Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Ватанимиз қалқонлари


DSC02083.JPGЎзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 9 декабрдаги “Ватан ҳимоячилари куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Фармойиши ижроси юзасидан Сурхондарё вилоят адлия бошқармасида “Ҳарбий хизмат жойларида ёш ҳарбий хизматчилар учун яратилган шарт-шароитлар ва қуролли кучларда амалга оширилаётган ислоҳатлар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Ушбу тадбирда Термиз шаҳридаги 11130-сон ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиси, капитан В.Рахмонов иштирок этиб, барчани Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан табриклаб, юқорида кўрсатилган мавзу юзасидан ўз фикрларини билдирди.

Маърузачи ўз маърузасида ҳар-бир оилада камол топаётган ёшларимизнинг, сиёсий, ижтимоий, маънавий онгини ривожлантириш, ёш авлодни ватанпарварлик, юртга содоқат руҳида тарбиялаш, келажакка бўлган ишончини ва фидоийлигини ошириш, руҳиятини кўтариш ҳақида тўхталиб ўтди.

DSC02083.JPGҲарбий қисмларда ёш ҳарбий хизматчилар учун барча шарт-шароитлар яратилагналигини таъкидлади ва кўпгина ёш ҳарбий хизматчилар чуқур билимга эга эканлигини, тегишли идоралар билан ҳамкорликда ҳарбий хизматчилар билан ўқув машғулотларида турли йўналишда ҳуқуқий ва ҳарбий соҳаларни ўргатиш орқали ҳам ёшларнинг ҳуқуқий онги ва билимини ошириш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилаётганлигини билдирди.

Айниқса, мустақил юртимизда ёш авлодни қонунга итоаткор руҳида ва уни ҳурмат қилиш ғоялари билан тарбиялаш муҳим вазифалардан ҳисобланиши ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Давра суҳбати ўзига хос баҳс – мунозара усулда ташкил этилди ҳамда унинг барча иштирокчилари жараёнларда фаол иштирок этишиб, ўз мулоҳазаларини билдиришди.