Yangiliklar
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси, вилоят ҳокимлиги, вилоят Давлат солиқ бошқармаси, Савдо саноат палатасининг вилоят бошқармаси, туман ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш инспекцияси ҳамда тижорат банклари ҳамкорлигида Термиз туман ҳокимлигида “Мамлакатимизда яратилган қулай ишбилармонлик муҳити: Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ва “Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг мазмун-моҳияти”ни тушунтириш юзасидантадбиркорлик субъектлари ҳамда коллеж битирувчилари иштирокида анжуман ташкил этилди.
Мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар бўйича ўтказиладиган матбуот анжуманларининг ягона режаси ижроси юзасидан, Адлия вазирлиги томонидан “Қонун ижодкорлиги соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишдаги фаолият” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.
Адлия вазирлиги тизимидаги Тошкент давлат юридик университети талабаларининг ота-оналари билан 2013-2014 ўқув йили якунига бағишланган учрашув ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг масъул ходимлари иштирокида вазирлик ва идораларнинг давлат рўйхатидан ўтказилмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини амалга киритганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига киритилган янги ўзгартириш ва қўшимчаларга бағишланган анжуман ташкил этилди.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ва Фуқаролик жамияти шакллантирилишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлими ҳамкорликда Термиз банк коллежи ва Термиз педагогика касб-ҳунар коллежида “Ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш ” ва фуқаролик жамиятини шакллантиришда ёшларнинг ўрни ва роли” мавзуларида учрашув ўтказилди.
Сурхондарё вилоят адлия ва ички ишлар бошқармалари ҳамкорликда “Термиз ахборот технологиялари ва маиший хизмат” ҳамда “Термиз ижтимоий ва иқтисодий” касб-ҳунар коллежларида “Ёшларга оид қонун ва қонуности ҳужжатлари ижросини таъминлашда ёшларнинг ролини ошириш тўғрисида” ва “Ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш” мавзуларида учрашув ўтказилди.
Адлия вазирлиги томонидан Миллий матбуот марказида “Юридик кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг ҳуқуқий асослари” мавзусида навбатдаги матбуот анжумани ташкил этилди.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармасида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда “Соғлом бола бизнинг келажагимиз” мавзусида давра суҳбатида ўтказилди.
Мамлакатимизда спортни оммалаштириш, соғлом ҳаёт тарзини қарор топтириш, уни том маънода оммавий умумхалқ ҳаракатига айлантиришга қаратилган улкан ишлар амалга оширилмоқда. Биргина, ўтган йилнинг ўзида мамлакатимизда 113 та болалар спорти объектларининг фойдаланишга топширилганлиги, бу мақсадлар учун 210 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилганлиги спортни ривожлантириш давлат сиёсати даражасига кўтарилганлигининг ёрқин ифодасидир.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 5 июнь - Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни ҳамда “Экологик ҳафталик” муносабати билан “Ўзбекистон Республикасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тизимининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш” мавзусида республика илмий-амалий анжумани ташкил этилди.