Янгиликлар
Қизириқ туман 1-сонли умумий ўрта таълим мактабида мактаб ходимлари иштирокида ҳуқуқий тарғибот ўтказилди.
Қизириқ туман адлия бўлими томонидан 2020 йил 21 январь куни тумандаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактабида мактаб ходимлари иштирокида ҳуқуқий тарғибот ўтказилиб, уларга бир қатор қабул қилинган қонун ҳужжатлари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 6 декабрдаги “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуни, янги таҳрирдаги Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546-сон “Бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 349-сонли Қарорлари мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида таништирилди.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси
масъул ходими Қ.Чориев