Янгиликлар
Инсон ҳуқуқлари декларацияси қабул қилинганлигининг 70 йиллиги
Инсон ҳуқуқлари декларацияси қабул қилинганлигининг 70 йиллиги
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг қабул қилинганлигининг 70 йиллигини кенг нишонлаш бўйича тадбирлар дастури” тўғрисидаги 2018 йил 5 майдаги
ПФ-5434-сонли Фармони асосида Термиз Давлат университети мажлислар залида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва унинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида тутган ўрни ва аҳамияти мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Сурхондарё вилоят Адлия бошқармаси мутаҳассислари ҳамда Сурхондарё юридик коллежи ўқитувчилари ва талабалари иштирок этишди.
Шунингдек, табирда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ва адлия бошқармаси масъуллари томонидан Термиз Давлат университети ахборот рисурислар марказига китоблар совға қилинди.
Вилоят адлия бошқармаси
ҳуқуқий тарғибот ва маърифат
бўлими масъул ходими Қоржов Чориев