Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2014 йил 6 сентябрдан 12 сентябргача бўлган маълумотни маълум қилади


I. Давлат рўйхатидан ўтказилди:

1. «Умумий фойдаланишдаги телекоммуникациялар тармоғида телефон алоқа хизматларини кўрсатиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2014 йил 11 августдаги 85-мҳ-сонли қарори.

2014 йил 9 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1323-4 (2014 йил 15 сентябрдан кучга кирди).

2. «Уюшган биржадан ташқари бозорда қимматли қоғозлар олди-сотдисига доир битишувларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2014 йил 
29 августдаги 2014-26-сонли буйруғи.

2014 йил 9 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1384-6 (2014 йил 15 сентябрдан кучга кирди).

3. «Банкларни тугатиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида» Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 9 августдаги 25/4-сонли қарори.

2014 йил 10 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 626-4 (2014 йил 15 сентябрдан кучга кирди).

4. «Таълим муассасалари, корхоналар, турар жой даҳаларининг асосий жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва (ёки) спорт иншоотлари билан энг кам таъминланиш нормативларини тасдиқлаш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2014 йил 14 августдаги 3-сонли буйруғи.

2014 йил 10 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2614 (2014 йил 15 сентябрдан кучга кирди).

5. «Хусусийлаштириш инвестиция фонди намунавий эмиссия рисоласи, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мавофиқлаштириш 
ва ривожлантириш маркази, Молия вазирлигининг 2014 йил 9 сентябрдаги 2014-27, 62-сонли қарори.

2014 йил 11 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 644-2 (2014 йил 15 сентябрдан кучга кирди).

6. «Архивлар ва идоравий архивлар томонидан пулли асосда кўрсатиладиган хизматлар номенклатурасини тузиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги бош директорининг 2014 йил 25 августдаги 62-сон буйруғи.

2014 йил 12 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2615 (2014 йил 15 сентябрдан кучга кирди).

II. Давлат реестридан чиқарилди:

1. «Хусусийлаштириш инвестиция фонди намунавий эмиссия рисоласи», 1-сон ўзгартиришлар(рўйхат рақами 644, 1999 йил 19 феврал), (рўйхат рақами 644-1, 2009 йил 
31 март).Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази, Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2014 йил 11 сентябрдаги 236-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

Мазкур ҳужжатлар қонунчиликка ўзгартириш киритилиши ва/ёки янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиниши муносабати билан давлат реестридан чиқарилди.