Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Конститутция-фуқаролик жамияти таянчи


DSC02083.JPGСурхондарё вилоят адлия бошқармаси, Фуқаролик жамияти шакилланишини мониторинг қилиш мустақил институти ҳудудий бўлинмаси, Республика Маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими, ва “Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда Термиз давлат университети фаоллар залида “Конститутция-фуқаролик жамияти таянчи”мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда ёшларни ҳуқуқий ва сиёсий маданиятини ошириш юзасидан олиб борилаётган ишлар хусусида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастури тўғрисида”ги Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёшларнинг ҳуқуқий таълимини такомиллаштириш компелекс дастури тўғрисида”ги Қарорларининг мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар давомида ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Конститутциясига киритилган сўнгги қўшимча ва ўзгаришлар ва бу ўзгаришларнинг бир йўналиши сифатида олий ва ўрта-махсус таълим муассасаларида таҳсил олаётган талаба ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий маданиятини ошириш долзарб масалага айланганлигини, бунинг учун давлат ва жамоат ташкилотлари зиммасига бир қатор вазифалар юкланганлиги таъкидланди.

Маърузачилар томонидан бу соҳада амалга оширилаётган ишлар билан бирга жорий йилнинг 21 декабрь куни ўтказилиши кутилаётган Олий Мажлис қонунчилик палатаси, вилоят,туман ва шаҳар Кенгашларига сайловлар тўғрисида шунингдек, сайлов қонунчилигига киритилган қўшимча ва ўзгаришлар хусусида иштирокчи ёшларга ахборот берилди.

DSC02083.JPG Давра суҳбати давомида маърузачилар ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий маданиятини ошириш, улар орасида ҳуқуқий тарбияни шакиллантиришда давлат ва жамоат ташкилотларининг роли ва ўрни алоҳида аҳамият касб этишини, ҳуқуқий демократик жамият қуришда аввало аҳолининг, айниқса ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий маданиятининг юксак бўлишини, ўз хатти-ҳаракатларини англай билиши ва ўзини-ўзи бошқара олиши лозимлиги ҳақида тўхталдилар.

Шунингдек, ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий маданиятини оширишда таълим муассасалари бирламчи аҳамият касб этишини, бироқ ҳозирги кунда нафақат таълим жараёнидаги ишлар, балки бошқа жамоат ташкилотлари томонидан олиб борилаётган амалий ишлар талаб даражасида эмаслиги, бу соҳадаги ишларнинг самарадорлигини ошириш муҳимлигини, бунга давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини янада кенгайтириш ва кучайтириш лозимлиги ҳақида ўзаро фикр билдирдилар.

Тадбир сўнгида бу йўналишдаги ишларни янада ривожлантириш ва ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий саводхонлигини ошириш юзасидан ёшлар ва тадбир иштирокчилари томонидан бир қатор таклифлар илгари сурилиб, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.