Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Ёшлар ва қонун


DSC02083.JPGСурхондарё вилоят адлия бошқармаси ва Термиз шаҳар Ҳалқ таълими бўлими ҳамкорлигида Термиз шаҳридаги 9,10 ва 16-сонли умумий ўрта таълим мактаб ўқувчилари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳиятини ўқувчилар онгига сингдириш орқали уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ва маданиятини ошириш мақсадида “Конституция-бахтимиз пойдевори” мавзусида давра суҳбати тадбирлари ўтказилди.

Давра суҳбатида сўзга чиқанлар Асосий қонунимизнинг яратилиш тарихи, унда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолатлари, фуқароларнинг бурчлари, ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга эканлиги, бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланганлигини, мактаб ишлари давлат назоратида эканлиги ва сайлов қонунчилиги ҳақида ҳуқуқий тушунчалар берилди.

DSC02083.JPGШунингдек, тадбирда мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамиятини барпо этишда ёшларимиз Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгилаб берилган ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ҳуқуқ ва мажбуриятларини, бурчларини ҳамда эркинликларини чуқур билишлари зарурлигига алоҳида аҳамият қаратилиб, ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига ҳурмат руҳини мустаҳкамлаш тараққиётнинг асосий мезони эканлиги таъкидланди.

Учрашув ўзига хос баҳс – мунозара усулда ташкил этилиб, ёшларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди ҳамда юқоридаги мавзулар юзасидан қатор таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.