Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 451 11 48

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Бойсун туман адлия бўлими томонидан 2020 йил 22 январь куни туман Тиббиёт бирлашмаси ходимлари учун ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.


Бойсун туман адлия бўлими томонидан 2020 йил 22 январь куни туман Тиббиёт бирлашмаси ходимлари учун ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилиб, уларга бир қатор қабул қилинган қонун ҳужжатлари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 6 декабрдаги “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуни, янги таҳрирдаги Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги ПФ-5729-сон “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546-сон “Бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги 
349-сон “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари мазмун-моҳияти ҳақида таништириб ўтилди.


Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси

масъул ходими   Қ.Чориев