Янгиликлар
Жорий йил 21 январь куни Ангор туман адлия бўлими, Вилоят ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда туман ички ишлар бошқармасининг шахсий таркиби ва профилактика инспекторлари иштирокида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.
Жорий йил 21 январь куни Ангор туман адлия бўлими, Вилоят ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда туман ички ишлар бошқармасининг шахсий таркиби ва профилактика инспекторлари иштирокида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилиб, тадбирда йиғилиш иштирокчиларига жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши кураш, янги таҳрирдаги Солиқ кодекси, “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 14 сентябрдаги №2736-Ш/КҚ-592-Ш-сон “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қўшма қарорларининг мазмун моҳияти тушунтирилиб 3 хилдаги 40 та тарқатма материаллар тарқатилди ва йиғилиш иштирокчиларининг саволларига жавоблар берилди.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси
масъул ходими Қ.Чориев