Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 451 11 48

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Ҳайъат муҳокомасида


Вилоят адлия бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг I-ярим йилик ҳайъат йиғилишида белгилаб олинган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг I-ярим йиллиги давомида амалга оширилган ишлар юзасидан кенгайтирилган Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди. DSC02083.JPG

Ҳайъат йиғилишида вилоят адлия бошқармаси идоралари томонидан жорий йилнинг I-ярим йиллиги давомида барча соҳаларда амалга оширилган ишлар ва галдаги вазифалар атрофлича муҳокма қилинди.

Таъкидлаш жоизки, вилоят адлия бошқармаси ва унинг қуйи тизимлари томонидан 2014 йилнинг 1-ярим йиллик давомида фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, қонун устуворлиги, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмалари фаолиятида қонунийликни таъминлашга йўналтирилган жамият ва давлат қурилиши соҳасида норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасида ягона давлат сиёсатини изчил амалга ошириш шунингдек, аҳолига ҳуқуқий хизмат кўрсатишборасида бир қанча ижобий ишлар амалга оширилди.

Жумладан, биргина нотариуслар томонидан аҳолига 115.267 та нотариал ҳаракатлар ФҲДЁ бўлимлари томонидан 41.469 та ҳуқуқий хизматлар кўрсатилди.

Кўрсатилган мазкур ҳуқуқий хизматларга мувофиқ 5 млрд. 561 млн. 204 минг сўм давлат божи, 851 млн. 385 минг герб йиғими ва 389 млн. 342 минг сўм пуллик хизматлар ундирилди.

Бошқарма томонидан ўтган даврда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 105 та норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорлари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди. Шулардан 103 тасига розилик билдирилди. Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни оширишга йўналтирилган жами 814 та шулардан, ОАВларида 208 маротаба ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилди.

Қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан ҳуқуқни қўллаш соҳасида амалиётда мавжуд камчиликлар ва бўшлиқларни бартараф этиш бўйича 21 та норматив ҳужжатларга таклифлар берилди.

DSC02083.JPGЖойларда ўрганишлар натижасида 151 та тақдимномалар киритилиб, 187 нафар айбдор шахсларнинг интизомий жавобгарлик масаласи ҳал этилди, шундан 4 нафар масъул ходимлар эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

Ҳокимликлар ва назорат қилувчи идораларнинг 69 та қарорлари бекор қилинди, 81та қарорларнинг ижроси тўхтатилди.

Судларга киритилган 8 млрд. 758 млн. сўмлик 452 та даъво аризаларидан 5 млрд. 354 млн. сўмлик 470 та даъво аризалар қаноатлантирилди.

Ҳайъат йиғилишида амалга оширилган ижобий ишлар билан бир қаторда бошқарма ва идораларининг масъул ходимлари томонидан ҳисобот даври иш фаолиятларида йўл қўйилган хато ва камчиликлари кескин танқид қилиниб, масъул раҳбарларнинг хато ва камчиликлари юзасидан ахборот ва ҳисобатлари эшитилди ҳамда йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш ва чора-тадбирлар белгилаш ҳақида масъул раҳбарларга топшириқлар ва кўрсатмалар берилди ҳамда муҳокма этилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.