Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Жамият тараққиёти йўлида


Термиз шаҳрида фуқаролик жамияти институтлари ўзаро ҳамкорлигининг истиқболларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Сурхондарё вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбари Рустам Норлиев ва бошқалар истиқлол йилларида мамлакатимизда фуқаролик институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари аҳоли кенг қатламларининг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қиладиган етакчи тармоққа айланганини таъкидлади.
Жамият ҳаётининг турли соҳаларида фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий фаоллигини ошириш ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилишда яқиндан кўмаклашмоқда.
Давра суҳбатида Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Сурхондарё вилоят ҳудудий бўлинмасининг Обод турмуш йилида амалга ошириши режалаштирилган ишларининг мазмун-моҳияти ва бу борада жойлардаги ҳамкор ташкилотлар билан алоқаларни кучайтириш ва эришилган натижалар хусусида атрофлича фикр юритилди.
Вилоятда фуқаролик жамияти институтларининг фаолиятини янада кучайтириш, амалга оширилаётган ислоҳотлар изчиллигини таъминлаш, аҳолининг сиёсий-ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда давлат органлари ва нодавлат ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди.