Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Ёшлар фаоллиги жиноятдан огоҳ этади


Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Термиз шаҳридаги Ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежида ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга бағишланган тадбир ташкил этилди. Унда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда нодавлат тотижорат ташкилотлари какиллари иштирок этдилар.
Ёшлар фаоллигида ўтказилган бевосита мулоқотда одам савдоси жинояти ва унга қарши кураш борасида амалга оширилаётган ишлар, ёшлар ўртасида содир этилаётган турли ҳуқуқбузарликларнинг ижтимоий ахлоқий хавфи ҳақида сўз юритилди.
Таъкидланганидек, асримизга келиб одам савдоси глобал муаммога айланди ва у инсониятга қарши қаратилган энг мудҳиш жиноятлардан бири сифатида эътироф этилаяпти. Миллионлаб инсонларни ўз домига тортган бу қабиҳ жиноятга қарши бугунги кунда дунёнинг кўплаб мамлакатларида қатъий кураш олиб борилмоқда. Бироқ, глобаллашув ва давлатларнинг ўзаро интеграциялашуви тобора жадаллашиб бораётгани туфайли бу жиноятга буткул барҳам берилгани йўқ.
Сўзга чиққанлар жиноятчиликнинг ушбу турига қарши курашда ёшлар фаоллиги ҳамда жамоат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш муҳим аҳамиятга эга эканлигини қайд этдилар..