Янгиликлар
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ўрни
Ўзбекситон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма икки йиллик байрамига бағишлаб тасдиқланган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари режасининг ижросини таъминлаш мақсадида Термиз шаҳридаги Бахт уйи биносида “Инсон ҳуқуқлари –энг олий қадрият” мавзусида семинар ўтказилди.
Семинарда Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси масъул ходимлари, туман (шаҳар) давлат нотариал идоралари нотариуслари, вилоят прокуратураси, вилоят ички ишлар бошқармаси ва Омбудсманнинг минтақавий вакили масъул ходимлари иштирок этишди.
Семинардан кўзланган асосий мақсад Конституциямизнинг мазмун моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш, шунингдек Конституциямизда белгилаб берилган инсон ҳуқуқ ва эркинликлариҳимоя қилишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликни янада ошириш ҳисобланади.
Вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Қ.Холмуродов барчани Ўзбекситон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма икки йиллик байрами билан табриклаб, семинарни очиб берди ва Конституциямизнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги ўрни ниҳоятда катта эканлиги, шу боис ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларКонституция ва қонунларимизга риоя қилиниши устидан доимий назоратни олиб бориши ҳамда Конституциямизнинг мазмун моҳиятини аҳолининг кенг қатламига етказишда ҳамкорликда фаолият юритиши лозимлиги тўғрисида фикрларини билдириб ўтди.
Тадбирда вилоят Ички ишлар бошқармаси Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва юридик таъминлаш бўлими катта инспектори Ш.Ирназаров сўзга чиқиб, Конституциямизнинг мазмун моҳияти, унинг чет эл конституцияларидан фарқи ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда Ички ишлар органлари томонидан олиб борилаётган ишлар ҳақида маъруза қилди.Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Сурхондарё вилояти бўйича Минтақавий вакили масъул ходими А.Бобоёров сўзга чиқиб, Конституциямизнинг мазмун моҳияти ҳақида тўхталиб, Минтақавий вакилнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги ўрни ва роли ҳамда бу борада ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар ҳақида маъруза қилди.
Семинар якунида вилоят адлия бошқармаси Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи Д.Ҳакимов сўзга чиқиб,Ўзбекистон Республикаси ўзининг 23 йиллик мустақил тараққиёт йўлида эришган барча натижалар, хусусан, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг таъминланиши, давлат бошқарувининг энг самарали механизмини жорий этилиши, фуқаролик жамияти асосларини вужудга келиши ва ривожланиши каби ютуқлар Конституция ва у асосида қабул қилинган қонунларнинг изчил амалга оширилиши натижасида қўлга киритилганлиги ҳақида тўхталиб, Конституциямизнинг мазмун моҳияти ва Конституцияга киритилган ўзгартиришлар ҳамда Конституция ва қонунларимизда мустаҳкамланган инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишда адлия бошқармасининг ўрни ҳақида маъруза қилди.
Ўтказилган семинар якунида Конституция ва қонунларимизда мустаҳкамланган инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишда барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорликда фаолият олиб бориши ва Конституциямизнинг мазмун моҳиятини мунтазам аҳолининг кенг қатламига етказиш чораларини кўриш лозимлиги ҳақида хулосага келинди.
Семинар якунида семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.