Янгиликлар
Одам савдоси– дунё муаммоси
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг минтақавий вакили ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси ҳодимлари ҳамкорлигида Термиз шаҳридаги 3-сон умумтаълим мактабида ўқувчилар ўртасида Одам савдосига қарши курашишнинг ҳуқуқий асослари ҳамда уни жадаллаштиришда ўзаро ҳамкорлик масалалари ҳамда ушбу қонуннингмазмун-моҳиятини ўқувчилар онгига сингдириш орқали уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ва маданиятини ошириш, уларни қонунларга итоаткорлик руҳида тарбиялаш мақсадида давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбатида сўзга чиққанлар одам савдоси бугунги кунда энг долзарб масалалардан бири эканлигини айтиб, одам савдосига қарши курашиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамда ҳуқуқшунос мутахассислар олдига ўзига хос амалий ва назарий вазифаларни қўйиши, бунда қонунлар мазмун-моҳиятини, уларнинг олий қадрият ҳисобланган инсон ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясига хизмат қилишга қаратилганлигини халқимизга етказиш билан боғлиқ кенг қамровли ҳуқуқий тарғибот муҳим ўрин тутиши, мамлакатимизда мазкур жиноятга қарши курашнинг қонуний асослари яратилганлиги, одам савдосига қарши курашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан нодавлат ташкилотлари ҳамкорлигини кучайтириш жиноятчиликнинг камайишига хизмат қилиши ҳақидаҳуқуқий тушунчалар берилди.