Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Хорижий сармоядорлар ҳуқуқларининг кафолатлари


Бугунги кунда ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини кенгайтириш, миллий иқтисодиётимизнинг жаҳон иқтисодий тизимига интеграциялашувини таъминлаш муҳим вазифалардан бири саналади. Шу жиҳатдан Адлия органлари хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган изчил ташкилий-ҳуқуқий тадбирларни амалга оширмоқда.

DSC02083.JPG

Адлия вазирлиги томонидан Марказий банк ходимлари, Божхона, Солиқ қўмиталари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар вакиллари иштирокида “Хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналарнинг фаолияти: амалиёт ва муаммолар” мавзусида ташкил этилган анжуманда шулар ҳақида сўз юритилди.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда хорижий инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг қонуний механизмларини жорий этиш, уларга юртимизда эркин фаолият юритишлари учун қулай имтиёз ва преференциялар бериш, умуман, инвестициявий муҳитни янада яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада қабул қилинган бир қатор қонунлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш, инвесторлар ҳуқуқларини муҳофаза қилишни кафолатлашда муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Жумладан, “Чет эл инвестициялари тўғрисида”ги Қонунда чет эл инвестицияларини амалга ошириш шакллари, улар учун ҳуқуқий асослар ҳамда инвесторларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари белгилаб берилди. “Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида”ги Қонун билан эса чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари, уларни ҳимоя қилиш ҳамда бу борадаги кафолатларни бузганлик учун жавобгарлик масалалари назарда тутилди. Бундан ташқари, Президентимизнинг соҳани ривожлантиришга оид бир қатор фармонларига асосан хорижий сармоя иштирокидаги корхоналарга амалдаги қонунчилик асосида зарур имтиёз ва афзалликлар берилди.

Ўзаро эркин мулоқот асосида ташкил этилган тадбирда назорат қилувчи органлар томонидан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарда текширишларнинг қонунийлигини таъминлаш, корхоналарда ўтказилаётган мониторинг натижалари, хўжалик судларига даъво аризалар киритишда янгича тартиблар, фаолиятда инвестициявий дастурлар йўналиши ҳамда хорижий корхоналарни рўйхатдан ўтказишдаги асослар юзасидан иштирокчиларнинг саволларига атрофлича жавоб қайтарилди. Зеро, юртимиз иқтисодиётини ривожлантириш, пировардида аҳолининг фаровонлигини бунданда оширишда ушбу омиллар долзарб аҳамият касб этиши таькидланди.

Тадбирда жорий йилнинг 9 ойида мамлакатимиз саноат тармоқларини, йўл-транспорт ва коммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш ва модернизациялаш юзасидан фаол инвестиция сиёсати амалга оширилиши асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар 10,7 фоизга, шу жумладан, хорижий инвестицияларни ўзлаштириш – 22,3 фоизга ўсишига кўмаклашганлиги алоҳида таъкидланди, юқори технологик ва замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича 105 та муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тугалланди.

DSC02083.JPG

Шу билан бирга, анжуман қатнашчиларига “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонаси, “Ангрен” ҳамда “Жиззах” махсус индустриал зоналарининг фаолияти ва имкониятлари, улар ҳудудида хорижий сармоядорлар учун яратилган қулайлик ҳамда имтиёзлар ҳақида атрофлича маълумот берилди. Хусусан, импорт ўрнини босадиган ва экспортга йўналтирилган товарлар ишлаб чиқарилишини қўллаб-қувватлаш, ўзбекистонлик шериклар билан ҳамкорлик қилишни ҳамда янги технологияларни жорий этишни режалаштираётган хорижий инвесторларни жалб қилиш ва уларнинг келгусидаги фаолиятини рағбатлантиришни назарда тутадиган ташкилий-қонуний шарт-шароитлар яратишнинг энг муҳим масалалари ҳақида фикр юритилди.

Анжуманда қайд этилганидек, адлия органларида хорижий инвесторларнинг мурожаатларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқилиши ҳамда қонуний ҳал этилиши алоҳида назоратга олинган. Жорий йилнинг 9 ойида 1437 та хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар фаолияти юзасидан мониторинг ўтказилди.

Анжуман якунида, тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган қонунчиликка оид масалалар юзасидан мутахассислардан атрофлича маълумот олдилар.