Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

Инсон ҳуқуқлари - энг олий қадрият


DSC02083.JPGСурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан “Инсон ҳуқуқлари энг олий қадрият”мавзуида Термиз шаҳар 2-сонли академик лицейда вилоят адлия бошқармаси масъул ходимлари, Термиз давлат университети ўқитувчилари талабалари билан ҳамкорликда давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамиятини барпо этишда ёшларимиз Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгилаб берилган ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ҳуқуқ ва мажбуриятларини, бурчларини ҳамда эркинликларини чуқур билишлари зарурлигига алоҳида аҳамият қаратиб ўтдилар.

DSC02083.JPGШунингдек, мустақил юртимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳатлар, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига ҳурмат руҳини мустаҳкамлаш тараққиётнинг асосий мезони эканлиги таъкидланиб, бутун дунёда эътироф этилган энг муҳим конституциявий-сиёсий ҳуқуқлардан бири бўлган сайлов ҳуқуқи, сайлов қонунчилиги ҳақида, сайловларнинг фақат кўп партиявийлик асосида ўтказилишига эришилганлиги ҳақида ёшларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Ўзига хос баҳс-мунозара тарзида бўлиб ўтган тадбир сўнгида ёшлар ўзини қизиқтирган саволларга жавоб олишди ва кўтарилган мавзу доирасида қатор таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.