Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Конститутция- ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолати


DSC02083.JPGСурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида вилоят адлия, вилоятИИБ бошқармалари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича(омбудсман)нинг вилоят бўйича минтақаси, вилоят прокуратураси, жиноят ишлари ва фуқаролик ишлари бўйича вилоят судлари ҳамда вилоят касаба уюшмаси бирлашмаси фаоллари билан ҳамкорликда “Конститутция- ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолати” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар 1992 йилнинг 8 декабрь куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси – мустақил давлатимизнинг асосий қонуни сифатида мамлакатимизда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари, демократик ислоҳотлар ва янгиланишларга мустаҳкам ҳуқуқий замин сифатида хизмат қилаётганлигини, Ўзбекистон Республикаси ўзининг 23 йиллик мустақил тараққиёт йўлида эришган барча натижалар, хусусан, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг таъминланиши, давлат бошқарувининг энг самарали механизмини жорий этилиши, фуқаролик жамияти асосларини вужудга келиши ва ривожланиши каби ютуқлар Конституция ва у асосида қабул қилинган қонунларнинг изчил амалга оширилиши натижасида қўлга киритилганлигини,Президентимиз эътироф этганидек, “Конституциямиз ўз мазмун-моҳиятига кўра халқимиз тафаккурининг маҳсули бўлиб, у давлатни давлат, миллатни миллат сифатида танитадиган қомуснома” эканлигини,унинг барча моддалари дунёда умумэътироф этилган тамойиллар, халқаро ҳуқуқ нормалари ва бошқа бир қатор халқаро ҳужжатлардаги умуминсоний тамойиллар мазмуни билан суғорилганлиги таъкидланди.

Тадбир давомида маърузачилар ҳозирги кунда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қитлишнинг муҳим омилларидан бири суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиниши бўлиб, ушбу ислоҳатлар жиноят, жиноят-процессуал қонун ҳужжатлари, жиноий жазо тизмини изчиллик билан босқичма-босқич лебираллаштирилиши ҳисобланиб,бу соҳада муҳим ишлар амалга оширилаётганлиги, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма икки йиллиги муносабати билан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномасига мувофиқ, инсонпарварлик тамойилларига амал қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг “Амнистия” тўғрисида қарори қабул қилинганлигива “Амнистия” нинг мазмун-моҳиятини ва унинг ижроси ҳақида кенг қамровли тушунчалар ва батафсил ахборот берилди.

DSC02083.JPGБундан ташқари, маърузачилар томонидан бу соҳада амалга оширилаётган ишлар билан бир қаторда жорий йилнинг 21 декабрь куни ўтказилиши кутилаётган Олий Мажлис қонунчилик палатаси, вилоят,туман ва шаҳар Кенгашларига сайловлар тўғрисида шунингдек, сайлов қонунчилигига киритилган қўшимча ва ўзгаришлар хусусида иштирокчиларга ахборот берилди.

Давра суҳбати давомида маърузачилар аҳолиинг ҳуқуқий ва сиёсий маданиятини ошириш, улар орасида ҳуқуқий тарбияни шакиллантиришда давлат ва жамоат ташкилотларининг роли ва ўрни алоҳида аҳамият касб этишини, ҳуқуқий демократик жамият қуришда аввало аҳолининг, айниқса ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий маданиятининг юксак бўлишини, ўз хатти-ҳаракатларини англай билиши ва ўзини-ўзи бошқара олиши лозимлиги ҳақида тўхталдилар.

Тадбир сўнгида бу йўналишдаги ишларни янада ривожлантириш ва аҳолинингнинг ҳуқуқий маданиятиини ошириш юзасидан тадбир иштирокчилари томонидан бир қатор таклифлар илгари сурилиб, таклиф ва тавсялар ишлаб чиқилди.