Янгиликлар
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон республикасининг қонунининг мазмун-моҳияти мавзусида Сурхондарё вилоят адлия бошқармасида Адлия вазирлиги, адлия бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш инспекциялари” ҳодимлари иштирокида семинар бўлиб ўтди.
Йиғилишни Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Қ. Холмуродов очиб, кун тартибидаги масала билан йиғилганларни таништириб, мазкур семинар Адлия вазирлигининг 2014 йил 26 июндаги 134-ум-сон буйруғи билан тасдиқланган “Адлия органларида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш ва уни амалга ошириш бўйича 2014 йил II-ярмига мўлжалланган дастури” ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилаётганлигини таъкидлади.
Шундан сўнг, раислик қилувчи маъруза учун сўз навбатини Адлия вазирлигининг Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси бўлим бошлиғи Б.Махсадовга берди.
Маърузачи ўз сўзида мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида жорий йилнинг 14 май куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонуни шахснинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш; жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, қонунийликни мустаҳкамлаш; ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон берётган шарт-шароитларни аниқлаш, ўрганиш, бартараф этиш чора-тадбирларини кўриш; ҳуқуқбузарликлардан жабрланувчи, ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган, ҳуқуқбузарликлар содир этган, шу жумладан илгари судланган ва озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш; жисмоний шахсларнинг ҳуқуқбузарликдан жабрланувчига айланиши хавфини камайтириш; ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда муассасалар фаолиятининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш каби асосий вазифалари назарда тутилганлигини гапириб ўтди.
Шу билан бирга, ушбу қонунда ҳуқуқбузарликлар профилактисини бевосита амалга оширувчи органлар ва муассасалар тизими белгиланганлиги ва уларнинг бу борадаги ваколатлари ҳақида тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг, йиғилиш қатнашчилари соҳага оид ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.
Тадбирда келгусида Туман ҳокимлиги ҳузуридаги “тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш инспекциялари, адлия органлари, солиқ органлари ҳамда давлат статистика идоралари билан биргаликда ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида амалиётда юзага келаётган долзарб муаммолар юзасидан семинарлар ташкил этилиши келишиб олинди.