизи, 15 йилдан ортиқ лавозим маошининг 80 фоизи) ҳар чоракда қуйидаги миқдорларда устамалар тўланади деб белгиланган бўлсада, ҳудудий бошқарма ва туман (шаҳар) инспекцияларида 3 йил ва ундан ортиқ вақтдан буён ишлаётган 41 нафар ходимларга ушбу устамалар тўланмаган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 январдаги 17-сонли қарори билан тасдиқланган Озонни бузувчи моддаларни ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига импорт қилишга ва Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилишга рухсат бериш тартиб-тамойилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 10-бандида рухсатнома олиш учун аризалар 2018 йил 1 июлдан бошлаб Давлат хизматлари марказларига ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тақдим этилиши белгиланган бўлсада, 2019 йилнинг 9 ойи давомида 5 та ариза тўғридан тўғри ҳудудий бошқармага тақдим қилинган ва ушбу аризалар бўйича ҳулоса берилиб, ариза берилган кунда қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг бир минимал миқдорида йиғим ундирилган.
Жумладан, “SAIDJON MUXAMMADJON MUZQAYMOQLARI” МЖЧнинг 15.01.2019 йилдаги, “SURHANCEMENTINVEST” МЧЖнинг 18.01.2019 йилдаги, “TAYANCH XAMKOR” ХКнинг 10.04.2019 йилдаги, “REGISTON OLTINSOY MEGA” МЧЖнинг 18.04.2019 йилдаги бевосита ҳудудий бошқарма тақдим қилган аризалари ўрганиб чиқилиб, хулоса берилган ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг бир минимал миқдорида (202 730 сўм) йиғим ундирилган.
Ўтказилган ўрганиш ва таҳлиллар якунлари бўйича ушбу соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш, амалдаги қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи таклифлар ишлаб чиқилиб, кўриб чиқиш учун Адлия вазирлигига юборилди ҳамда қонун бузилишларни бартараф этиш хусусида Сурхондарё вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига тақдимнома, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш қўзғатиш масаласини кўриб чиқиш бўйича Давлат хизматлари агентлигининг вилоят ҳудудий бошқармасига таклиф киритилди.
Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни
қўллаш амалиётини ўрганиш
бўлими етакчи маслаҳатчиси С.Алламуродов
Вилоят адлия бошқармаси, туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилинишини таъминлаш борасида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда. Хусусан, Шўрчи тумани, “Жарқишлоқ” маҳалласида яшовчи фуқаро У.Қосимованинг тумандаги 33-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўқитувчи бўлиб ишлашлигини маълум қилиб, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича ҳамда бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақаси берилмаётганлигидан норози бўлиб, Адлия вазирлигига pm.gov.uz орқали йўллаган мурожаати ўрганиб чиқилди. Ўрганиш жараёнида, фуқаро У.Қосимованинг ҳомиладорлик ва туғиш бўйича ҳамда бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақаси берилмаётганлиги аниқланиб, Адлия бошқармасининг аралашуви билан фуқаро У.Қосимованинг 6 368 000 сўм ҳомиладорлик ва туғиш таътили учун ҳисобланган пули ҳамда 446 000 сўм миқдорда бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақаси тўлаб берилиб, мурожаати тўлиқ қаноатлантирилди.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи Ш.Тиловов